O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi
Download 1.32 Mb.
|
2017-2022 йил хат (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI AVTOMOBIL YО`LLARI XUDUDIY BOSH BOSHQARMASI
- Бухоро вилояти ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Ш.М.Абдуллоевга
Корхона директори Ф.Ашуров
Ижрочи: Ш.О.Комилов. Тел: 99-016-66-06.
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru 2020 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри Бухоро вилояти ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Ш.М.Абдуллоевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ Бухоро МЙБХ ДУК буюртмачилигида 2020 йил июн ойида “Бухоро агро” ЭИЗ обеъктларининг ЛСХ ишлаб чиқилиб обеъктларнинг қурилиш монтаж ишларига аниқлик киритилиб Экспертиза хулосалари олинган ва 2020 йил 19 ноябр 144-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёни билан “Бухоро агро” ЭИЗ учун 2020 йил учун маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар доирасида манзилли рўйхат шакллантирилиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ “dxarid.uz” махсус ахборот порталида қурилиш монтаж ишларини бажариш учун пудратчи корхоналарни аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91-сон қарори талаблари асосида тендер ўтказиш бўйича эълон жойлаштирилган. 2020 йил 16 декабрда 7064176; 7064191; 7064194; 7064212 лот рақамли объектлар бўйича ўтказилган тендерларда талабгорлар томонидан тақдим этилган хужжатларда Миллий банк томонидан берилган 1-шакл(Танлов буюртмасини таъминлаш кафолати объект қийматининг 0,5 фоизи миқдорида) ва 5-шакл(Банк кафиллиги ёки объект қийматининг 20 фоизи миқдорида айланма маблағлар мавжудлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган тендер хужжатларининг 16.3-банди изохига(Таклиф қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмайди ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан танлов иштирокчисига қайтарилади -1, 3, 4, 5 ва 8 шакллар мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса) асосан ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 2018 йил 9 апрелдаги 472-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 15 майдаги 185-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ келмаганлиги сабабли тендер комиссияси томонидан тендерлар ўтказилмаган деб топилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91-сон қарорига асосан ушбу объектлар учун 2020 йилда “dxarid.uz” махсус ахборот порталида қайта эълон жойлаштириш имконияти мавжуд эмас. Юқоридагиларни инобатга олиб Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК Сиздан 2020 йил 19 ноябр 144-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёни билан “Бухоро агро” ЭИЗ учун 2020 йилда ажратилган 4282,0 млн сўм маблағларнинг ўзлаштирилмай қолган 3377,0 млн сўм қисмини 2021 йилнинг 1-чорагида ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling