www.ziyouz.com кутубхонаси
287
миқдори 3070% бўлиши зарур ва ҳ. к.
Р. б. натижасида
руда концентрат ва де-
ярли кераксиз тоғ жинсларидан иборат
чиқиндига ажралади. Р.б.
фойдали ком-
понентлар миқдори (концентрацияси)
ундан бир неча юз баробаргача ортади.
Мас, таркибида 0,1% молибден бўлган
руда бойитилиб, 50 фоизли
концентрат
олинади.
Р. б.да аввал руда маълум даражада
майдаланади, сараланади, физик-кимё-
вий жиҳатдан бойитилади. Физиккимё-
вий
бойитишнинг гравитацион, магнит,
электростатик, қиздириш, флотацион
ҳамда майдайириклиги, шакли бўйича
саралаш ва б. усуллари бор.
РУДАЛИ ТОҒЛАР, Крушне-Гори
— Европадаги тоғлар, Чехия тоғ
масси-
вининг шим.ғарбий чеккаси. Уз. 150 км.
Энг баланд жойи 1244 м. Гнейс, гранит,
филлит, слюдали сланец жинсларидан
тузилган. 800—900 м гача баландликда-
ги ён бағирлари аралаш ўрмонлар, қия,
тўлқинсимон тоғ тепалари ўтлоклар
б-н қопланган.
Вольфрам, висмут, рух
ва б. металл рудалари топилган (номи
ҳам шундан). Иссиқ булоқлар бор.
Қишки спорт мусобақалари ўтказилади.
Иқлимий ва бальнеологик курортлар куп.
Do'stlaringiz bilan baham: