O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

Tаянч сўз ва иборалар: изоморфизм, алломорфизм, сон сўз туркуми, 
бирликлар, лексема, янги ҳинд-орий тиллари, ғарбий ҳиндий, кҳари болий 
(кауравий), бангару (ҳарияний), браж, канножий, бунделий, шарқий ҳиндий, 
авадҳий, багҳелий, чҳаттисгарҳий.
Кириш. Ҳинд-Оврўпа тиллари оиласига мансуб ҳинд-орий тиллари 
гуруҳи ўзига хос ривожланиш босқичлари билан бошқа гуруҳдаги тиллардан 
ажралиб туради. Манбалардан аён бўлишича, ҳинд-орий тилларининг пайдо 
бўлиши жуда қадимги даврларга бориб тақалади. Тахминларга кўра, қарийб 
3500 йилдан ортиқ даврдан бери ушбу тиллар ривожланиб келмоқда.
Манбааларда қайд этилишича, ҳиндий тилининг 5 та катта шевалар гуруҳи 
мавжуд. 1) ғарбий ҳиндий гуруҳига оид шевалар – кҳари болий (кауравий), 
бангару (ҳарияний), браж, канножий, бунделий; 2) шарқий ҳиндий гуруҳига 


142 
оид шевалар – авадҳий, багҳелий, чҳаттисгарҳий; 3) ражастҳаний гуруҳига 
оид шевалар – мевати-аҳирватий, малвий, жайпури-ҳараотий, марвари-
меварий; 4) паҳарий гуруҳига оид шевалар – шарқий паҳарий, ўрта паҳарий; 
5) биҳарий гуруҳига оид шевалар – бҳожпурий, магаҳий, мейтҳлий [5, 140]. 
Юқоридаги маълумотлардан аён бўлиб турибдики, ҳиндий тилининг 20 га 
яқин шевалари мавжуд. Мазкур мақолада ғарбий ҳиндий гуруҳига оид кҳари 
болий (кауравий), бангару (ҳарияний), браж, каножий, бунделий ҳамда 
шарқий ҳиндий гуруҳига оид авадҳий, багҳелий, чҳаттисгарҳий каби 
шевалардаги бирликларга оид сонларга хос лексемаларнинг изоморфизм ва 
алломорфизм ҳодисаларини тадқиқ этиш асосий мақсад қилиб олинган.
Асосий матн. Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос бўлган кҳари болий 
(кауравий) шевасидаги бирликларнинг ифодаланиш жиҳатлари қуйидаги 
сонларга хос лексемаларда ўз аксини топган: एक ek “бир”, दो do “икки”, तीन 
tiin “уч”, चार्, च्यार chaar, chyaar “тўрт”, पााँच् , पााँन paaNch, paaNn “беш”, छे chhe 
“олти”, सात saat “етти”, आठ aaTh “саккиз”, नौ nau “тўққиз”, दस das “ўн” [5, 
191 б. ]. Бангару (ҳарияний) шевасига оид сонларнинг ўзига хос жиҳатларини 
қуйидаги бирликларга оид мисоллар таркибида кузатишимиз мумкин: एक ek 
“бир”, दो do “икки”, तीन tiin “уч”, च्यार chyaar “тўрт”, पााँच paaNch “беш”, छः 
chhe “олти”, सात saat “етти”, आट् aaT “саккиз”, नो no “тўққиз”, दस das “ўн” [6, 
1
8
2
]. Браж шевасидаги сонларларга оид лексемалар қуйидаги мисолларда ўз 
аксини топган: एकु eku “бир”, द्वै dvee “икки”, तीनन tiini “уч”, चारर chaari
“тўрт”, पााँच paaNch “беш”, छै chhee “олти”, सात saat “етти”, आठ aaTh 
“саккиз”, नौ nao “тўққиз”, दस das “ўн” [5, 151]. Канножий шевасидаги 
бирликларга оид сонларларга хос лексемалар қуйидагича шаклга эга: इकु, एकु 
iku, eku “бир”, दुइ dui “икки”, तीनन tiini “уч”, चारर chaari “тўрт”, पााँच paaNch 
“беш”, छा chhaa “олти”, सात saat “етти”, आठ aaTh “саккиз”, नउ nau “тўққиз”, 
दस das “ўн” [5, 159]. Бунделий шевасидаги сонларларга оид лексемалар 
қуйидаги мисолларда ўз аксини топган: एक ek “бир”, दो do “икки”, तीन tiin 


143 
“уч”, चार chaar “тўрт”, पााँच paaNch “беш”, छै chhee “олти”, सात saat “етти”, 
आठ aaTh “саккиз”, नौौं nauN “тўққиз”, दस das “ўн” [6, 171]. 
Шарқий ҳиндий гуруҳига хос бўлган авадҳий шевасидаги бирликларнинг 
ифодаланиш жиҳатлари қуйидаги мисолларда ўз аксини топган: एक ek “бир”, 
दुइ dui “икки”, तीनन tiini “уч”, चारर chaari “тўрт», पााँच paaNch “беш”, छा “олти”, 
सात saat “етти”, आठ aaTh “саккиз”, नौ nau “тўққиз”, दस das “ўн” [1, 11]. 
Багҳелий шевасига оид сонларнинг ўзига хос жиҳатларини қуйидаги 
бирликларга оид сонларга хос лексемалар таркибида кузатишимиз мумкин: 
एक ek “бир”, दो do “икки”, तीन tiin “уч” चारर chaari “тўрт”, पााँनच paaNchi 
“беш”, छ chha “олти”, सात saat “етти”, आठ aaTh “саккиз”, नउ nau “тўққиз”, 
दस das “ўн” [5, 268]. Чҳаттисгарҳий шевасидаги бирликларга оид сонлар 
қуйидагича шаклларга эга: एक ek “бир”, दू duu “икки”, तीन tiin “уч”, चार chaar 
“тўрт”, पााँच paaNch “беш”, छे chhe “олти”, सात saat “етти”, आठ aaTh “саккиз”, 
नोौं noN “тўққиз”, दस das “ўн”. 

Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling