O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАПАНАЛАР (Rapana) — денгиз
қориноёқли моллюскалари уруғи. Спи- рал чиғаноғи 19 см гача, кенг овал шак- лда, кулранг қўнғир тусда. Чиғаноғи оғзи кенг, кўпинча очиқ сариқ, қизил ёки баъзан оқрангда. 3 тури маълум. Илгари Р. фақат Япон, Шарқий Хитой ва Сариқ денгизларида яшаган. 20-а. ўрталарида Р.Япон денгизидан Қора денгизга келиб қолган. Ҳоз. Африка денгизи соҳиллари бўйлаб тарқалмоқда. Капсула ичига тухум қўяди. Йиртқич, 2 паллали мол- люскалар (устрица, мидия) б-н озикла- нади. Р.нинг заҳарли суюкдик ишлаб чиқарадиган безлари бор. Гўшти қисман ейилади, чиғаноғи зебизийнат буюми. Р. овланадиган моллюскалар б-н озикла- ниб, катта зиён келтиради. РАППОРТ (франц. rapporter — қайтариш) — газлама, гилам, трикотаж, кашта, керамик буюмлар, гул қоғоз ва б. нақшининг такрорланадиган қисми. Газ- ламада арқоқ ва танда Р.лари бўлади. РАПС (Brassica napus var. napus) — карамдошлар оиласининг Brassica ав- лодига мансуб бир йиллик мойли ва ем- хашак экини. Мил. ав. 4минг йилликда ҳам экилган. Европада 14-а.дан экила бошлаган ва ҳозир асосий мойли экин ҳисобланади. Ўзбекистонда оралиқ экин сифатида экилади. Кузги (В. binnis) ва баҳорги (В. аппуа) гуруҳи бор. Илдизи дуксимон, пояси сершоҳ, бўйи 50—150 см. Барглари ғуж, бандли, кам тукли. Тўпгули 25—40 та, гули шингил. Гул- лари майда, сариқ, баъзида оқ тусли. Меваси узун (5—10 см), камбар (3—4 мм) қўзоқ. Дони шарсимон, ранги оч қорамтир. 1000 дона уруғи вазни 3—7 г. Р. узун кун ўсимлигидир. Уруғи 1—3° да униб чикади, 15—20° да яхши ўсиб ри- вожланади. Кузги Р.нинг вегетация даври 270— 300 сутка, баҳрргисиники 95—ПО сутка. Четдан чангланади. Р. уруғи тарки- бида 32—50% мой, 23% оқсил мавжуд. Мойи овқатга, шунингдек, маргарин, совун ишлаб чиқаришда, тўқимачилик ва саноатнинг бошқа тармоқларида иш- латилади. Кунжараси чорва учун яхши озуқа. Қаторлаб ёки кенг қаторлаб, 2—4 см чуқ.ка экилади. Совуққа чи- дамлилиги паст, қишда кучли совукдар бўлмайдиган минтақаларда экилади. Ривожланишининг бошида намга талаб- чан. Чорва моллари учун яхши озуқабоп экин ҳисобланади. 150 ц/га дан тортиб 250 ц/гача кўк масса беради. Асалшира- ли ўсимлик. Р.ни оралиқ экин сифатида ўзини ёки турли экинларга аралашти- риб экиш мумкин. Ўзи экилганда экиш нормаси 12—15 кг/га, жавдар б-н ара- лаш экилганда 8—10 кг/га. Дони бўйича ҳосиддорлиги 15—25 ц/га. Асосий зараркунандалари: Р. арра- каши, Р. баргхўри, карам оқ қурти, Р. гулхўри, яширин хартумлилар. Касалли- клари: альтернариоз, сохта кул касалли- www.ziyouz.com кутубхонаси 72 ги. Кураш чоралари: ерни кузда шудгор қилиш, бегона ўтларни гербицидлар б-н йўқотиш, экинларга инсектицидлар се- пиш. Ҳалима Отабоева. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling