O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РОҲИБЛАР (араб.) — қ. Монахлар.  РТВЕЛАДЗЕ


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОҲИБЛАР (араб.) — қ. Монахлар. 
РТВЕЛАДЗЕ Эдвард Васильевич 
(1942.14.5, Боржоми ш., Грузия) — ар-
хеологтарихчи олим. Ўзбекистон ФА 
акад. (1995), тарих фанлари д-ри (1989), 
проф. (1992). ТошДУни тугатган (1967). 
1967 й.дан Ўзбекистон санъатшунослик 
и.т. институтида илмий ходим. Илмий 
фаолияти Ўрта Осиёнинг қад. ва ўрта 
асрлар тарихи, археологияси, нумизмати-
каси, эпиграфикаси, санъати, маданияти 
тарихини ўрганишга бағишланган. Ўрта 
Осиё, Кавказ, Кипр, Япония ва Франци-
яда олиб борилган 80 дан ортиқ илмий 
археологик экспедициялар иштирокчиси. 
Кўпгина археологик ёдгорликларни оч-
ган ва текширган. Р. раҳбарлигида Тоха-
ристон экспедицияси томонидан Кампир-
тепалА олиб борилган қазишлар натижа-
сида археологик амалиётда 1марта Ку-
шонлар даврига оид қад. шаҳар харобаси 
тўлиқ очилганлиги муҳим аҳамиятга эга 
бўлди. Р. раҳбарлиги остида шаҳарлар ва 
таниқли давлат арбоблари юбилейларига 
бағишланган коллектив монографиялар, 
шу жумладан, «Амир Темур жаҳон тари-
хида», «Хива — минг гумбазли шаҳар», 
«Шаҳрисабз», «Термиз», «Жалолиддин 
Мангуберди» ва б. тайёрланган. Беру-
ний номидаги Ўзбекистон Давлат муко-
фоти лауреата (1985). «Буюк хизматлари 
учун» (2001), «Меҳнат шухрати» (2003) 
орденлари ва Грузиянинг «Гирсебис» 
(«Рицарлик шарафи») (2001) ордени б-н 
мукофотланган.
Ас: Средневековые памятники Сур-
хандарьи (в соавторстве), Т., 1983; В 
стране Золотого огня (в соавторстве), 
Т., 1985; Памятники минувших веков 
(в соавторстве), Т., 1986; Древние мо-
неты Средней Азии, Т., 1987; Север-
ная Бактрия — Тохаристан. Очерки 
истории и культуры (в соавторстве), Т., 
1990; Великий шелковый путь, Т., 1999; 
Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси; 
давлатчилик ва ҳуқуқтарихидан лавҳалар 
(ҳамкорликда), Т., 2001; Древние и ран-
несредневековые монеты историкокуль-
турных областей Узбекистана, Т., 2003.
РУАН — Франциянинг 
шим. 
қисмидаги шаҳар. Денгиз бўйи Сена де-
партаментининг маъмурий маркази ва 
Нормандия тарихий вилоятининг бош 
шаҳри. Аҳолиси 108,7 минг киши (1999). 
Транспорт йўллари тугуни. Сена дарёси 
бўйидаги денгиз порти. Мамлакатнинг 
йирик саноат маркази. Тўқимачилик, 
озиқ-овқат, металлургия, машинасозлик 
(жумладан, кемасозлик), кимё ва нефтни 
қайта ишлаш саноати корхоналари, унт, 
музейлар бор. Р. — қад. шаҳар. Шаҳарни 
мил. ав. 1-а.да римликлар, 5-а. да фран-
клар босиб олган. Р.да 1431 й.да Жанна 
Д’Арк жазога ҳукм қилинган ва қатл 
этилган. Меъморий ёдгорликлардан Нот-
рДам собори (13— 16-а.лар), черковлар, 
Адлия саройи (1508—09) ва б. сақланган. 
РУАНДА (ньяруанда, баньяруанда) — 
банту гуруҳига мансуб халқ, Руанданинг 
асосий аҳолиси (7,1 млн. киши). Шунинг-
дек, Заир (3,4 млн.дан зиёд), Уганда (1,1 
млн.) ва б. мамлакатларда ҳам яшайди. 
Умумий сони — 12,35 млн. киши (1990-
й.лар ўрталари). Диндорлари — асосан, 
католиклар, анъанавий эътиқодлар ҳам 
мавжуд. 
РУАНДА (Rwanda), Руанда Республи-
каси (Republique Rwandaise) — Шарқий 
Африкадаги давлат. Майд. 26,3 минг км2. 
Аҳолиси 7,4 млн. киши (2002). Пойтах-
ти — Кигали ш. Маъмурий жиҳатдан 12 
префектура (prefecture)ra бўлинади.
Давлат тузуми. Р. — республика. 
Амалдаги конституцияси 1995 й. 5 майда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
278
қабул қилинган. Давлат бошлиғи — пре-
зидент (2000 й.дан Поль Кагаме). Қонун 
чиқарувчи ҳокимиятни Ўтиш даври мил-
лий мажлиси, ижрочи ҳокимиятни бош 
вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга 
оширади.
Табиати. Р. ер юзаси водийлар б-н 
парчаланган ясситоғлик (1500—2000 м), 
асосан, токембрий кристалли ва метамор-
фик жинслардан иборат. Ясситоғликнинг 
2500—3000 м гача кўтарилган ғарбий 
чеккаси Киву кўлига тик тушган. Шим.
ғарбда Вирунга вулканли тоғи (энг ба-
ланд нуқтаси Карисимби тоғи, 4507 м) 
жойлашган. 
Иқлими 
субэкваториал, 
мавсумий нам иклим. Йиллик ўртача 
т-ра 20—21°, ёғин 1000—1500 мм (Ви-
рунга тоғларида 2000 мм гача). Дарё 
тармоғи зич, йирик дарёси — Кагера 
Нил ҳавзасига мансуб. Тоғ кизил тупро-
кларда саванна типидаги ўсимлик кўп, 
тоғ ён бағирлари доим яшил ўрмонлар 
б-н крпланган. Йирик ҳайвонларнинг 
кўпчилиги Кагера (кийикнинг ҳар хил 
турлари, буйвол, каркидон, зебра, шер, 
фил, бегемот, тимсоҳ) ва Вирунга (тоғ 
горилласи) миллий боғлари ҳамда 
қўриқхоналарда сақланиб қолган.
Аҳэлисининг 
аксариятини 
банту 
тилларида сўзлашувчи руанда, рунди 
халқлари ва тва пигмейлари ташкил эта-
ди. Бундан ташқари, асосан, шаҳарларда 
суахили, луба ва судан араблари, валлон-
лар ва б. яшайди. Расмий тиллар — ки-
ньяруанда, француз ва инглиз тиллари. 
Аҳолининг 3/5 қисми маҳаллий анъана-
вий динларга эътиқод қилади. 2/5 қисми 
— христиан (асосан, католиклар), озроқ 
сунний мусулмонлар ҳам бор. Шаҳар 
аҳолиси 5,8%. Йирик шаҳарлари: Кига-
ли, Бутаре, Ньянза, Гисеньи.
Тарихи. Р.нинг қад. ва ўрта асрлар та-
рихи кам ўрганилган. Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, мил. 2минг йилликнинг 1-яр-
мида бу жойга хутулар, тахм. 16-а.да тут-
си кўчманчи чорвадорлари кўчиб келган. 
16-а.да ташкил топган илк давлат тузил-
масига олий ҳукмдор (мвами) бошчилик 
қилган, тутсилар устунлик мавқеида 
бўлган. Шим.даги хутуларнинг алоҳида 
манзилгохлари мвами ҳокимиятини тан 
олишдан бош тортган. 19-а. 2-ярмида 
Р. худудида марказлашган давлат пайдо 
бўлди. У Кигери Рвабугири қироллиги 
даври (1853— 95)да бирмунча юксалиб, 
чегараси кенгайди. Унинг вориси Юха 
Мусинга даври (1895— 1931)да мамла-
катни мустамлакачилар босиб олди.
1890-й.ларда Р.га немислар кириб 
кела бошлади. Кирол Мусинга немис 
резидентлигини тан олди. Р. Германия 
Шарқий Африкасига қўшиб юборилди. 
1-жаҳон уруши йилларида Р.ни Бельгия 
қўшинлари ишғол қилди (1916). Уруш-
дан сўнг Р. қўшниси Бурунди б-н Бельги-
янинг РуандаУрунди мандатли ҳудудига 
айлантирилди. 1925 й.да эса у маъмурий 
жиҳатдан Бельгия Конгоси б-н бирлаш-
тирилиб, алоҳида вицегенерал губерна-
торликка ажратилди. 1946 й. дек.да БМТ 
РуандаУрундини Бельгия васийлигидаги 
ҳудуддеб эълон қидди. 50-й.ларнингохи-
ридан озодлик ҳаракати авж олди. Хуту 
озодлик ҳаракати (Пармехуту), Руанда 
миллий иттифоқи ва б. партиялар таш-
кил топди. 1960 й. охирида Р. муваққат 
ҳукумати, 1961 й. 28 янв.да монархия 
тугатилиб, Р. республикаси тузилди. 1961 
й. парламент сайловида Пармехуту пар-
тияси ғалаба қозонди. 1962 й. 1 июлда Р. 
мустақил давлат деб эълон қилинди.
1990 й. окт.да асосан тутси элатидан 
ташкил топган Р. ватанпарварлик фрон-
ти Уганда ҳудудидан ҳаракат бошлаб, 
хуту элатига мансуб Ж. Хабиаримана 
режимини ағдариб ташлашга уринди. 
Бу ҳаракат хуту ва тутсилар ўртасидаги 
этник можаро тусини олди. 1993 й. пре-
зидент Ж. Хабиаримана авиация фало-
катида ҳалок бўлди. 1994 й. 17 июлда 
Р. ватанпарварлик фронти ўтиш даври 
учун миллий бирлик ҳукумати таркиби-
ни эълон қилди. Мамлакат аҳолисининг 
кўпчилигини ташкил этувчи хуту элатига 
мансуб Пастер Бизимунгу 5 й. муддатга Р. 
президента этиб тайинланди. 2000 й. 17 
апр.да хукумат б-н парламентнинг қўшма 
мажлисида тутси элатининг вакили Поль 


www.ziyouz.com кутубхонаси
279
Кагаме президент лавозимига сайланди. 
Р. — 1962 й. дан БМТ аъзоси. Миллий 
байрами — 1 июль — Мустақиллик куни 
(1962).
Сиёсий партиялари, касаба уюшма-
лари. Демократия ва тараққиёт учун ре-
спубликачилар миллий ҳаракати, 1975 
й. ташкил этилган; Республикачилар 
демократик ҳаракати, 1957 й. тузилган; 
Р. ватанпарварлик ҳаракати 1987 й. асос 
солинган; Христиандемократик партия, 
1990 й. ташкил топган. Р. меҳнаткашлари 
миллим касаба уюшма бирлашмаси, 1985 
й. асос солинган.
Хўжалиги. Р. — аграр мамлакат. 
Иқтисодиётнинг асосини қ.х. ташкил 
этади, бу тармоқ экспорт килинадиган 
экинлар маҳсулоти етиштиришга ва қ.х. 
хом ашёсини қайта ишлашга ихтисос-
лашган. Саноатнинг кончилик, қайта 
ишлаш ва гидроэнергетика тармоклари 
вужудга кела бошлади. 1997 й. ялпи ички 
маҳсулотда қ.х. улуши 36%, саноатнинг 
улуши 24%, хизмат кўрсатиш соҳасининг 
улуши 40%ни ташкил килди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мамла-
кат экспортининг 80%ни ташкил қилади. 
Айни вақтда қ.х. олдига мамлакатни 
озиқ-овқат б-н тўла таъминлаш вази-
фаси қўйилган. Майда хусусий ер эга-
лиги устун. Мамлакат ҳудудининг 42% 
(1,25 млн.гектар) ерида деҳқончилик 
қилинади. Асосий озиқ-овқат экинла-
ри: оқ жўхори, батат, маниок, ловия, 
маккажўхори, картошка, банан, шоли. 
Экспорт учун кофе (баланд тоғли жойлар-
да «арабика», пастроқ ва иссиқ жойларда 
«робуста»), чой, пиретрум, шунингдек, 
пахта етиштирилади, хин дарахти экила-
ди. Яйлов чорвачилигида қорамол, эчки, 
қўй, чўчқа, хонаки парранда боқилади. 13 
минг га табиий ўрмон, 90 минг га дарахт-
зор бор. Балиқчилик сует ривожланган.
Саноатида кончилик муҳим ўрин 
олган. Мамлакат марказий ва ғарбий 
қисмларида қалай, шим.да вольфрам, 
Рухенгери атрофида танталит, бериллий, 
олтин казиб олинади. Кофе, чой, тама-
кини кайта ишлайдиган, спиртсиз ичим-
ликлар, қандшакар, чарм, гугурт, пойаб-
зал, пластмасса буюмлар, кир ювиш ва 
косметика воситалари, бўёқлар ишлаб 
чиқарадиган, тикувчилик, корхоналари 
бор. Цемент ва ғишт здлари қурилган. 
Йилига ўртача 166 млн. кВтсоат электр 
энергия ҳосил қилинади.
Т.й.лар йўқ. Юк ташишда автомобиль 
транспорти асосий роль ўйнайди. Авто-
мобиль йўллари уз. 8,1 минг км. Кига-
ли яқинида Камембе халқаро аэропорти 
бор. Четга кофе, чой, минерал хом ашё, 
хинин, пиретрум, хом тери чикаради, 
четдан истеъмол моллари, транспорт во-
ситалари ва машинаускуналар, иссиклик 
ва электр энергияси, бинокорлик ашёла-
ри олади. Ташқи савдодаги хамкорлари: 
Бельгия, Германия, Франция, АҚШ ва б. 
Пул бирлиги — руанда франки.
Тиббий хизмати, маорифи ва илмий 
муассасалари. Давлат касалхоналари 
б-н бирга хусусий шифохоналар ҳам 
бор. Врачлар Бутаре ун-тининг тибби-
ёт ф-тида тайёрланади. Халқтабобати 
масалалари (асосан, мамлакатдаги ши-
фобахш ўсимликларни ўрганиш) б-н 
шуғулланувчи тадқиқот маркази тузил-
ган. Давлатга қарашли дастлабки дунё-
вий ўқув юртлари 1950-й.ларда очилди. 
Замонавий маориф тизими 7 ёшдан 15 
ёшгача бўлган болалар учун мажбурий ва 
бепул таълимни жорий этиш тўғрисидаги 
1985 й. крнунига асосланади. 8 й.лик ўрта 
мактабда киньяруанда тилида ўқитилади, 
француз тили ҳам ўргатилади. Олий мак-
табда таълим француз тилида олиб бо-
рилади. Касбҳунар ва техника таълими 
бошланғич мактаб негизида 6 й. давомида 
амалга оширилади. Олий ўқув юртлари: 
Руанда ун-ти (1963 й.да асос солинган), 
Миллий пед. института (1966), Тиббиёт 
ин-ти (1969), Техника коллежи (1959), 
Иқтисодиётстатистика ин-ти (1975). ун-т 
кутубхонаси, Р. Геология маҳкамасининг 
кутубхонаси, Бутареда Миллий музей 
мавжуд. Бир қанча илмий тадқиқот инт-
лари ва марказлари, Р. Маданият акаде-
мияси ишлайди.
Матбуоти, 
радиоэшиттириши 
ва 


www.ziyouz.com кутубхонаси
280
телекўрсатуви. «Киньяматека», («Газе-
та», киньяруанда ва француз тилларида 
2 ҳафтада бир марта чикадиган газ., 1933 
й.дан), «Ревю диалог» («Мулоқот жур-
нали», француз тилида чикадиган ойлик 
жур., 1967 й.дан), «Релев» («Ўринбосар», 
ҳукумат ахборот маҳкамаси томонидан 
француз тилида чиқариладиган ойлик 
жур., 1976 й.дан). Р. ахборот агентлиги 
ҳукумат маҳкамаси бўлиб, 1977 й. таш-
кил этилган. Р. радиоси (1961 й. ташкил 
этилган) ва Р. телевидениеси ҳукумат на-
зоратида ишлайди.
Адабиёти оғзаки халқ ижодиёти, 
айниқса, шеъриятдан бошланган. Турли 
даврларга мансуб таникли шоирлари: 
Магута (17-а.), Багозори, Мусаре, Семи-
дорого (18-а.), Баменья, Биквакванья, Се-
карама, Муньянганзо (19-а.). Р. нинг ёзма 
адабиёти 20-а.да вужудга келди. Унинг 
асосчиси — файласуф социолог А. Кага-
ме халқ оғзаки ижодиёти намуналарини 
тўплаган, француз, киньяруанда тилла-
рида илмий асарлар нашр этган ва она 
тилида достонлар ёзган. Француз тилида 
ижод қилувчи адиб Ж. С. Найгизикининг 
«Руанда эскападаси», «Ўттиз ёшимдаги 
кулфатларим» романлари машҳур. 20-а.
нинг охирларида адабиёт майдонига ки-
риб келган адиб Виктория Кантенгва, Аг-
нес Нийонкинда француз тилида, шоир 
Б. Нкийлиннгон киньяруанда тилида 
ижод қила бошлади. Драматургияси илк 
ривожланиш босқичида турибди (Ж. С. 
Найгизикининг «Оптимист» пьесаси ва 
б.).
Меъморлиги ва амалий санъати. Р. 
халқларининг асосий турар жойлари ай-
лана тархли, ёғоч синчли, қамиш томли 
гувалак кулбалардан иборат. Айрим жой-
ларда ғиштдан икки нишабли, черепица 
томли, пешайвонли ва деразали уйлар 
ҳам қурилган. Фақат Кигали ва Бута-
ре ш.ларида европача уйлар пайдо бўла 
бошлади. Бадиий ҳунармандчиликда са-
ват, бўйра, гилам тўқиш ва рўзғор анжом-
лари ясаш, уларга оқ, қора, қизил гуллар 
солиш, ёғочсозлик, кулолчилик ривож-
ланган.
Мусиқаси. Мусиқа маданияти хуту 
ва тутсилар ҳамда тва пигмейлари 
мусиқасини ўз ичига олади, чолғудан 
кўра товуш устунлик қилиши унинг 
ўзига хос хусусиятидир. Қўшиқ тур-
лари хилма-хил — яккахонлик б-н ёки 
кўпчилик бўлиб айтиладиган қўшиқлар, 
эркаклар ва аёллар қушиқлари. Чолғулар 
орасида торли, шу жумладан, 7—8 тор-
ли инанга деб аталган цитра, умудули 
ёки умунахи, 1 торли инингити скрип-
каси, қамиш, бамбук ёки ёғочдан ясал-
ган 2 — 4 тешикли умвиронги, кийик 
шохидан ясаладиган ихембе флейтаси, 
1 мембранали ингараба, 2 мембранали 
ингана барабанлари, шунингдек, турли 
қўнғироқ, шақилдоқлар бор. Р. мусиқа 
маданияти куп жиҳатдан уз анъаналари-
ни саклаб крлган ва унда, умуман, Евро-
па мусиқасининг таъсири жуда кам. 
РУББИА (Rubbia) Карло (1934) ита-
льян физиги. Оралиқ вектор бозонлар 
(W* ва Z») — кучеиз узаро таъсир квант-
ларини, шунингдек, ?кваркни очган ама-
лиётчи гуруҳга раҳбарлик қилган. Но-
бель мукофоти лауреати (1984; С. ван дер 
Мер б-н ҳамкорликда).
РУБЕНС (Рюбенс; Rubens) Питер 
Пауэл (1577.28.6, Зиген, Германия — 
1640.30.5, Антверпен) — фламанд рассо-
ми, барокко даври фламанд рангтасвири 
мактабининг асосчиси. 1600—08 й.ларда 
Италияда яшаб Микеланжело, Рафаэль, 
Тициан асарларини ўрганган. Антвер-
пенга қайтгач, Р. Фландрия ҳукмдори 
саройида бош рассом бўлган. Р. ҳаётни 
унинг ижтимоий кўринишларида акс 
эттиради; асарларида безак кўлами 
чекланмаган, композициялар мурак-
каб ритмга бўйсундирилган, шакллар 
жўшқин ҳаракатда, кескин ракурсларда-
тасвирланади, нурсоя кескинлиги кенг 
қўлланилади. Монументал диний ком-
позициялар («Хочни ўрнатиш», тахм. 
1610—11; «Хочдан олиш», тахм. 1611 — 
14; Антверпендаги ОнзеливеВрауэкерк 
соборида), портретлар ( «Изабелла Брант 


www.ziyouz.com кутубхонаси
281
б-н автопортрет», 1609; «Мария Меди-
чи», тахм. 1622—25; «Пўстин», тахм. 
1638—40 ва б.), афсонавий лавҳалар 
(«Персей ва Андромеда», «Даҳшатли 
суд», 1612— 40 ва б.), манзаралар («Ка-
малакли манзара», 1632—35; «Қуёш 
ботишидаги манзара», 1635—40 ва б.) 
яратган. 1617 й. дан Р. устахонасида 
унинг эскизлари асосида бир қатор тур-
кум монументал безак асарлар тайёрлан-
ган («Мария Медичи тарихи», 1622—25, 
Лувр ва б.), уларни яратишда Р.нинг шо-
гирдлари — йирик рассомлар (А. Ван 
Дейк, Я. Йордане, Ф. Снейдерс ва б.) иш-
тирок этган.
Р.нинг нозик кузатишлари, мураккаб 
безак доғлари, чизиклари ва б. б-н аж-
ралиб турувчи эскиз ва расмлари унинг 
виртуоз маҳоратини намоен этади. Р. 
ижоди фламанд ва умумевропа рангтас-
вири ривожида муҳим роль ўйнаган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling