O’zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Tarix yo’nalishi 22. 72 -guruh talabasi


Download 207.63 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi207.63 Kb.
#1472702
TuriReferat
  1   2   3
Bog'liq
22-72 Maxmudov Muxammadali vaqtning dastlabki o\'lchov birliklari




O’zbekiston Respublikasi
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Tarix yo’nalishi 22.72 -guruh talabasi
Maxmudov Muxammadalining
Maxsus tarix fanlardan tayyorlagan
R e f e r a t i

Topshirdi: Maxmudov Muxammadali
Qabul qildi: Hamayev Nodirbek


Вақтнинг дастлабки ўлчов бирликлари
Режа:

  1. Ҳафта ва унинг турлари.

  2. Сутка ва унинг дастлабки шакллари.

  3. Соат тушунчаси. Дастлабки соатлар.

Вақтнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг бир томонлама, яъни олға, келажак томонга юришидир. Математиклар таъбири билан айтганда, манфий вақт йўц ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Вақтни ўлчаш учун соат, дақиқа, секунд, сутка, ҳафта, ой ва йил бирликлари қабул қилинган. олинган ва бутун дунё мамлакатларида бир хил қабул қилинган. Аниқ вақтнинг асосий манбаи-астрономик кузатишлардир. Улар махсус асбоблар ёрамида юлдузларни кузатиб, аниқ вақтни (секунднинг мингдан бир улушлари аниқлигида) топадилар.
Ҳафта ва унинг турлари. Вақт - табиатдаги бирор даврий ҳодисага, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан ҳисобланадиган ўлчов бирлигидир. Ўрта аср солномачиси Беда Достопочтенний, «йилнинг узунлигини - табиат, ойнинг узунлигини - анъаналар, ҳафтанинг-узунлигини ҳокимият белгилайди»,-деб ёзган эди. Вақтнинг сунъий бирлиги бўлган ҳафталар, қадимда уч, беш ва етти кундан иборат бўлган. Бобил ва Шумер матнларида етти кунлик ҳафта мавжудлиги ҳақида маълумотлар берилган. Етти кунлик ҳафта вақт ўлчови сифатида Шарқда Бобилда ишлатилган. Римда ҳам дастлаб саккиз кунлик ҳафта бўлиб, унга А ҳарфидан Н ҳарфигача бўлган номлар берилган. Римда император Август даврида (эрамиздан аввалги 63-эрамизнинг 14) етти кунлик ҳафта кенг тарқалган. Етти кунлик ҳафта яҳудийлардан мисрликларга, улардан римликларга ва сўнгра Ғарбий Европага тарқалган. Бобилликлар еттини «қутлуғ сон» деб ҳисоблашганлар. Бу сиғиниш ўша даврда маълум бўлган бешта сайёра «планета» ёки «дайдиб юрувчилар» ва улар қаторига қўшиб ҳисобланган Ой ва Қуёш билан боғлиқ бўлган. Улар Ер атрофида етти сайёра - Ой, Меркурий, Венера, Қуёш, Марс, Юпитер ва Сатурн айланди, деб ҳисоблаганлар. Ҳафталарга сайёраларнинг номи берилган. Бу номларни римликлардан сўнгра, Ғарбий Европа халқлари ҳам қўллашган. Лотинча французча ва инглизчада уларнинг кўринишларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

Русча

Лотинча

Лотинча таржимаси

Французча

Инглизча

Понедельник

Dies Lunal

Ой куни

Lundi

Mon day

Вторник

Dies Martis

Марс куни

Mardi

Tuesday

Среда

pies Mercurii

Меркурий куни

Mercredi

Wednesday

Четверг

pies Jo vis

Юпитер куни

Seudi

Thursday

Пятница

pies Veneris

Венеракуни j

Nerdredi

Friday

Суббота

pies Saturni

Сатурн куни

Samedi

Saturday

Воскресенье

[Dies Solis

Куёш куни

Dimanche

Sunday

Ҳафта кунларининг номланишининг астрономик ифодаси



Қадимда сайёраларнинг номи соатларга ҳам берилган. Бир ҳафтада 168 соат (24x7) бўлган. Шанбанинг биринчи соатини (шунингдек 8, 15, 22-соатларини) 23-соатини Юпитер, 24- соатини Марс бошқарган.


Етти кунлик ҳафта Ғарбда император Август даврида кенг тарқалди. Эрамиздан аввалги 321 йилда Константин "Ҳамма фуқаролар Қуёш куни дам олсин",-деб фармон берди. Славянларда ҳам етти кунлик! ҳафта бўлиб якшанба "неделей", яъни "ҳеч нарса қилма", "ишламайдиган кун"-дейилган. Душанба-"понедельник"-"неделей"дан кейинги кун, вторник (сешанба)-"недели"дан сўнгги иккинчи, среда (чоршанба)- "недели" (ҳафтанинг ўртаси), "четверг", "пятница"-тўртинчи ва бешинчи кун деб аталади. "Суббота"-саббат" (шабат)-яъни, дам олиш сўзидан олинган. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача "недели" деб аталган. Ҳафта сўзининг ўрнида эса "седмица" ишлатилган. Славян халқларида ҳафталарнинг номланиши қуйидагича бўлган.

Русча

Украинча

Болгарча 1Полякча

Чехча

Понедельник

Понедшок

Понедельник

Poniedrialek

Pondelek

Вторник

В1второк

Вторник

Wtorek

Uterek

Среда

Середа

Сряда Sroda

Streda

Четверг

Четвер

Четвъртьк

Craartek

Ctvrtek

Пятница

Пятниця

Петьк

Piatek

Patek

Суббота

Суббота

Събота

Sobota

Sobota

Воскресенье

Нед1ля

Неделя

Niedriela

Nedele

Қадимги Скандинавия халқларида шанба-"laugarsday" яъни, "ҳаммом куни" деган маънони билдирган. Бу шведларда (lorsday ва larsday) ҳам сақланиб қолган. Баъзи халқларда жумладан, эстон, латиш, араб, грек ва хитойликларда ҳафта номлари тартиб рақами бўйича аталган. Ҳафталарни рақамлаш Қадимги Бобилда ҳам мавжуд бўлган. Масалан: Сатурн куни бахтсиз ҳисоблангани боис шу куни улар бирор бир иш билан шуғулланишмаган ва у "шаббат"-"осудалик" номини олган. Шу ном кейинчалик араб ва славян тилларида ҳам ишлатилган.


Баъзи халқларда ҳафталарнинг тартиб рақами бироз бошқачароқ қўйилган. Масалан грузин тилида бешта шанба мавжуд. Ҳақиқий шанба-"шабати"дан ташқари яна, иккинчи шанба (оршабати) -яъни, душанба, учинчи шанба (самшабати) - сешанба, тўртинчи шанба (отхшабати)-чоршанба, бешинчи шанба (хутшабати) пайшанба, жума-параскеви ва якшанба- крива деб аталади. Форсчада хдм ҳафта номларида "шанба" сўзи олти марта такрорланади. Якшанба-биринчи шанба, душанба- иккинчи шанба, сешанба-учинчи шанба, чоршанба-тўртинчи шанба ва пайшанба-бешинчи шанба тарзида. Жума-муқаддас кун ҳисобланади. Ҳафталарнинг форсча номлари Кавказ ва Ўрта Осиё халқлари томонидан ҳам ишлатилади. Озарбайжон тилида "бозор"-якшанба, туркчада ҳам якшанба-"пазар", душайба "пазартеси'-бозордан кейинги кун деб аталади. Англияда бир вақтлар шанба ҳафтанинг охирги куни ҳисобланган. Гальфрид Монмутский1 (XII аср) асарларидан бунга бир талай мисол топишимиз мумкин.
Хулоса сифатида, шуни айтиш мумкинки турли халқларда турли номларда ва шакллардаги ҳафталардан фойдаланилган.

Download 207.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling