Равиш сўз туркумининг исмлар
гуруҳига киритилишига асослар
Равишларнинг исмлар гуруҳига
киритилмаслигининг сабаблари
1.Равиш туркумига оид сўзлар бошқа
исмлар каби гапда бош бўлаклар ва
иккинчи даражали бўлаклар вазифасини
бажара олади.
2.Энг муҳими равишлар ҳаракат-
ҳолатни билдирмайди.
3.Кечаси, кундузи каби равишлардаги
эгалик қўшимчалари, бирга, бирдан
каби равишлар таркибидаги келишик
қўшимчалари гарчи тарихий тараққиёт
натижасида “қотиб қолган” ва турланиш
ҳодисаси бўлмаса ҳам, аслида равишлар
исмларга хос қўшимчаларни олишини
исботлаб турибди.
4.Равишлар мустақил туркум сифатида
ёрдамчи сўзлардан аташ маъносига
эгалиги билан фарқланади, исмлар
гуруҳига кирувчи сифат туркумига
яқин туради, сифатлашиш хусусиятига
эга.
1.Исмларга хос эгалик, келишик ва
кесимлик
шакллари
равишларнинг
ҳамма турларига ҳам қўшилавермайди.
2.Гап таркибида кўпинча ҳаракат-ҳолат
билдирувчи сўзлар, яъни феълга оид
сўзларга боғланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, равиш сўз туркумини исмлар гуруҳига
киритиш мумкин. Шундай қилинса, туркумларни гуруҳларга ажратишда
чалкашликларга барҳам берилар эди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Замонавий ўзбек тили. Морфология. 1-жилд “Мумтоз сўз” нашриёти.
Дарслик. Тошкент. 2008-йил.
2. Виноградов В.В. Русский язык. — М., 1972. — С. 303
3. А.Ҳожиев, А.Нурмонов, Н.Маҳмудов. Спорные вопросы в системе
словообразования тюркских языков // С.Т., 1989, №2.
216
ANTROPOSENTRIK TILSHUNOSLIKNING DOLZARB
MASALALARI
217
Do'stlaringiz bilan baham: |