Корхона директори Ф.Ашуров
Ижрочи: Ш.О.Комилов, У.У.Ҳаамидов.
Тел: 99-016-66-06; 90-718-13-52.
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI AVTOMOBIL YО`LLARI XUDUDIY BOSH BOSHQARMASI
BUXORO VILOYATI MINTAQAVIY
YO`LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI DAVLAT UNITAR KORXONASI
|
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХОРО ВИЛОЯТ АВТОМОБИЛ
ЙЎЛЛАРИ ҲУДУДИЙ БОШ
БОШҚАРМАСИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ
ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ
|
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru
2021 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлигига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги
Бухоро вилояти ҳудудий
бошқармасига
Нусхаси: Бухоро вилояти автомобиль
(маълумот учун) йўллари ҳудудий бош бошқармасига
Бухоро “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК Сизнинг 16.02.2021 йилдаги №853/03-08 сонли хатингизга жавобан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 16.02.2021 йилдаги № 460/01-04 сонли хатига жавобан қуйидагиларни ёзиб маълум қиламиз.
Корхонамиз Ўзбекистон Республикаси Презинтининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарорига мувофиқ ташкил қилинган ва минтақавий автомобил йўлларга бюртмачи функсиясини тасдиқланган Устав асосида амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, Бухоро МЙБХ ДУК оператив бошқарув ҳуқуқи (хўжалик юритиш эмас) асосида ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилади ва хўжалик (даромад келтирувчи) фаолияти билан шуғулланмайди. Корхонанинг сақлаш харажатлари автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, тўла ва жорий таъмирлаш ишларининг қурилиш монташ ишлари қийматидан 2-5 фоизгача дастурлар доирасида тасдиқланган миқдорда, бюджет маблағлари хисобига ва Бухоро вилояти автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасига томонидан келишилган, Бухоро вилояти Молия бош бошқармаси томонидан рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
ЎЗР ФКнинг 72-моддасига асосан, Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин.
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК бюджетдан маблағ олувчи, буюртмачи функциясини бажарувчи корхона сифатида фаолият юритаётганлиги сабабли корхона ижро органи фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда корхонанинг бизнес-режа кўрсаткичлари бўйича маълумотларни Агентликнинг kpi.davaktiv.uz веб сайтига жойлаштиришнинг имкони мавжуд эмас.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб Сиздан Бухоро МЙБХ ДУК корхонасини бизнес-режа ва СМК жорий этиладиган корхоналар рўйхатидан чиқаришингизни сўраймиз. Шунингдек, қонунчилик талабларидан келиб чиқиб корхонанинг ташкилий ҳуқуқий шаклини ўзгартириш юқори турувчи органлар томонидан амалга оширилишини инобатга олиб ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Респуьбликаси Транспорт Вазирлиги ва Автомобил йўллари қўмитасига тақдимнома киришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |