Корхона директори Ф.Ашуров
Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru
2020 йил _________ _____-сонли Бухоро шахри
Бухоро вилояти Молия бош
бошқармаси бошлиғи Б.Адиловга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 апрелдаги 23-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоятида Бухоро МЙБХ ДУК буюртмачилигида 2019 йилда "Обод маҳалла" дастури доирасида 17917,1 млн сўмлик, "Обод қишлоқ" дастури доирасида 42205,0 млн сўмлик курилиш монтаж ишлари тўлиқ амалга оширилиб фойдаланишга топширилди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 14-бандида кўзда тутилган Бухоро шахар кўчаларини реконструкция қилиш дастури доирасида 12094,3 млн сўмлик курилиш монтаж ишлари тўлиқ амалга оширилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу дастурлар Республика бюджети ҳамда махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан қисман молиялаштирилган бўлиб. Бугунги кунда “Обод маҳалла” дастури доирасида 12584,3 млн сўм, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5907,9 млн сўм ва Бухоро шахар кўчаларини реконструкция қилиш дастури доирасида 11956,0 млн сўм, жами: 30448.2 млн сўмлик тизим корхоналари ва пудратчи ташкилотлардан кредитор қарздорлик вужудга келган булиб, шундан буюртмачининг сақлаш харажатлари 1095,8 млн сўмни ташкил этади.
Бухоро МЙБХ ДУК хўжалик фаолияти учун барча харажатларни тасдиқланган смета-харажатларига ассоан обектлар кесимидаги буюртмачининг сақлаш харажатлари хисобига амалга оширади. Бугунги кунда ушбу кредитор қарздорликлар учун пудратчи корхоналар томонидан Мажбурий ижро бюроси хужжатларига асосан банкдаги хисоб ракамларимизга чекловлар ўрнатилган. Шунингдек корхонадаги ишчи ходимларнинг иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлари ва солиқ тўловаридан 534,3 млн сўм қарздорлик вужудга келган.
Бухоро МЙБХ ДУК Сиздан юқорида кўзада тутилган қарздорликларни тўлаш учун махаллий бюджетнинг кўшимча манбалари хисобидан маблағлар ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |