O’zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Tarix yo’nalishi 22. 72 -guruh talabasi


Соат тушунчаси. Дастлабки соатлар


Download 207.63 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi207.63 Kb.
#1472702
TuriReferat
1   2   3
Bog'liq
22-72 Maxmudov Muxammadali vaqtning dastlabki o\'lchov birliklari

Соат тушунчаси. Дастлабки соатлар. Соат - бу халқаро бирликлар тизимига кирмайдиган вақт ўлчов бирлиги, қиймати 60 дақиқа ёки 3600 секундга тенг вақт оралиғи ва вақтни ўлчаш учун ишлатилган асбобдир. Грекча «Ього», инглизча «hour» соат сўзи дастлаб «вақт оралиғи, давр» каби маъноларни билдирган. Эрамиздан аввалги IV асрларда грекчада соат атамаси пайдо бўлган. Одамлар вақтни ўлчашга қадимдан ^аракат цилиб келишган. Улар Қуёш, Ой ҳаракатлари ва бошқа табиат ҳодисаларнинг муайян вақтларда такрорланиб туришини сезганлар ва улардан вақтни ўлчашда фойдаланганлар.
Юнон олими Птолемей (мил. авв. II аср) суткани соат, дақиқа ва секундга бўлган. Вақтни жуда аниқ ўлчаш учун махсус астрономик кузатишлар ўтказилган. Бу кузатишлар самараси ўлароқ дастлаб қуёш соати, кейинчалик сув ва қум соатлари пайдо бўлди. Ксенофонтнинг таъкидлашича, соат кундузи Қуёшга, кечаси юлдузларга ҳамда одам соясининг узунлигига қараб соат аниқланган. Эрамиздан аввалги 1800 йилда Миср коҳинлари кечаси бўладиган ибодатларда юлдуз соатларидан фойдаланишган. Қуёш ва сув соатларининг пайдо бўлиши соатни янада аниқроқ билиш имконини берди. Мисрда эрамиздан аввалги 1600 йилларда сув соатлари, эрамиздан аввалги 1450 йилларда Қуёш соатларидан фойдаланишган. Биринчи Қуёш соати, яъни скафис бобиллик Берос томонидан эрамиздан аввалги III асрда қурилади. Дастлабки грек Қуёш соатлари эрамиздан аввалги 550 йилларда Анаксиманту Милетский томонидан яратилган. Римда эрамиздан аввалги 293 йилдан бошлаб Қуёш соатларидан фойдалана бошланган. Осиё халқларида эса қадимда қум соатлари кенг тарқалган. Бу соатлар унча узун бўлмаган вақт оралиғини ҳисоблашга мўлжалланган эди. Ҳозирда ҳам тиббиётда қум соатларидан фойдаланилади. Хитойда олов соатларидан фойдаланишган. Унда махсус шамлар ишлатилган. Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда сув соатлари - клеспидралар кенг тарқалди. Мазкур соатлар, албатта аниқ ва қулай бўлмаса-да, маълум бир қатламдаги одамларнинг эҳтиёжини қондирган. Ўрта Осиёда XV асрнинг биринчи ярмида Мирзо Улуғбек Самарқандда 50 метрлик Қуёш соатини бунёд этган. Жамиятдаги тараққиёт натижасида аниқ ва қулай соатларга бўлган эҳтиёж юзага келди. Механик соатлар бу даврга янгилик бўлиб кирди. 578 йиллардаги Византия манбаларида механик (ғилдиракли) соатлар тилга олинади. XI-XII асрларга келиб Европада механик (ғилдиракли) соатлар кенг тарқалди. Бундай соатлар одатда ратуша минораларига ўрнатилган. Ғ илдиракли соатларнинг камчилиги уларнинг улканлиги ва аниқ эмаслигида эди. Россияда бундай соатлар дастлаб 1404 йилда Кремлга ўрнатилади. 1706 йилда Петр I буйруғи билан бу соат ўрнини Голланд куранти эгаллайди. XVI асрда ғилдиракли соатлар ўрнини янги соатлар эгаллайди. 1640 йилда Галилей томонидан маятникли соатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ушбу соат унинг вафотидан кейин 1675 йилда Христиан Гюйгенс томонидан ясалади. Христиан Гюгенс чўнтак соатига балансир спираль тизимини (ҳозирги соатларнинг асосий механизмини) киритди ва соатнинг аниқ юриши анча яхшиланди. И.П.Кулибин XVIII асрда товуқ тухумидек келадиган мураккаб механизмли механик соат ясади. У ҳар соатда занг урарди. Россияда биринчи зангли соат 1404 йилда Москвада Благовешенск собори яқинида ўрнатилган. Уни византиялик Монах Лазар Сербии ясаган. XIX асрга келиб қўл соатлари пайдо бўлди. Бундай соатлар чўнтак соатидан фарқ қилмасди. Уларда қўшимча қисмлар, календарь кўрсатгичи, секундамер, ўз-ўзидан бураш механизми ҳам бор эди. Дастлабки электр соат Россияда 1840 йилда яратилди. XX асрда электр-механик, электрон-кварц, молекуляр, атом соатлари яратилди. Тошкентда 1947 йилда қурилган Тошкент куранти минорасига тўрт циферблатли зангли электр соат ўрнатилган. Энергия манбаига кўра соатлар атом, кварц, механик, молекуляр ва электр, тебраниш тизими бўйича маятникли, балансирли ва камертонли хилларга бўлинади. Вақтнинг энг кичик бирлиги қилиб сутканинг қисмига 86400 тенг вақт - секунд қабул қилинган. Фан ва техникада секунднинг мингдан, миллиондан бир улуши билан ҳам иш кўрилади.
Электрониканинг ривожланиши муносабати билан XX асрнинг ўрталарида астрономик кузатувларга боғлиқ бўлмаган бутунлай янгича вақтни ўлчаш тизими пайдо бўлди. Бу тизим квант генераторлар (атом соатлари) билан назорат қилиб туриладиган аниқ кварц соатлардан фойдаланишга асосланади. Вақтни ўлчашнинг бу тизими атом вақти номини олди. Эталон бирлик сифатида атом секунддан фойдаланилади. Вақт хизмати атом соатлари ёрдамида аниқ вақт радиосигналларини бериб туради. Вақтни ўлчашнинг барча тизимлари мунтазам равишда бир-бирига таққослаб турилади. Бундай таққослашлар натижалари Парижда жойлашган Халқаро Вақт бюроси «Ахборотлари»да эълон қилиб борилади. Ўзбекистон ФА Астрономия институтида ҳам вақт хизмати билан шуғулланилади.
Мавзуга оид тестлар
1. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача нима деб аталган?
«недели»
«седмица»
«параскеви» Д. «крива»
Қадимги Русда XVI асргача ҳафта нима деб аталган?
«шабати»
«седмица»
«параскеви» Д. «недели»
Қадимда грекчадаги «hemerax-сўзи қандай маънода қўлланилган?
сутка
ҳафта
соат Д. Недели
Ҳафта кунлари тўгрисида маълумотларни қуйидаги қайси инглиз муалиффи асарларида учратишимиз мумкин?
Гальфрид Монмутский
Скалигер
Жон Гривас Д. М.Матье
Лотинча «diess-сўзи цандай маънони билдирган?
сутка
неделя
соат Д. ой
Тошкент куранти нечанчи йилда ҳурилган?
1947 йилда
1945 йилда
1955 йилда Д. 1958 йилда
Маятникли соат лойиҳаси биринчи марта ким томонидан ва қачон и шла б чиҳилган?
Галилей томонидан 1640 йилда
Христиан Гюйгенс томонидан 1675 йилда
Гальфрид Монмутский томонидан 1635 йилда Д. Жон Гривас томонидан 1635 йилда
Маятникли соат биринчи марта ким томонидан ясалган?
Галилей
Скалигер
Христиан Гюйгенс Д. М.Матье
Самарцандда 50 метрлик Қуёш соати ҳачоп ва ким томонидан бунёд этилган?
XV асрнинг биринчи ярмида Мирзо Улуғбек томонидан
XVI асрда Бобур томонидан 24
С. XIV асрнинг охирларида Мирзо Улуғбек томонидан Д. XVII аср бошларида Убайдуллахон томонидан
Дастлабки грек ҳуёш соатлари эрамиздан аввалги 550 йилларда ким томонидан ясалган?
Анаксиманту Милетский томонидан
Галилей томонидан
Христиан Гюйгенс томонидан
Д. Гальфрид Монмутский томонидан
Биринчи Скафис ким томонидан ҳурилган?
Христиан Гюйгенс томонидан
Берос томонидан
Анаксиманту Милетский томонидан Д. Гальфрид Монмутский томонидан
Халцаро Вақт бюроси ҳайси шаҳарда жойлашган?
Парижда
Лондонда
Москвада Д. Тошкентда
Download 207.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling