O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУБЕРОИД (лот. rubes — кизил ва
юн. eidos — ўхшаш) — ўрама (рулон- ли) картон қоғозга нефть маҳсулотлари (битум)ни шимдириб тайёрланадиган қурилиш материали. Чидамлилигини ошириш мақсадида битум қопламага майда тўлдиргичлар қўшилади, сиртига эса тальк, майдаланган слюда ёки йи- рик донали минерал кукунлар сепилади. Бинокорлиқда қўлланиладиган Р.нинг стандарт кенглиги — 750, 1000 ва 1025 мм, бир рулони 10 ёки 20 м2 бўлади. Р. томга ёпишдан ташқари, биноларнинг ер ости қисмларини намдан муҳофаза қилиш мақсадларида (гидроизоляция ма- териали сифатида) ҳам кўлланилади. РУБИДИЙ [лот. rubidus — қизил, тўқ кизил (спектрнинг қизил қисми чизикла- ри бўйича кашф этилган), лот. Rubidium], Rb — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тар- тиб рақами 37, ат.м. 85,4678. Табиий изо- топларининг масса сонлари 85 (72, 15%) ва 87 (27,85%). 10 дан ортиқ сунъий ра- диоактив изотоплари олинган. Р. Бунзен ва Г. Кирхгоф 1861 й.да Гер- маниядаги Дюркгейм минерал сувини спектрал анализ қилиб, Р.ни кашф этган- лар. Бунзен 1863 й.да металл Р.ни олишга муваффақ бўлган. Р. бирикмалари таби- атда калий бирикмалари б-н бирга уч- райди, у Ер пўстининг масса жиҳатидан 3,110~2%ини ташкил қилади. Р. нинг ион радиуси калий ва цезийнинг ион радиус- ларига яқин бўлганлиги учун бу элемент бирикмалари ўзаро изоморфдир. Р. суюлтирилган рубидий хлоридни электролиз қилиб олинади. Р. ишқорий металлар жумласига киради. Р. жуда юмшоқ, кумуш ранг — оқ металл. Сую- кланиш траси 39,5°, қайнаш траси 685°, зичлиги 1,248 г/см3. Р. саноатда карнал- лит ва лепидолитдан ажратиб олинади. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол; сув ва кислоталар б-н реакцияга киришганида портлаш юз беради. Бирикмаларида +1 валентли. Кислород б-н рубидий перок- сид Rb2O2 ва рубидий гипероксид RbO2 ҳосил қилади. Р.нинг гидроксиди RbOH кучли ишкорлар жумласига киради. Р. жуда кўп элементлар б-н бевосита би- рикади. Р. гидрид RbH беқарор бирикма. Унинг нитриди Rb3N билвосита йўл б-н ҳосил қилинади. Р.нинг Rb2C2 таркиб- ли карбиди, Rb2S таркибли сульфиди бор. Р. баъзи металлар б-н қотишмалар ҳосил қилади. Киздирилса ёки ёритил- са, ўзидан электронлар чиқаради. Ме- талл ҳолатдаги Р. ҳавосиз муҳитда берк идишларда сақланади. Қаттиқ ҳолатдаги Р. гидроксидга озон таъсир эттирилса, жуда кучли оксидловчи Р. озонид RbO3 ҳосил бўлади. Р. 300°да графит б-н қиздирилганида RbCg ва RbC]6 таркибли Р. графитидлар келиб чиқади. Р., асосан, кундузги лампалар и.ч.да, вакуум техникасида (газютгич) ва б. сохаларда ишлатилади, ионли ракета- лар учун цезий каби келажаги порлоқ «ёнилғи» ҳисобланади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling