O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУДЕРАЛ ҒЎЗАЛАР, ғўзанинг ру-
дерал шакллари, ғўзанинг ярим ёввойи шакллари — ёввойи ғўзадан маданий- тропик ғўзага ўтган шакллар; маданий- лаштирилган ғўзанинг иккинчи эволю- цион шакли. Улар ғўзанинг ибтидоий (примитив) шаклларидан ўсиш жойининг ўзгариши натижасида пайдо бўлган. Р.ғ. толаси юқори сифатли (кўпинча оқ), баргла- ри ва чигитлари йирик бўлиб, одамлар яшайдиган жойларга яқин ерларда ярим ёввойи ҳолда ўсаверади. Ҳар бир мада- нийлаштирилган ғўза турининг ўзига хос рудерал шакллари мавжуд (Мексика ғўзасида нуқтали ғўза кенжа тури, афри- каосиё ғўзасида сохта арбореум кенжа тури ва ҳ.к.). Барча Р.ғ. полиморфизмнинг маълум даражада ўзгарувчанлиги, тезпишарли- ги, чигитининг тукланиши, каттакичи- клиги, барги ҳамда кўсагининг шакли ва ҳ.к. б-н ажралиб туради. Р.ғ. орасида ама- лий селекция учун қимматли шакллари мавжуд, Мас, Мексика ғўзасининг Hopi (Хопи) шакли чигитида госсипол мод- даси кам янги ғўза навларини яратишда асос бўлиб хизмат қилган. Абдумавлон Абдуллаев. РУДЗУТАК Ян Эрнестович [1887.3 (15).8, Курляндия губернияси Гольдин- генск уезди (ҳоз. Латвия) — 1938.28.7, Москва] — Туркистонда большевикча режимни мустаҳкамлашда қатнашган со- вет сиёсатчиларидан бири. РКП (б) МК Туркбюро раиси (1921 й. март— окт.), РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси раиси (192223), РКП(б) МК котиби (1923 й. апр. — 1924 й. май). Г.К.Оржоникидзе б-н биргаликда Туркбюро ўрнида Ўрта Осиё бюроси (Средазбюро) тузилиши- нинг ташаббускори. Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ҳукумати таркиби- дан миллий раҳбар ходимларни чиқарган ва Бухородан сургун қиддирган (1923 й. июнь). БХСР ва ХХСР ни советлашти- риш жараёнига раҳбарлик қилган. Кей- инчалик СССР темир йўллар халқ комис- сари (192430), СССР ХКС ҳамда СССР Меҳнат ва мудофаа кенгаши раиси- нинг ўринбосари (1926—37). Совет ре- жимига садоқат б-н хизмат қилса ҳам қамоққа олинган (1937 й. 24 май) ва отиб ташланган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling