O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

Калит сyзлар: аффиксация, композиция, редупликация, конверсия, 
морфологизация. 
Тилшунослик фани пайдо бўлганидан ҳозирги кунга қадар сўзларни 
туркумлаш масаласи мутахассисларнинг эътиборини жалб қилган ва бу 


212 
борада ҳануз мунозаралар давом этиб келмоқда. Сўз туркумлари тарихини 
кузатар эканмиз, ҳиндларнинг ҳам, арабларнинг ҳам, юнонларнинг ҳам 
таснифида, аввало, нутқ учун муҳим бўлган сўзлар — феъллар ва отлар 
ажратилганининг гувоҳи бўламиз. Аниқроғи, сўзларнинг ибтидоий таснифи 
Шарқда ҳам Ғарбда ҳам, асосан уч гуруҳ: ҳаракат билдирадиган сўзлар 
(феъл), ниманидир (нарса, белги, миқдор, ҳаракат, ҳолат каби) номлайдиган 
сўзлар (от/исм) ва шу ҳар икки гуруҳга кирмайдиган сўзлар (ёрдамчи сўзлар) 
дан иборат эди. Кейинчалик бу соҳада олиб борилган илмий изланишлар 
натижаси ўлароқ, сўз туркумлари чегараси ва қамрови аниқланди, ҳар бир 
туркумнинг таснифий белгилари ишлаб чиқилди. Бироқ, шуни ҳам айтиб 
ўтиш керакки, табиатда, жамиятда бўлгани каби сўзларда эволюция — маъно 
тараққиёти кузатилади. Сўзнинг бир туркумдан иккинчи туркумга ўтиш 
босқичи баъзан асрлаб давом этади ва бу, ўз навбатида, сўзни туркумларга 
ажратишда давомли муаммоларни келтириб чиқараверади.
Маълумки, мактаб грамматикаси кўп ҳолларда энг умумий назарий 
билимларни қамраб олади. Нафақат ўзбек, балки жаҳон тилшунослигида 
ҳали тўла ечимини топмаган, мунозарали, жавобсиз саволлар борки, 
уларнинг жавобини баъзан билиб-билмай олий таълим муассасасига кириш 
имтиҳонларини топшираётган ўқувчидан талаб қилишимиз ажабланарли.
Айни пайтда ўзбек тилшунослигида сўзлар уч катта гуруҳ: 
1. Мустақил сўзлар (феъл, от, сифат, сон, равиш, олмош).
2. Ёрдамчи сўзлар (кўмакчи, боғловчи, юклама).
3. Оралиқдаги сўзлар ёки алоҳида сўзларга (ундов, тақлид, модал, тасдиқ 
ва инкор) бўлиб ўқитилади.
Мустақил сўзлар таснифида энг кейин пайдо бўлган сўз — бу равишдир.
Равишлар маъно ва вазифасига кўра от, сифат, сон, олмошларга яқин 
сўзлар бўлиб, бу араб ва Европа тилшунослигида ҳам қайд этилади. Равишни 
мураккаб табиати тилшуносликда ўрганишнинг ўзига хос тарихини юзага 
келтирган. Равишларни атрофлича ўрганган В.В. Виноградов унга “мустақил 


213 
сўзларнинг ҳеч бир гуруҳига сиғмай қолган сўзлар равиш туркумига 
йиғилган”, деган ҳаққоний бахони беради
32
.
Ўзбек тилшунослигида равишни ўрганишда рус тилшунослигида 
равишлар тадқиқи билан боғлиқ дастлабки анъаналар етакчилик қилиб 
келган. Шарқ ва Ғарб тилшунослиги равишларни маъно ва вазифаси 
жиҳатидан эмас, балки бошқа бирортасига хос бўлмаган белги — 
ўзгармаслик белгиси билан исмлардан фарқлайди. Бироқ ўзбек тили 
грамматик қурилишининг тавсифига бағишлаб ёзилган кўплаб илмий 
адабиёт ва дарсликларда равишларнинг ўзгармаслик табиати инобатга 
олинмайди. Фитрат шарқона анъана таъсирида сўз туркумларини тўртга: от, 
сифат, феъл, кўмакчига ажратади. Равишни эса от, сифат ва айрим 
кўмакчилар (ёрдамчи сўзлар) ичига киритади.
Маълумки, ўзбек тилида сўз ясалишининг бир неча тури мавжуд бўлиб, 
она тили таълимида ясама сўз деганда сўз ясашнинг икки асосий тури — 
аффиксация (ясовчи қўшимча ёрдамида сўз ясаш) ва композиция (сўзга сўз 
қўшиш йўли орқали сўз ясаш) усуллари ёрдамида ясалган сўзлар назарда 
тутилади. Бу, бир томондан, тўғри. Негаки, она тили дарсликларини 
илмийлаштирмаслик, грамматикализацияга йўл қўймаслик талаби бунга 
монелик қилади. Аммо ўқувчи ОТМга кириш имтиҳонлари учун равиш 
мавзуси бўйича тузилган ДТМ саволларига жавоб беришда фақат 
аффиксация ва композицияга асосланса, хатога йўл қўяди. Масалан, 2015-йил 
ДТМ тестларидан бирини кўрамиз:
Тез-тез, нари-бери, қўярда-қўймай, унда-бунда, узил-кесил. Ушбу 
қаторда равиш+равиш жуфтланиши орқали ясалган ясама равишлар сони 
нечта?
А) 5 та Б) 1 та Д) 4 та Е) 3 та
Тўғри жавоб: Б) 1 та; нари-бери — ясама равиш.
Илмий жиҳатдан бу ерда деривация (тил унсурларининг нутққа 
кўчирилиши) бор, лекин ўқувчи бунинг ясалиш эканини тушунмайди. 
32
Виноградов В.В. Русский язык. — М., 1972. — С. 303. 


214 
Академик лицейларнинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслигидаги 
“Сўзларни такрорлаш ва жуфтлаш йўли билан ҳам равиш ясаш мумкин. 
Масалан, нари-бери, ҳали-бери, наридан бери, ерта-индин, тез-тез, жуда-
жуда, қадам-бақадам сингари равишларга эътибор берсангиз, уларда бир 
сўзнинг такрорланиши ёки ўзаро маънодош ва зид маъноли икки сўзнинг 
жуфт келтирилганлигининг гувоҳи бўламиз.  
Равишларнинг узоқ даврлар мобайнида сўз туркумлари сирасида ўз 
ўрнини топа олмагани ва ҳануз бу борада фикрлар қатъий эмаслигининг 
асосий сабаби “равишлашиш” йўлларининг кўплигидир. Айни пайтда 
мавжуд дарслик ва қўлланмаларда сўз туркуми сифатида умумий грамматик 
маъноси “Асосан ҳаракатнинг, қисман предметнинг белги, миқдор ёки 
ҳолатини билдирувчи ўзгармас сўз” деб берилаётган равишнинг таърифига 
тушадиган соф равишлар ўзбек тилида саноқли. Равиш фақат аффиксация 
ёки композиция йўли билан эмас, балки катта миқдорда кўчиш — 
редупликация, конверсия, морфологизация ҳисобидан кенгайиб бормоқда.
Мавжуд грамматикаларда равиш ясовчи қўшимчаларнинг ажратилиши, 
миқдори борасида ҳам бир хиллик кузатилмайди: -ча, -ларча, -часига, -ига/- 
сига, -лаб, -деб, -дай, -она, -ан, -н(-ин), -лай /-лайин, -н(-ин,-ун), -симон, -гача, 
-намо ва бошқа. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу қўшимчалардан 
аксариятининг равиш ясовчи эканлиги ҳам мунозарали.  
Маълумки, исмлар гуруҳига кирувчи от сифат, сон, олмош, ҳаракат 
номи, сифатдош, ундов ва тақлид каби сўзлар кўплик, кичрайтириш-
эркалаш, ҳурматлаш, қиёслаш каби луғавий шаклларга эга, эгалик, келишик, 
-ман,-сан,-дир каби кесимлик шакллари билан турланиш хусусиятига эга. 
Равишларнинг исмлар гуруҳига киритилмаслигининг сабаби ҳам шунда, 
аслида. Демак саволни шундай қўйиш ўринли бўлади: равиш турланадими? 
Бу саволга қатъий “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб бериш мушкул. Чунки, мавжуд 
манбалар асосида шуни айтиш мумкинки, аста, секин, базўр каби ҳолат 
равишлари, кейин, ҳозир, ҳамиша каби пайт равишлари, олға, ичкарига каби 
ўрин равишлари, жўрттага, қасддан каби мақсад равишлари, ноилож, 


215 
иложсизликдан каби сабаб равишлари турланмайди, аммо кўп, кам каби 
даража-миқдор равишлари эса эгалик, келишик қўшимчаларини олиб 
турланиш хусусиятига эга. Шундай экан, равишлар сўз туркумини исмлар 
гуруҳига кириш ёки кирмаслигини қуйидагича таққослаш йўли билан 
аниқлаш мумкин: 

Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling