Корхона директори Ф.Ашуров
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru
2020 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг судъяси Ш.Маҳмудовга
Бухоро туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-2001-2001/904-сон иш бўйича 2020 йил 5 октябрда ажрим(давони таъминлаш бўйича) қилинган бўлиб, ажримга асосан “Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг ҳисоб рақамидаги 1.418.446.793,4 сўм маблағлари ҳатланган.
Бугунги кунга келиб АТИБ Ипотека банк Бухоро вилоят филиалидаги барча хисоб рақамларимизга харажат қисмига чекловлар ўрнатилган бўлиб, корхонанинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан корхонамизнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини амалга ошириш учун АТИБ Ипотека банки Бухоро вилоят филиалига алоҳида кўрсатма беришингизни ва корхонада ишловчи ходимларнинг иш хақисини тўланишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Корхона директори Ф.Ашуров
Ижрочи: Ш.О.Комилов.
Тел:+998990166606.
Do'stlaringiz bilan baham: |