O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ
РОССИЯ АХБОРОТ ТЕЛЕГРАФ
АГЕНТЛИГИ (РАТА-ТАСС) — Росси- янинг марказий давлат ахборот хизмати. 1904 й. Санкт-Петербург телеграф агент- лиги (СПТА) номи б-н ташкил этилган. 1914 й.дан Петроград телеграф агентли- ги (ПТА), 1918 й.дан Россия телеграф агентлиги (РОСТА), 1925 й.дан Совет Иттифоқи телеграф агентлиги (ТАСС) деб аталган. 1992 й. янв.да уни Россия ахборот телеграф агентлигига айланти- риш вақтида ТАСС номи дунёга танил- гани сабабли РАТА—ТАСС деган атама маъқул топилди. Агентликнинг 134 та минтақавий маркази ва бўлими, 67 хори- жий мамлакатда мухбирлик бўлинмаси бор. Улар Россиянинг турли жойларида ва дунёнинг ҳамма бурчакларида содир бўлган воқеаларни зудлик б-н Москва- да кечаю кундуз ишлайдиган марказий идорага хабар қилади, бу ердан хабарлар, фотосурат ва график тасвирлар оммавий ахборот воситаларига тарқатилади. Бун- дан ташқари, турли мавзуларда таҳлилий нашрлар, буклетлар, бюллетенлар, маъ- лумотномалар тайёрланиб, обуначиларга етказиб берилади. РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ — Россия давлати асосида шаклланган давлат. 1721 й. Пётр I томонидан империя деб эълон қилинган. Р. и. таркибига Болтик, бўйи, Унг қирғоқ Украина, Белоруссия, Поль- шанинг бир қисми, Бессарабия, Шим. Кавказ (19-а.дан), шунингдек, Финлян- дия, Закавказье, Қозоғистон, Урта Осиё ва Помир кирган. 19-а. охирига келиб Р.и. www.ziyouz.com кутубхонаси 265 ҳудуди 22,4 млн. км2 га етган. 1897 й.ги аҳоли рўйхатига кўра, империяда 128,2 млн. киши, жумладан, Россиянинг Евро- па қисмида 93,4 млн., Польша подшох/ шгида 9,5 млн., Финляндия Буюк князли- гида 2,6 млн., Кавказ ўлкасида 9,3 млн., Сибирда 5,8 млн., Урта Осиёда 7,7 млн. киши яшаган. 100 дан зиёд халқлар ушбу ҳудудда истиқомат қилган; аҳолисининг 57% ни рус бўлмаган халқлар ташкил этган. Р.и. ҳудуди 1914 й. 81 губерния- га ва 20 областга бўлинган; 931 шаҳар бўлган. Губерния ва областларнинг бир қисми генералгубернаторликларга (Вар- шава, Иркутск, Киев, Москва, Амурбўйи, Дашт, Туркистон ва Финляндия) бирлаш- тирилган. Бухоро хонлиги ва Хива хон- лиги Р.и.нинг расмий вассаллари бўлган. 1914 й. Урянхай ўлкаси Р.и. протекторати (ҳомийлиги) га ўтган. Р. и. меросий мо- нархия бўлиб, уни мутлақ ҳокимиятга эга император бошқарган. Унинг оила аъзолари ва қариндошуруғлари импера- тор хонадонини ташкил этган. Ҳукмрон черков православие бўлиб, уни импе- ратор Синод орқали идора этган. Бар- ча аҳоли Р. и. фуқаррлари ҳисобланган, эркак аҳоли (20 ёшгача) императорга садоқати ҳақида қасамёд эттирилган. Р.и. фуқаролари 4 табақага ажратилган: дво- рянлар, руҳонийлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Сибирь ва б. минтақаларнинг маҳаллий аҳолиси алоҳида табақага — «ғайрирус» аҳолига ажратилган. Р.и.нинг герби — икки бош- ли бургут, давлат мадҳияси — «Боже, царя храни» («Подшони ўзинг асра, ху- дойим»). Умумдавлат тили — рус тили. 1917 й.даги Февраль инқилоби монар- хияни ағдарган: 1917 й. 1(14) сент.да Муваққат ҳукумат Россияни республика деб эълон қилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling