O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


Download 1.32 Mb.
bet24/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

Корхона директори Ф.Ашуров
Ижрочи: Ш.О.Комилов.
Тел: 99-016-66-06.


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI AVTOMOBIL YО`LLARI XUDUDIY BOSH BOSHQARMASI
BUXORO VILOYATI MINTAQAVIY
YO`LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI DAVLAT UNITAR KORXONASI




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХОРО ВИЛОЯТ АВТОМОБИЛ
ЙЎЛЛАРИ ҲУДУДИЙ БОШ
БОШҚАРМАСИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ
ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

Бухоро шаҳар Оқ Масжид кўчаси 8-уй (95) 420-40-60 buxoromybxduk@mail.ru

2021 йил ­­­­­­­­­­­_________ _____-сонли Бухоро шахри


Бухоро вилоят Давлат
молиявий назорати бошқармасига


Нусхаси(маълумот учун): Бухоро вилояти автомобиль
йўллари ҳудудий бош бошқармасига
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК Сизнинг 17.02.2021 йилдаги № 01-06/14-02-18-123 сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Давлат Молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида”ги Низомга асосан йўл қўйилган камчиликларни тузатиш ва келгусида такрорламаслик мақсадида берилган кўрсатмаларингизга жавобан қуйидагиларни ёзиб маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил 6 январдаги 02-38-сонли топшириқ хатига асосан Пудратчи ташкилот “Бухоро саноат” МЧЖ томонидан Бухоро шахар Ҳамза кўчасининг 0-1,2 км қисмини реканструкция қилиш объектида 2019 йилда бажарилган иш ҳажмлари назорат ўлчовидан ўтказилганда 7 та иш тури бўйича жами 2 935 031,9 минг сўмлик бюджет маблағлари ортиқча хисоблаб олинганлиги аниқланган, ва бажарилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари малакали техник назоратчи ходимлар иштирокида қабул қилиб олиш шунингдек ортиқча ҳисоблаб олинган бюджет маблағлари айбдор шахслардан ундириш назарда тутилган.
Ушбу объектда аниқланган камчиликлар пудратчи корхоналар томонидан бугунги кунда бартараф этилди ва бартараф этилган ишлар бўйича қайта назорат ўлчови ўтказилиш жараёни давом этмоқда. Шунингдек, “Бухоро саноат” МЧЖ томонидан Бухоро вилоят прокуратурасининг махсус депозит хисоб рақамига 15.02.2021 йилдаги № 2522 сонли тўлов топшириқномаси билан 500,0 млн сўм, Транспорт прокуратурасининг махсус депозит хисоб рақамига 19.02.2021 йилдаги № 2529 сон тўлов топшириқномаси билан 500,0 млн сўм, шунингдек Бухоро вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг махсус хисоб рақамига 18.02.2021 йилдаги № 2828 сон тўлов топшириқномаси билан 40,0 млн сўм кўчириб берилган. (тўлов топшириқномаси нусхалари илова қилинади)
ЎЗР МКнинг 182-моддасининг 4-6 хат бошига асосан, “Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси ходимлари иштирокида 19-феврал 2021 йилда ўрганиш натижалари ҳамда айбдор шахсларни жавобгарлиги масаласи мухокама қилинди.
Ҳозирда хатингизда кўрсатилган ҳолатлар бўйича Транспорт прокуратураси томонидан жиноят иши юритилаётганлиги ва жиноят иши доирасида қайта ўрганиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли, қайта ўрганишлар якунларига ҳамда ЎЗ МКнинг 101, 106-моддаларига мувофиқ, айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилиниши таъминланади.
Хатингизда кўрсатилган барча масалалар алоҳида назоратга олинди, дастлабки тергов натижаси бўйича Бухоро вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасига қўшимча ёзма ахборот тақдим этишимизни маълум қиламиз.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling