РАСТА БЎЛИШ — қ. Балоғатга
етиш.
РАСТР (лот. raster — хаскаш) — па-
раллел ёруғлик дастаси тузилишини уз-
гартириш учун бир хил типли элемент-
лар (линзалар, тешиклар, призмалар ва
б.)дан тузилган тўр; бир-бирига елим-
лаб бириктирилган 2 та кўзгу ойнасидан
иборат оптик асбоб. Ойнага ок, ва қора
параллел чизиқлардан майда тур туши-
рилган. Ишлатилишига қараб, шаффоф
ва қайтаргичли хилларга бўлинади. Р.
тасвирни кўпайтириши, кўплаб элемен-
тар қисмлар ёйилиши, бутун ҳолатдаги
тасвирни яратиши мумкин. Р. матбаада
(оққора ва рангли тасвирларни босишда,
стереоскопик тасвирлар ҳосил қилишда),
кинотехника, видеотехника ва б.да фой-
даланилади (яна қ. Автотипия).
РАСТРЕЛЛИ Варфоломей [Бартоло-
мео Франческо; 1700, Париж (?) — 1771,
Петербург] — рус архитектори, барокко
услуби вакили. Миллати итальян. Пе-
тербургга 1716 й. отаси — хайкалтарош
Б. Растрелли б-н келган. 1730—63 й.лар
сарой архитектори булган. Унинг асосий
ишлари: Рундал (1736—40) ва Митав
(1738—40)даги Бирон саройлари, ҳоз.
Пушкин ш.даги қайта қурилган Катта
Екатерина саройи (1752—57), Петродво-
рец (1747—52), Қишки сарой (1754—62)
ва б. Киевда Р. лойиҳаси асосида Андреев
черкови (1749—53) ва Маринск саройи
(1750—53) қурилган.
Ад: Козьмян Г.К., Ф.Б. Растрелли, Л.,
1976.
РАСУЛ (араб. — элчи) — исломда
Аллоҳ томонидан танлаб олиниб, вакил
қилинган ва тарғибот юритиш, ҳидоятга
даъват қилиш вазифаси топширилган,
илоҳий китоб нозил қилинган пайғамбар.
Мухаммад (сав)га нисбатан доимо Р. номи
қўлланиб келинади, бу ҳатто ташаҳҳуд
(калимаи шаҳодат)да ҳам ифодалан-
ган. Набий — китоб нозил қилинмаган
пайғамбар. Шу боис ҳар бир Р.ни набий
деб аташ мумкинлиги, аммо набийларни
Р. деб бўлмаслиги қайд қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |