O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi toshkent moliya instituti
Download 90.47 Kb.
|
Курс иши - Эгри солиқларнинг моҳияти
ЭГРИ СОЛИҚЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
Солиқлар давлатчиликнинг юзага келиши жараёни билан бевосита боғлиқ бўлиб, давлат ўзининг олдига қўйилган иқтисодий функцияларининг мазмунига боғлиқ равишда солиқларнинг универсаллиги ҳам ошиб боради. Давлатнинг тегишли ваколатли органлари томонидан солиқларни ундириш механизмини жорий эта бориш ва унинг самарасини таъминлаш солиқларни турли хил гуруҳларга бўлинишининг илмий асоси ҳисобланади. Тарихий ривожланишнинг дастлабки босқичларида (даврларида) солиқларнинг иқтисодий муносабатларга таъсир доираси деярли сезиларсиз бўлган бўлса, цивилизациянинг ривожланиб бориши билан, аниқроғи XVI асрларга келиб, солиқлар, асосан, тўғри ва эгри солиқларга бўлинган тарзида илмий тадқиқотлар объектига кириб борган. Бошқа бир томондан олиб қаралганда, солиқлар ҳуқуқий онг, иқтисодий тараққиёт ва назорат тизимларининг юзага келиши билан боғлиқ бўлиб, улар давлатнинг хазинасининг даромадлари таркибида юқори салмоқли ва ҳукмрон мавқеини эгаллайди. Солиқлар ундирилиш тартибига кўра гуруҳланганда уларнинг тўғри ва эгри солиқларга бўлиниши назарда тутилади. Солиқлар сифатида эгри солиқларга хос илмий қарашлар ҳам илмий тадқиқотлар объектидан ўрин олиб келди. Солиқларнинг ички хусусиятларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида илмий жиҳатдан ўрганиш асосан уйғониш даврининг бошларида, аниқроғи классик сиёсий иқтисодчилар даврига бориб тақалади. Ушбу назарий оқимнинг намоёндаларидан У.Петти ўзининг “Солиқлар ва йиғимлар ҳақида трактат” асарида “.. энг яхши ғоя истеъмолни солиққа тортишдир... ” деб таъкидлаганида аслида солиқларнинг оғирлиги билан боғлиқ бўлган ҳолатга илмий ёндошсада, бу ерда аслида моҳиятан эгри солиқлар хусусида гап кетаётганлигини аниқлаш унча мураккаб эмас. У.Петти биринчилардан бўлиб, ундирилаётган солиқларнинг мумкин қадар адолатли бўлиши, солиқларнинг оғирлиги барчага бирдек тушса, ҳар бир тирикчилик воситаси алоҳида-алоҳида, яъни истеъмолга тайёр ҳолда солиққа тортилиши мақсадга мувофиқ бўлади, истеъмолни солиққа тортиш жараёни солиқ объектидан ундирилаётган солиқ миқдори бирлигида (суммаси ёки натура ҳажмида) давлат ҳазинасига бевосита шаклда келиб тушади, деган ғояни илгари сурганлигини кўрсатмоқда. Демак, бу ерда У.Петти айнан эгри солиқлар сифатида эмас, балки солиқларни ундиришнинг қулайлиги жиҳатидан фикр юритадики, бунинг натижасида истеъмолни солиққа тортиш солиқларнинг тўғри ва эгри солиқларга бўлинишига олиб келади. Ана шунга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, У.Петти бу ғояси билан солиқларнинг таснифланиши ғоясини ҳам илгари сурган. Бошқа солиқлар сингари эгри солиқларга хос бўлган илмий назарий қарашларнинг кенгайиб бориши асосан У.Петтининг издоши А.Смитнинг тадқиқотлари билан боғлиқ. А.Смит ўзининг машҳур тўрт қоидасини асослаш ва У.Петтининг бу борадаги тадқиқотларини кенгайтира бориши жараёнида тўғри солиқлар объекти бўлган рента, капиталдан келган даромад, ҳунармандчилик фойдаси, иш ҳақи муносабатлари билан бирга истеъмол предметларини солиққа тортиш жараёнларга алоҳида урғу беради. Бу жиҳатдан олиб қараганда А.Смит тўғри ва эгри солиқ объектларини бир вақтнинг ўзида тадқиқ этганлигини аниқлашимиз мумкин. А.Смитнинг фан соҳасидаги буюк хизматларидан бири бу даромад ва ҳаражат турларини биргаликда ўрганганлигидир. Бунда у харажатларнинг таркибига кирадиган солиқларни алоҳида, тадбиркорлик фойдаси ва иш ҳақидан олинадиган солиқларни фарқлаб беради. Маълумки, бу даврларда давлатнинг асосий даромад манбаини, асосан, аҳолидан олинадиган солиқлар ташкил этган. Шу боис бу жараёнларни тадқиқ этишда кўпроқ ана шу нуқтаи назардан ёндошилган. Д.Рикардо таълимотида солиқларга нисбатан агрессив характерда қараш мавжуд бўлиб, унга кўра солиқлар, шу жумладан эгри солиқлар капитал қуйилмаларни камайтирмаслиги лозим ва солиқларни камроқ ундиришнинг энг кам солиқ ундириш деган ғояга асосланади. Эгри солиқлар хусусидаги фикрлар Д.Рикардодан фарқли равишда классик иқтисодчиларнинг сўнги намояндаларидан бири Ж.Милль таълимотларида кенгроқ ривожлантирилди. Унинг “Сиёсий иқтисодиёт ва солиққа тортишнинг бошланиши” асарида солиқларнинг тенглиги тамойилининг асосланиши билан бир қаторда тўғри ва эгри солиқлар хусусида фикр юритиб, эгри солиқларни ундириш механизми ундириш вақти ва усули солиқ тўловчиларга бир мунча қулайлигини асослаган ҳолда эгри солиқлар тўғри солиқларга нисбатан бир қадар қулай, деган ғояларни олға сурган. Ж.Милль эгри солиқлар хусусида фикр юритиб, алькоголли маҳсулотларга нисбатан каттароқ миқдорда бож ставкаларини белгилашни ёқлаб, бошқа маҳсулотлардан камроқ ундириш ҳамда мамлакатда ноқонуний товарларнинг суқилиб кириши олдини олиш мақсадида бож тўловлари миқдорини ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик, қолаверса, мамлакатдан чиқариладиган (экспорт) маҳсулотлар ўрнига олиб кирилаётган (импорт) маҳсулотлардан бож тўловларини ундириш мақсадга мувофиқдир, деган ғояларни илгари суради. Юқорида баён қилинганлар асосида классик сиёсий иқтисодчи олимларнинг эгри солиқлар хусусидаги фикрларини умумлаштирадиган бўлсак, уларда эгри солиқларни, қолаверса, барча солиқларни зарарли эканлигини шу билан биргаликда давлатни сақлаб туриш харажатларини молиялаштиришнинг муҳим манбаи сифатида эътироф этганлигини кўришиз мумкин. Кейинги иқтисодчи олимлар эса эгри солиқларнинг салбий жиҳатларини асослаш билан бир қаторда уларни тўғри солиқлар билан бирга ҳаммувофиқликда ундиришнинг ягона механизмини яратиш лозимлиги хусусида фикр юритадилар. Масалан, профессор Т. Маликов “Эгри (билвосита) солиқлар хўжалик актлари ва оборотлари ҳамда молиявий операциялардан келиб тушади, эгри (билвосита) солиққа тортилиши лозим бўлган юридик ва жисмоний шахслар турлича шахслардир” деб, эгри солиқларни юзага келишининг уч омили – хўжалик актлари, оборотлари, молиявий операцияларни эътироф этади ва уларни тўловчиси ва истеъмол этувчисини фарқланишини ажратади. Шунингдек, ушбу иқтисодчи олим “эгри солиқлар” ва “эгри солиққа тортиш” тушунчаларининг фарқини келтиради. Унинг фикрича, “эгри солиққа тортиш – даромадлар сарф қилинаётган пайтда тўланадиган солиқлар тизимини ўз ичига олиб, даромадлар билан эмас, балки харажатлар билан боғлиқдир. Эгри солиққа тортишда товарни ишлаб чиқарувчи ёки хизматни кўрсатувчи уларни таркибида устама (қўшимча) бўлган баҳода (тарифда) сотади ва тушумдан маълум бир солиқ сўммасини давлат ихтиёрига ўтказади”. Бундан кўринадики, муаллиф эгри солиқлар бу маҳсулот (хизмат, иши)нинг таннархига қўшимча тарзда ўрнатилиши ва у тушумнинг бир қисмини бюджетга ўтказилишини эътироф этадики, бу эгри солиқларнинг иқтисодий моҳиятини очиб беришга хизмат қилади, албатта. Юқоридагилардан кўринадики, иқтисодчи олимлар “эгри солиқлар” ва “эгри солиққа тортиш” каби тушунчаларни фарқлайдилар. Яъни, эгри солиқлар сотилаётган товар (хизмат, иш)нинг устига устама шаклда қўйилишини қайд этадилар. “Эгри солиққа тортиш” жараёни сифатида эса сотилаётган товар қийматининг бир қисмини мажбурий тартибда давлат бюджетига жалб этилиш жараёни эканлиги эътироф этилади. Юқорида номлари зикр этилган иқтисодчи олимларнинг фикрларига қўшилган ҳолда “эгри солиқлар” ва “эгри солиққа тортиш” жараёни хусусидаги ўз ёндошувимизни билдириб ўтамиз. Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан О.Қ.Абдураҳмонов, М.И.Альмардонов, А.В.Ваҳобов, Э.Ф.Гадоев, А.С.Жўраев, Н.Р.Қўзиева, Т.С.Маликов, О.О.Олимжонов, Ш.А.Тошматов, Б.Э.Тошмуродова, Н.Ҳ.Ҳайдаров ва Қ.А.Яҳёевларнинг илмий ишларида эса, эгри солиқларга хос жараёнларнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Иқтисодий адабиётда амалга оширилган солиқ тизимга оид илмий тадқиқотлар доирасида эгри солиқларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсири комплекс равишда тадқиқ этилмаган. Хусусан, Ш.Тошматов, М.Комиловлар илмий ишлари қўшилган қиймат солиғини ундириш механизмидаги муаммоларга бағишланган бўлса, И.Жалолов тадқиқот ишида қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғининг бюджет даромадларига айрим истеъмол товарлари нархининг шаклланишига таъсири ўрганилган, Б.Қодировнинг диссертация ишида эгри ва тўғри солиқлар ўртасидаги нисбат муносабатлари ўрганилган. Мамлакатимизда ҳам мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб изчил солиқ ислоҳатлари олиб борилмоқда. Шу ўринда, мухтарам юртбошмизнинг “Янги солиқ кодекси солиққа тортиш бўйича барча тартиб, механизм ва услубларни тўлиқ қамраб олиши, ҳамма учун тушунарли бўлиши керак. Бу ишлар адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизимини яратиш бўйича қўйган биринчи қадамларимиздир2”, - деган сўзлари ва янги солиқ кодексининг қабул қилиниши сўнг 5 йилликда бу тизимда сезиларли ислоҳатлар олиб борилганлигидан далолатдир. Download 90.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling