O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РОСС ДЕНГИЗИ
РОНДОНИЯ — Бразилиянинг шим.
даги федерал ҳудуд, Мадейра дарёси ҳавзасида. Майд. 238,5 минг км2. Ах- рлиси 1,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — ПортуВелью ш. Р.нинг кат- та қисми Бразилия ясситоғлигининг шим.ғарбий қисми, шим. Амазонка пасттекислигидан иборат. Иклими эк- ваториал, иссиқ ва нам иклим. Ўртача ойлик тралар 23—24°, йиллик ёғин 2000—2500 мм. Экваториал ўрмонлар, саванналар бор. Иқтисодиётининг асо- сини ўрмон хўжалиги ташкил қилади: каучук, бразилия ёнғоғи йиғилади, қимматбаҳо ёғоч тайёрланади, овчи- лик б-н шуғулланилади. Тоғ этакларида деҳқончилик қилинади. Саноати ўрмон махсулотларини қайта ишлашга ихтисос- лашган. Олтин, касситерит қазиб олина- ди. РОРАЙМА — Бразилиянинг шим. даги федерал ҳудуд. РиуБранку дарёси ҳавзасида, Венесуэла ва Гайана чегара- сида. Майд. 225,1 минг км2. Аҳолиси 324,2 минг киши (2000). Маъмурий мар- кази — БоаВиста ш. Р.нинг катта қисми Гвиана ясситоғлигининг жан. пастроқ чекка қисмида, қолган қисми Амазонка пасттекислигида жойлашган. Иклими шим.да субэкваториал, жан.да эквато- риал, иссиқ ва нам иқлим. Ўртача ойлик тралар 26—28°, йиллик ёғин 1300—2300 мм. Қимматбаҳо дарахтлар ўсадиган эк- ваториал ўрмонлар. шим. ҳудудларида саванналар бор. Хўжалигининг асо- сини ўрмончилик ташкил этади. Балиқовланади, овчилик ривожланган. Олмос ва олтин конлари бор. РОСАРИО, Росарио-де-Санта-Фе — Аргентинадаги шаҳар, СантаФе провин- циясида. Аҳолиси 906 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Р.дан Панамерика шоссеси ўтган. Пара- на дарёси бўйидаги йирик порт. Денгиз кемалари ҳам кира олади. Четга ғалла, гўшт, жун чиқарилади. Аэропорт бор. Озиқ-овқат саноатининг йирик корхона- лари, цемент, ғишт здлари, кўнпойабзал, тўқимачилик ва б. корхоналар ишлаб ту- рибди. Миллий унт, кутубхона, тарих му- зейи, нафис санъат музейи бор. Шаҳарга 1730 й.да асос солинган. РОСС (Ross) Роналд (1857.13.5, Ал- мора, Ҳиндистон — 1932.16.9, Лондон) — англиялик паразитолог, микробио- лог ва врач. Лондон Қироллик жамия- ти аъзоси. Лондондаги тиббиёт макта- бини тугатган (1879). 188199 й.ларда Ҳиндистонда ишлаган. Безгак чивинини ўрганиш бўйича Ғарбий Африкага уюш- тирилган инглиз тиббиёт экспедицияси раҳбари (1899), 1926 й.дан тропик касал- ликлар ин-ти директори. Безгакнп анофе- лес уруғига мансуб чивинлар таркатиши- ни аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1902). РОСС ДЕНГИЗИ — Тинч океан- нинг чекка денгизи, Антарктиданинг ғарбий қирғоқлари яқинида. Майд. 440 минг км2. Энг чуқур жойи 2972 м. Ден- гизнинг жан. қисми Росс шельф музли- ги б-н қопланган, шим.да йил давомида музлар сузиб юради, айсберг (муз тоғ) кўп. Сувининг ўртача йиллик траси — Г дан паст, езда баъзан 2° гача кўтарилади. Шўрлиги 33,7—34,4%о. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (бал. 1 м гача). Тюлень ва китлар бор. Денгизни Ж. К. Росс кашф қилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling