O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi toshkent moliya instituti
Т/р Тамаки маҳсулотлари турлари
Download 90.47 Kb.
|
Курс иши - Эгри солиқларнинг моҳияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади. ** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади. Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади (2892-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари):
(2892-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади (2893-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари):
(2893-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) ХУЛОСА. Солиқ турларини тўғри ва эгри солиқларга бўлишнинг мезони солиқларнинг иқтисодий моҳияти бўлса, бошқа томондан мажбурий тўловлар сифатида ундирилаётган солиқ объектларининг ҳолати ва ҳаракатини аниқлаш ҳисобланади. Моҳияти жиҳатидан олиб қараганда хўжалик юритувчи субъектлардан мажбурий тўловлар бюджет тизимининг бўғинларига келиб тушсада, бироқ, уларнинг келиб тушиш жараёни турлича кўринишда бўлади. Бунинг сабаби фикримизча, биринчидан, корхона (фирма)ларнинг турлича хўжалик юритиш ва хўжалик операцияларининг мазмунидан келиб чиқса; иккинчидан, солиқ турларининг эгри ва тўғри гуруҳларга ажратилиши мажбурий тўловларнинг солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолияти якунидан; учинчидан, солиқларнинг фискаллик хусусияти анча фарқланади. Курс ишида иқтисодиётни солиқлар воситасида тартиблашда эгри солиқлар қуйидаги афзалликларга эга эканлиги аниқланди, эгри солиқлар орқали хўжалик юритувчи субъектлардан кўпроқ солиқ ундириш имкониятининг мавжудлиги орқали молиявий ресурслар бошқарилади. Юқори даромад олаётган ёки бозорда муайян даражада мавқега эга бўлган солиқ тўловчилар молиявий ресурсининг бир қисми марказлашган пул фондига олинади ва у бошқа жамият учун муҳим бўлган товар ишлаб чиқарувчига дотация, санациялаш сифатида ўтказилиб, иқтисодиёт субъектларининг амал қилиш ҳолати ва уларнинг таркибини тартибга солиш имконияти яратилади. Эгри солиқлар орқали давлат иқтисодиётга макро ва микро даражада аралашиш имкониятига эга бўлади. Макродаражада тартиблашда давлат акциз солиғи ва божхона божи орқали истеъмол таркибига таъсир этади, капитал оқимининг йўналишини ўзгартириш имкониятига эга бўлади, миллий иқтисодиётда фаолият кўрсатувчи маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни хорижий маҳсулотлар интервенциясидан асрайди, акциз солиғи ва божхона божи ставкаларини ўзгартириш орқали мамлакатнинг импорт ва экспорт операцияларини, товарларнинг транзит ва миллий ҳудуддан ўтишини тартибга солади. Тўғри солиқлардан фарқли равишда эгри солиқлар солиқ тўловчилар фаолиятини оз миқдорда рағбатлантириш имкониятига эга. Бу ҳолат асосан қўшилган қиймат солиғи бўйича ноллик ставкаси қўлланишида кўринади. Юқорида келтирилган илмий назарий қарашларга асосланган ҳолда таъкидлаш жоизки, хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг хўжалик фаолиятининг якунида маҳсулот (хизмат, иш)ларни реализация қилиниши жараёнида уларнинг маҳсулот (хизмат, иш) таннархига муайян ставка асосида ўрнатиладиган солиқларга эгри солиқлар дейилади. Эгри солиқлар маҳсулот таннархига қўшилганлиги туфайли солиқ тўловчининг фаолиятига катта таъсир кучига эга бўлади ва шу жиҳатдан бу солиқларнинг солиқ тўловчининг барча фаолиятига қаттиқ боғлиқлиги юзага келади. Бу ҳолат эгри солиқларни солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолиятидан айро ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлмаслигини кўрсатади. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бу солиқлар ўзгача тарзда иқтисодиётга, қолаверса, солиқ тўловчининг фаолиятига таъсир доираси алоҳида хусусият касб этади. Фойдаланилган адабиётлар: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон “Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги ПФ-5231-сон “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида” Қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПҚ-178-сон “Жаҳон Банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги ВМҚ-595-сон “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор А.И.Ваҳобов, А.С.Жўраева “Солиқлар ва солиққа тортиш” – Т.: “Шарқ” нашриёт матбаа уйи, 2009 й. – 448 б. Интернет сайтлари: www.lex.uz www.tfi.uz 1 Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишидан сўзлаган маърузасидан. Тошкент шаҳри. 2022 йил 16 март. 2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги солиқ тизимини амалиётга татбиқ қилиш бўйича ўтказган йиғилишидаги маърузасидан. Тошкент шаҳри. 2018 йил 20 декабрь. 3 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси X бўлим. Қўшилган қиймат солиғи. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.01 Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар, солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 31-боб. Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти. 237-модда. 4 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида ХI бўлим. Акциз солиғи. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.01 Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 40-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси. 283-модда. 5 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. Тошкент шаҳри. 2022 йил 20 декабрь. Download 90.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling