O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi
Download 1.32 Mb.
|
2017-2022 йил хат (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI AVTOMOBIL YО`LLARI XUDUDIY BOSH BOSHQARMASI
- Бухоро вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Адиловга
- “Обод маҳалла”
- 9856,1 млн сўм, жами: 22105,4 млн сўм
Корхона директори Ф.Ашуров
Ижрочи: Ш.О.Комилов. Тел:+998990166606.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru 2020 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри Бухоро вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Адиловга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 апрелдаги 23-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоятида Бухоро МЙБХ ДУК буюртмачилигида 2019 йилда "Обод маҳалла" дастури доирасида 17917,1 млн сўмлик, "Обод қишлоқ" дастури доирасида 42205,0 млн сўмлик курилиш монтаж ишлари тўлиқ амалга оширилиб фойдаланишга топширилди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 14-бандида кўзда тутилган Бухоро шахар кўчаларини реконструкция қилиш дастури доирасида 12094,3 млн сўмлик курилиш монтаж ишлари тўлиқ амалга оширилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу дастурлар Республика бюджети ҳамда махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан қисман молиялаштирилган бўлиб. Бугунги кунда “Обод маҳалла” дастури доирасида 6341,4 млн сўм, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5907,9 млн сўм ва Бухоро шахар кўчаларини реконструкция қилиш дастури доирасида 9856,1 млн сўм, жами: 22105,4 млн сўмлик кредитор қарздорлик 2019 йилдан тизим корхоналари ва пудратчи ташкилотлардан вужудга келган ва бугунги кунга қадар ушбу қарздорликлар бўйича амалий чоралар кўрилмай келинмоқда. 16.01.2020 йилда № 7-Ф сонли Бухоро вилоят ҳокими фармойиши билан 3000,0 млн сўм Бухоро шаҳар ва туманлар ҳудудида олиб борилган асфалтлаштириш ишлари учун маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу фармойиш ижроси бўйича 2678,2 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган ва 321,8 млн сўм таксимланмаган маблағлар мавжуд. 28.09.2020 йилда № 218-Ф сонли Бухоро вилоят ҳокими фармойиши билан 371,0 млн сўм Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бош бошқармаси ҳудудидаги спорт майдончасини кириш қисми ва югуриш йўлакчасини жорий таъмирлаш(асфалътлаштириш) учун маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу фармойиш ижроси бўйича 350,3 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган ва 20,7 млн тақсимланмаган маблағлар мавжуд. Шунингдек маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маҳаллий ҳокимликлар тасарруфида бўлган шахар ва туман ички хўжалик автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари учун 2020 йил 25102,3 млн сўм маблағлар ажратилган бўлиб, ажратилган маблағлар доирасида барча ишлар якунланган ва 1427,6 млн сўм иқтисод қилинган. Юқорида келтирилган дастурлар доирасида жами 1770.1 млн сўм маблағлар иқтисод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб Бухоро МЙБХ ДУК Сиздан 2020 йил дастурларида тақсимланмаган ва иқтисод қилинган маблағларни 2019 йилдан вужудга келган кредитор қарздорликларни қисман қоплашга йўналтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling