O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАНДЕЯ СУЛҲИ
РАНДАЛАШ СТАНОГИ — 1)
ясси ва шаклдор сиртларни йўниш учун мўлжалланган металл кесиш қурилмаси. Кўндаланг рандалаш ва бўйлама рандалаш хилларига бўлинади. Кўндаланг Р.с.да кескин ползун б-н бир- га илгариламақайтма ҳаракатланади, бўйлама Р.с.да эса кескич эмас, балки заготовка (ишлов бериладиган хомаки деталь) ҳаракатланиб туради; 2) ёгоч сиртларини текислаш ва силлиқлаш, ёғоч буюмларда шаклдор сиртлар ҳосил қилиш учун мўлжалланган ёғоч йўниш қурилмаси. Бунда кескич айла- ниб туради, ёғоч заготовка илгарилама ҳаракатлантирилади. РАНДЕЯ СУЛҲИ — Рим империя- си б-н Парфия ва Арманистон ўртасида мил. 62 й. Рандея (ҳоз. Туркиянинг Харберди ш. яқинида) да тузилган би- тим. Рим қўшинларининг Арманистон- ни эгаллаш учун қилган юришлари муваффақиятсизликка учрагач, имзолан- ган. Рим ва Парфия қўшинлари Армани- стонни тарк этишган, Арманистон илга- риги ҳудудини сақлаб қолган. Р.с.га кўра, Арманистон тахтига Парфия подшоси Вологеснинг укаси Тиридат ўтириши ло- зим бўлиб, тож кийиш маросими Римда ўтказилиши келишилган. Тиридат 65— www.ziyouz.com кутубхонаси 71 66 й.ларда Римга саёҳат қилган ва им- ператор Неронцан Арманистон тожини олиб, арманларнинг аршакийлар сулола- сига асос солган. РАНТЬЕ (франц. rentier, rente — рен- та) — қарзга берган пулидан фоизлар ёки сотиб олган қимматли қоғозлардан диви- дендлар ҳисобига яшайдиган шахс. РАПАКИВИ (финча rapakivi — чи- риган тош) — порфирсимон структура кўринишидаги гранит; олигоклазнинг оқ ёки очяшил ҳошияси б-н ўралган юмалоқ шаклли (овоид) пушти ранг ортоклаз аралашган. Таркибида ортоклаз (40% га яқин), олигоклаз (20 % ча), қорамтир слю- да (8% ча), идиоморф кварц (30% ча) ва иккиламчи минераллардан амфибол, ор- тит, сфен, диопсид, магнетит, апатит ка- билар бор. Ранги кўпинча қўнғирпушти, қизғиш, баъзан яшилроқ ёки қорамтир. Р. нурашга нисбатан чидамсиз, келиб чиқиши бахсли. Р. Финляндия ва Швеци- яда кўп учрайди, шунингдек, РФ, Украи- на ва б. жойларда бор. Р. қурилиш ва имо- рат сиртини қоплаш учун ишлатиладиган муҳим тош (яна қ. Гранит). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling