O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУЗВЕЛЬТ (Roosevelt) Теодор
(1858.27.10, Нью-Йорк — 1919.6.1, Сага- морХилл, ОйстерБей, Нью-Йорк штати) — АКШнинг 26президенти (1901—09); Республикачилар партиясидан. Лотин Америкасига нисбатан босқинчилик сиёсати олиб борган («катта тўқмоқ» сиёсати, 1906—09 й.ларда Кубани окку- пация қилиниши, Панама канали зонаси- нинг эгаллаб олиниши ва б.). 1904—05 й.лардаги русяпон уруши даврида Р. ҳукумати Японияни қўллабқувватлаган. Портсмут сулҳини имзоланишидаги хиз- матлари туфайли халқаро Нобель тин- члик мукофотини олган (1906). РУЗВЕЛЬТ (Roosevelt) Франклин Делано (1882.30.1, ХайдПарк, Нью-Йорк штати — 1945.12.4, УорлСпрингс, Жор- жия штати) — АҚШнинг 32президенти (193345). Демократлар партиясидан (4 марта президентликка сайланган). Гар- вард ва Колумбия унтларини тугатган. Нью-Йорк штати губернатори (1928 й.дан), ҳуқуқшунос. Р. ижтимоий соҳада меҳнаткаш омма манфаатини кўзлаб бир неча ислоҳотлар ўтказган («Янги курс»). 2-жаҳон уруши бошлангач, фа- шистлар Германиясига қарши бўлган Буюк Британия, Франция ва СССР ни қўллабқувватлаш (1941 й. июндан) та- рафдори, гитлерчиларга қарши коали- цияни тузишда муҳим хисса қўшган. БМТни тузишга ва урушдан кейинги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берган. РУКН (араб. — асос, устун) — 1) арузда қисқа, чўзиқ ва ўта чўзиқ ҳижо (бўғин)ларнинг мисраларда муай- ян тартибда гуруҳланиб такрорлани- ши. Р.лар жузв(қисм)лардан, жузвлар эса қисқаликчўзиқлик сифатларига эга бўлган ҳижолардан иборат бўлади. Р.лардан вазнлар ҳосил бўлади. Муай- www.ziyouz.com кутубхонаси 289 ян шеър вазнини аниқлашда байтдаги ҳижоларнинг қисқа (V), чўзиқ (—) ёки ўта чўзиқ (—V ёки ~) эканлиги тегиш- ли белгилар б-н чизиб кўрсатилади (қ. Аруз); 2) газета, журнал ва ш.к.да бирор бўлимнинг, умумлаштирувчи мавзунинг сарлавҳаси; рубрика. РУКН — исломда энг муҳим саналган 5 та вазифа. Унга калимаи шаҳодат, на- моз, закот, рўза ва ҳаж ибодатлари кира- ди. Р. талабларини бажариш исломда ҳар бир мусулмон учун фарз ҳисобланади. Лекин баъзи истисно ҳолатларда бу маж- бурият зиммадан соқит бўлади. Мас, бой- лиги шариат белгилаган маълум миқдор (нисоб)га етмаган киши закот бермайди ёки имкони бўлмаган мусулмон учун ҳаж ибодатини амалга ошириш шарт ҳисобланмайди. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling