O’zbekiston respublikasi navoiy kon-metallurgiya kombinati navoiy davlat konchilik instituti


Рудадаги қимматбаҳо минералнинг миқдори кам, бойитма сифатига қўйиладиган талаблар юқори, қимматбаҳо минерал яхши флотацияланади


Download 1.4 Mb.
bet25/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1322434
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Amaliyot

Рудадаги қимматбаҳо минералнинг миқдори кам,
бойитма сифатига қўйиладиган талаблар юқори, қимматбаҳо минерал яхши флотацияланади
. Флотация схемаси бойитмани тозалаш жараёнлари сони ортиши йўналишида тармоқланади. Бундай схемалар молибденли, графитли рудаларни бойитишда қўлланади. Рудадаги молибден миқдорининг камлиги бойитмага қўйиладиган талаблар юқорилиги схемага 5-8 тадан бойитмани тозалаш жараёнларини киритишни талаб қилади. Молибденитнинг яхши флотацияланиши уни чиқиндилар билан йўқолишидан чўчимасдан кўп сонли тозалаш жараёнларини қўллашга имкон беради. Камбағал графитли рудаларни бойитишда 6-7 та бойитмани тозалаш жараёнларини қўлловчи флотация схемалари ишлатилади.
Бойитмани бир марта тозалаш жараёнли флотация схемалари қимматбаҳо компонентнинг юқори бойитиш даражасини олиш талаб қилинмаганда; камбағал рудалар ва бойитма сифатига қўйиладиган талаб паст бўлганда; ўртача руда ва ўртача талабларда, бой руда ва юқори талабларда қўлланилади. Бундай схема кўпинча мисли флотациянинг асосий циклида, полиметалл рудаларни коллектив флотациялаш циклида учрайди.
Бойитмани икки ва уч марта тозалаш ва битта назорат флотацияли схемалар қимматбаҳо минералнинг юқорироқ бойитиш даражасига эришиш лозим бўлганда ёки пуч тоғ жинсларининг флотацияланиш фаоллиги юқори бўлганда ишлатилади. (5-расм).

Бойитма


2.5-расм. Бойитмани икки марта тозалаш ва битта назорат флотацияли флотация схемаси


1-мисол.
Мисли рудаларни бойитувчи фабриканинг ишлаб чиқариш унумдорлиги 420 т/соат. Миснинг миқдори: дастлабки рудада 1,2 % бойитма 22 %, чиқиндида 0,1 %. Бойитманинг ва чиқиндининг, чиқиши, мисни бойитма ва чиқиндига ажралиши ва бойитиш даражасини аниқланг.


2-мисол.
Қўрғошинли руда таркибидаги қўрғошиннинг миқдори α = 2%, бойитма таркибидаги қўрғошин миқдори 55%, қўрғошиннинг бойитмага ажралиши - 85%.


3-мисол.
Суткалик иш унумдорлиги 750 т бўлган бойитиш фабрикаси таркибида 0,27 % WO3 бўлган волфрам рудасини бойитади. Руда таркибида волфрам кварц ва дала шпати билан бирга тарқалган. Гравитация усулида винтли саралагич ва бойитиш столида олинган бойитма таркибида 67% WO3, чиқинди таркибида эса 0,14 WO3% бор. Металлар мувозанати жадвалини тўлдиринг
1) йБойитиш фабрикаси рудасидаги қимматбаҳо минералнинг миқдори кам, бойитма сифатига қўйиладиган талаблар юқори, қимматбаҳо минерал яхши флотацияланади. Бойитиш фабрикаси монометалли бойитма олиш учун ихтисослашган бўлиб унумдорлиги 400 т/соат. Дастлабки махсулот таркибидаги қўрғошиннинг миқдори 8%. Асосий флотация жараёнида бойитиш даражаси 300%, барча тозалаш флотациясининг хусусий бойитиш даражалари эса 150%, керакли бойитма олиш талаби: 80% фойдали компонент бўлиши зарур. Фақат асосий флотация чиқиндиси назорат флотациясидан ўтказилади. Жараён учун бойитиш схемасини танланг
2) Танланган схемадаги берилган кўрсаткичлар. Q=400 т/соат , (15)=10%, (3)=80%, (6)=84%, (11)=82%, (13)=78%, 9- ва 10- махсулотларнинг чиқиши 92,3% ва 5.7 %. Ушбу кўрсаткичлар асосида хар бир флотация жараёни учун керак бўладигин флотамашиналар сонини хисобланг. Асосий флотация учун унумдорлиги 50 т/соат, 1-тозалаш учун 25 т/соат, 2-тозалаш учун 20 т/соат, 3-ҳ-тозалаш 15т/соат бўлган флотация машиналари ишлатилади.
0
Аdabiyotlar
Umаrоvа I.K., Solijonova G.Q. Fоydаli qаzilmаlаrni bоyitish vа qаytа ishlаsh. Darslik. ─ Т.: Cho’lpon, 2009.
Авдохин В.М. Основы обогащения полезных ископаемых. Учебник - М.: МГГУ, 2006



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling