O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОМАНТИЗМ (франц. romantisme)
— 18-а.нинг 1-ярми — 19-а.да Евро- па, шунингдек, Америка адабиети ва санъатида пайдо бўлган ҳамда жаҳон бўйлаб кенг тарқалган оқим. Р. испанча романс сўзидан олинган бўлиб, бу суз дастлаб лирик ва қаҳрамонлик мазму- нидаги қўшиқни, кейинчалик эса ри- царлар ҳақидаги катта эпик асарларни англатган. «Романтик» сифатдоши 17-а. да роман тилларида ёзилган авантюра ва қаҳрамонлик руҳи б-н суғорилган асар- ларга нисбатан қўллана бошлаган. Ин- глиз ёзувчилари ва адабиётшунослари 18-а.да Ўрта асрлар ва Уйғониш даврлари адабиети ҳақида баҳс борганда шу суздан фойдаланганлар. Англияга Р.нинг кириб келиши арафасида (18-а.нинг 2-ярми) шеъриятнинг муҳим унсури ҳисобланган барча ғайриоддий, сирли, ғаройиб ва фантастик нарсалар (туйғулар, ҳолатлар, саргузаштлар) романтик сўзи орқали ифодалана бошлаган. 18-а. охирида Гер- манияда, 19-а. бошларида эса Франция- да, шунингдек, Италия, Польша, Россия каби мамлакатларда Р. классицизмдан фарқланувчи адабий оқимнинг номи си- фатида истеъмолга кирган. Р. Европадаги барча мам- лакатларни ўз қамровига ол- ган ғайримаърифатпарварлик ҳаракатининг самарасидир. Буюк француз инқилобининг натижалари- дан қониқмаслик бу оқимнинг пайдо бўлишида ижтимоий замин булиб хиз- мат этган. Буржуа жамиятидаги турмуш тарзига, жамият аъзоларидаги худбин- лик ва ахлоқсизлик кўринишларига қарши кайфият, саноат, сиёсат ва илм- фан соҳаларидаги тараққиётнинг янги- янги зиддиятларни келтириб чикариши романтикларда мутлақ идеалларга ин- тилиш ҳиссини уйғотди. Улар ҳаётни қисман такомиллаштиришни эмас, бал- ки ундаги барча зиддиятларни бутунлай бартараф этишни орзу қиддилар. Идеал б-н воқелик ўртасида катта фарқнинг борлиги Р.да ўзининг ёрқин ифодасини топди ва бу ҳол Р. га хос 2 йуналишнинг моҳиятини белгилаб берди. Агар айрим романтиклар ижодида ҳаётда акл бовар қилмайдиган, сирли кучлар ҳукмронлик қилади, бинобарин, такдирга тан бериш керак, деган фикр устуворлик қилган булса (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Са- ути, Ф. Р. Шатобриан, В. А. Жуковский), бошқа бирлари (Ж. Н. Байрон, П. Б. Шелли, А. Мицке- вич, М. Ю. Лермонтов) ижодида зулм ва зўравонлик дунёсига қарши кураш ва ундан норозилик кайфияти етакчи аҳамиятга эга. Р.да идеал б-н воқелик ўртасидаги зиддиятни ифодаловчи воситалар- дан бири киноя (А. Мюссе, Г. Гейне ва б.). Дастлаб киноя ҳар қандай тарихий воқелик нисбийдир, деган фикрнинг эътироф этилишини англатган булса, кейинчалик романтик идеалларнинг рўёбга чиқмаслигини англаш ҳисси б-н тўйинган. Р. намояндалари жамиятдаги рангеиз ҳолларга қарши ўлароқ фантастика, халқ ривоятлари, табиат манзаралари, ўтган тарихий кунлар, олис халқлар ва мам- лакатлар турмуши, урфодатлари ҳамда хулқатворларини тасвир доирасига торт- дилар; катта ишқий эхтирослар ва руҳий ҳаёт тасвирига алоҳида эътибор берди- лар. Шу сабабдан дин, санъат ва фалса- фанинг Р.даги ўрни ва аҳамияти мислсиз даражада ошди. Классицизм эстетикасидаги «таби- атга тақлид» тамойилига қарши ўлароқ романтиклар санъаткорнинг ижодий фа- оллигини ўзларининг устувор ақидалари www.ziyouz.com кутубхонаси 240 деб билдилар. Санъаткор, Р. эстетикасига кўра, реал оламни узгартириш ҳуқуқига эга: у ўзининг гўзал ва ҳақиқий, биноба- рин, реал оламини яратади; модомики, санъат бу оламдаги энг юксак кадриятни ташкил этар ва бу оламнинг моҳиятини ифодалар экан, демак, у реалликдир. Санъат асари, Р. эстетикасига кўра, ба- мисоли тирик организм, бадиий шакл эса мазмуннинг пустлоғи ёки ғилофи эмас, балки шу мазмуннинг ичичидан ўсиб чиқувчи ва мазмун б-н узвий равишда боғлиқ ҳодиса. Романтиклар эстетика- даги мезонлаштириш ҳолларини, санъ- атнинг яхши мақсадда бўлсада, муайян чегара устунлари б-н ўралишини инкор этиб, санъаткорнинг ижодий эркинлиги- ни эҳтирос б-н ҳимоя қилдилар. Шунга карамай, улар ўзларининг янги эсте- тик қонун ва қоидаларини ҳам ишлаб чиқдилар (Мас, қ. Услуб). Р. даврида янги бадиий шакллар май- донга келди. Тарихий роман, фантастик қисса, лироэпик достон жанрлари, саҳна санъатидаги ислоҳотлар шу даврнинг ажойиб самараларидир. Лирика худди шу даврда ўзининг иккинчи баҳорини ке- чирди. Шеърий сўзнинг янгиянги маъно қирралари кашф этилди ва шеърий сўз ҳис ва туйғу силсилаларини ифодалаш учун истиоравий воситалар б-н бойи- ди. Шеъриятда мусиқий ва тасвирий ибтидо ўзаро уйғунлашди; санъат, фал- сафа ва диннинг омухта кўринишлари пайдо бўлиб, санъат турларининг ўзаро яқинлашиш, оддий ҳодисалар б-н ғайриоддий ҳодисаларнинг, комизм б-н трагизмнинг уйғунлашиш жара- ёни авж олди. Фантастикага, ҳажвий муболағаларга, шаклнинг ошкора шарт- лилигига мойиллик Р. намояндаларининг бадиий тасвирдаги ўзига хослигини бел- гиловчи омилларга айланди. Германия Р.нинг классик мамлакати бўлиб, Буюк француз инқилоби шаба- даларининг бу ердан эсиб ўтиши ижти- моий муаммоларнинг фалсафа, этика ва, айниқса, эстетика соҳаларига равон кириб боришига имкон берди. Немис ёзувчилари ва назариётчиларининг Иен мактаби (В. Г. Ваккенродер, Новалис, акаука Ф. А. Шлегеллар ва б.) томони- дан ишлаб чиқилган романтик эстетика ва дунёни романтик ҳис этиш асослари немис Р.ининг биринчи авлоди вакил- лари ижодида ўзининг дастлабки сама- раларини берди (Тикнинг «Этик кийган мушук» комедияси, Новалиснинг «Тун мадҳиялари» лирик туркуми ва «Генрих фон Офтердинген» романи ва б.). Немис романтикларининг иккинчи авлоди (Гей- дельберг мактаби) дин, миллий утмиш ва халқ оғзаки ижодига кўпроқ қизикди (Л. Арнив ва Брентано тўплаган «Боланинг сеҳрли шохи» халқ қўшиклари тўплами, акаука Я. ва В. /рилшларнинг эртаклари). Шу даврда лирик шеърият ҳам камол топ- ди (Й. Эйхендорф). Фольклористика ва адабиётшуносликдаги биринчи йўналиш — мифологик мактабга асос солинди. Жамият ва инсоният тараққиёти муаммо- ларига эътибор каратиш, тарихий жара- ённинг зиддиятлилиги, ҳатто ҳалокатли оқибатларга олиб бориши мумкинлигини ҳис этиш инглиз Р.га хос хусусиятлар- дир. Дунёни аклидрок ёрдамида қайта қуриш мумкинлигига ишонмаган шоир- лар авлоди (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) инсоннинг ботиний ҳиссиётига чуқурроқ киришни тарғиб қилдилар. Миллий ўтмиш ва халқ оғзаки ижоди- га қизиқиш Вальтер Скоттнинг Европа адабиётларидаги тарихий роман жанри- га асос солиши ва ўрта асрлар ҳаётидан олинган романтик асарларнинг майдонга келиши б-н якунланди. «Лондонлик ро- мантиклар» гуруҳи вакили Ж. Китс шеъ- риятида дунёнинг ва инсон табиатининг гўзаллиги ўз инъикосини топди. Кураш ва норозилик кайфияти б-н йўғрилган Ж. Н. Байрон ва П. Б. Шеллининг романтик ижоди инглиз Р.и ўз тараққиётининг юк- сак босқичига кирганини намойиш этди. Франция да классицизм анъанала- ри узоқ вақтгача ўз кучини сақлаб кел- ди. Шу туфайли Р.нинг француз адаби- ёти ва санъатига кириб келиши катта қийинчилик б-н кечди. Фақат 19-а.нинг www.ziyouz.com кутубхонаси 241 20-й.ларидагина Р. француз адабиёти- дан ўзининг қонуний ўрнини эгаллади. Маърифатпарварлик даври мероси ва ўтмишдаги адабий анъаналар б-н узвий алоқа, даврнинг долзарб ижтимоий-си- ёсий муаммоларига қизиқиш француз Р.ининг ажралмас хусусиятларидир. Францияда Р.нинг шаклланиши, биринчи навбатда лиропсихологик роман ва қисса жанрларининг яратилиши б-н боғлиқ (Ф. Р. Шатобрианнинг «Атала» ва «Рене», Ж. Сталнинг «Деольфина» ва «Корина ёки Италия», Э. П. Сенанкурнинг«Оберман» асарлари ва б.). Француз Р. и даврида шеърият, айниқса, гуллабяшнади (А. Ла- мартин, В. Гюго, А. Виньи, А. Мюссе, Ш. О. СентБёв ва б.). Эски санъат тарафдор- лари б-н қизғин кураш натижасида рома- тик драма жанри қам тантана қилиб, те- атр сахлаларидан муносиб ўрин эгаллади (А. Дюма, В. Гюго, А. Виньи, А. Мюссе). Роман жанрининг психологик (А. Мюс- се), тарихий (А. Виньи, илк О.де Бальзак, П. Мериме) ва ижтимоий (В. Гюго, Жорж Санд, Э. Сю) турлари майдонга келди. Р. адабий танқид соҳасида ҳам ўз нишона- ларини бериб, СентБёв асосчиси бўлган биографик методнинг туғилишига замин ҳозирлади. Россияда Р.нинг туғилиши 1812 й. Ватан урушидан кейинги миллий кўтарилиш даври б-н боғлиқ. Рус адабиё- тида Р. куртаклари романтик достон жан- ри (Мас, А. С. Пушкин «жанубий» до- стонлари)нинг юзага келиши б-н аниқлик касб этди. Байроннинг Шарқ достонлари таъсирида ёзилган рус романтик достон- ларида янги тасвир тамойиллари кўзга ташландики, булар бош қаҳрамон такди- ри тасвир этилганлиги, достон матнида- ги услубларнинг ранг-баранглиги, ижод- корнинг тарихий ҳақиқатдан чекиниб, ўз бадиий версиясини яратганлигидир. Достон рус Р.и. тараққиётида шу қадар муҳим роль ўйнадики, ҳатто романтик наср ва драматургия асарлари улардаги етакчи коллизияларнинг ривожланти- рилиши ҳисобига майдонга келди. В. А. Жуковский, К. Н. Батюшков, А. С. Пуш- кин, М. Ю. Лермонтов ва б.нинг роман- тик асарлари). Р. шу даврда Европанинг бошқа мам- лакатлари (Италия, Испания, Австрия, Дания, Швеция, Венгрия, Руминия, Поль- ша)га кириб борди. Миллий мустақиллик ғоясининг етакчилик келиши маърифат- парварлик анъаналаридан юз ўгирмаган АҚШда ҳам Р.нинг ривож топишига им- коният яратди. Р., шунингдек, Осиё мам- лакатлари (ҳиндистон, Хитой, Япония) да ҳам ўзига хос ифодасини топди. Ўрта Осиё мамлакатларида Р., Европа мамла- катлари адабиёти ва санъатидаги синга- ри, изчил оқим сифатида шаклланмади. Ўзбек адабиёти ва санъати 18-а.га кадар ва ундан кейинги даврларда узига хос тараққиёт йўлини босиб утгани учун ўзбек Р. и тўғрисида сўз юритиш урин- сиздир. Аммо 20-а.нинг 10—20-й.ларида жадид адабиётида тараққийпарварлик ғояларининг тарғиб этилиши (Мас, Чўлпоннинг «Духтир Муҳаммадёр», Д&шанинг «Янги саодат», Абдулла Қодирийнннт «Ўтган кунлар» асарлари- да), айниқса, 30-й.ларда ўзбек адабиёти ва санъатига рус маданияти анъанала- рининг кириб келиши натижасида мил- лий адабиёт ва санъатда романтик тас- вир услуби шакллана бошлади. Чулпон («Гўзал»), Ойбек («Узбекистан»), Ғафур Ғулом («Боғ»), шунингдек, Ҳамид Олим- жон, Уйғун ва б. шоирларнинг кўплаб шеърларида ёр, ватан, она, муаллим образлари романтик тасвир бўёқлари ёрдамида яратилди. Худди шундай жа- раён кино («Қасам», «Тоҳир ва Зуҳра», «Алишер Навоий» фильмлари) ва театр («Тормор», «Уйғониш», «Буюк канал», «Шарқтонги» спектакллари) ва б. санъат турларида ҳам кечди. Ўзбек адабиёти ва санъатида романтик тасвир услубининг шаклланиши совет мафкурасининг та- лаби ва рағбати б-н юз берди ҳамда со- вет воқелигини тасдиқлаш ишига хизмат қилди. Р. адабиёт ва санъат тараққиётидаги муҳим оқимлардан бири сифатида 19-а. охири — 20-а. бошларида Европа, Аме- www.ziyouz.com кутубхонаси 242 рика ва Осиёнинг аксар мамлакатлари- да ўз ўрнини реализмга бўшатиб берди. Ўзбек адабиёти ва санъатида ўтган аср- нинг 20-й.ларида кўрина бошлаган реа- лизм адабий метод сифатида 40—60-й. ларга келиб узилкесил шаклланди. Р., бошқа айрим миллий адабиёт ва санъ- атлар қатори, ўзбек адабиёти ва санъати асарларида ҳозир ҳам романтик пафос сифатида яшаб келмокда. Тасвирий санъатда яратилган бади- ий образлар ва ҳаётий лавҳалар ҳаёт ҳақиқатига яқин бўлиб, ижодкорнинг тур- муш тўғрисидаги орзу ва қарашларини акс эттиради. 19-а.нинг 20—30-й. ларида ўзининг энг гуллаган даври- ни бошидан кечирган Р. рассомлик ва қисман ҳайкалтарошлик ҳамда меъмор- лик (псевдоготика)да намоён бўлди. Бу йўналишдаги асарларга қайноқ эҳтирос ва ҳаяжон хос бўлиб, унда ранг, шакл ифодалилиги, реал ва хаёлий қиёфалар уйғунлиги муҳим ўрин эгаллайди; ёрқин ранглар, нурсоя ўйини ва кескинлиги асарларга ўзига хослик бағишлайди, об- разлар кўтаринки руҳда, тантанавор кай- фиятда тасвирланади. Р. ўз тараққиётида расмий академизм, классицизм тамойил- ларига қарши курашди (француз Э. Де- лакруа, Т. Жерико, немис Ф. О. Рунге, К. Д. Фридрих, инглиз Ж. Констебл, У. Тер- нер, рус О. Кипренский, А. О. Орловский ва б.). Р. меъморликда, асосан, боғпарк санъати ва майда ҳайкалтарошлиқца кўзга ташланди. Р. турли мамлакатлар- да турлича намоён бўлди: Францияда эҳтирос ва шижоат, Германия, Австрияда нолиш оҳанглари, йўқолган идеалларни қўмсаш туйғулари, диний зохидлик етак- чилиги б-н ажралиб туради, Америкада романтик фантастика, зоҳидлик кайфия- тидаги асарлар майдонга келди. Ўзбекистон тасвирий санъатида Р. тамойиллари 20-а.да мунгли лирик кайфиятли Уста Мўмин (А. Николаев), эҳтиросга тўла О. Татевосян, А. Волков, кейинроқ В. Мельников, В. Бурмакин, Ж. Умарбеков, А. Алиқулов асарларида на- моён бўлди. Мусиқада Р. ижодий оқим сифатида 19-а. бошларида юзага келган (Ф. Шу- берт, Э. Гофман, К. Вебер, Н. Паганини, В. Беллини ва б.). 19-а.нинг 30— 50-й. лари (Ф. Шопен, Ф. Мендельсон, Р. Шу- ман, Ф. Лист, Г. Берлиоз ва б.)да янада ри- вожланди. Романтик композиторлар одам ҳистуйғуларини, табиат манзараларини ифодаладилар, афсонавийфантастик, қаҳрамононаромантик опера, баллада, қўшиқ, романс, чолгу миниатюра, рақс куйлари, программали мусиқа жанрла- рини ривожлантирдилар. 19-а.нинг 2-яр- мида йирик мусиқа жанрлари (Р. Вагнер опералари, Ф. Лист симфоник поэмала- ри, И. Брамс, Г. Малер концерт ва симфо- ниялари)да Р. ғоялари чуқурлашди. Баъзи мамлакатларда мусиқий Р. мустақил ус- луб сифатида эмас, балки айрим компо- зиторлар ижодида намоён бўлди (Росси- яда — А. Алябьев, Н. РимскийКорсаков, П. Чайковский ва б.; Чехияда — Б. Сме- тана ва А. Дворжак; Норвегияда — Э. Григ, Финляндияда — Я. Сибелиус). Ўзбекистонда яратилган мусиқали драма ва опералар («Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин», «Тохир ва Зуҳра» каби афсонавийромантик асарлар)да, М. Тожиев симфонияларида, М. Бурҳонов, Д. Зокиров, С. Юдаков, Ик. Акбаров, Сайфи Жалил, Т. Содиқов ва б. романсла- ри, камерчолғу асарларида Р. хусусиятла- ри кучлидир. Наим Каримов, Неьмат Абдуллаев. РОМБ (юн. rombos — пирилдоқ, ай- ланувчи) — томонлари ўзаро тенг бўлган ясси тўртбурчак (расмга қ.). Р.нинг хос- салари: 1) диагоналлари ўзаро перпен- дикуляр; 2) Р.нинг диагоналлари унинг бурчакларини тенг иккига бўлади. Р.нинг диагоналлари кесишган нуқта унинг симметрия марказидир. Р.га ички айлана чизиш мумкин. Р.нинг юзи унинг диа- гоналлари кўпайтмасининг ярмига тенг. Бурчакларидан бири а бўлган Р.нинг юзи 5=a2sina. Ҳамма бурчаклари 90° бўлган Р. квадратидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling