91.СБда ҳоким аъзонинг маъносини муайянлаштирувчи сўз нима
деб юритилади?
*А. Тобе аъзо.
Б. Изоҳловчи.
С. Ҳоким бўлак.
Д. Кенгайтирувчи.
92.Морфологик шакллар таркибидаги «тобега хослар»ни ажратинг.
*А. Келишик, равишдош ва сифатдош кўрсаткичлари.
Б. Келишик ва сифатдош кўрсаткичлари.
С. Кесимлик кўрсаткичлари.
Д. Равишдош, сифатдош кўрсаткичлари.
93.«Ҳокимга хослар» берилган қаторни белгиланг.
*А. Кесимлик, эгалик ва нисбат кўрсаткичлари.
Б. Равишдош ва сифатдош шакллар.
С. Келишик ва нисбат кўрсаткичлари .
Д. Эгалик ва шахс – сон кўрсаткичлари.
94.Аллақандай келгинди, таг–зотининг тайини йўқ бир шофѐрман–
да (Ч.Айтматов). Нутқий ҳосила қандай синтактик бирлик? Ҳосиланинг
таркибидаги ҳоким ва унга тобелар кўрсатилган қаторни топинг.
*А. Эгасиз икки таркибли содда ѐйиқ гап; ҳоким: шофѐрман; унга
тобелар: аллақандай келгинди, таг – зотининг тайини йўқ, бир.
Б. Тенг таркибли ҚГ; ҳоким: келгинди, шофѐрман; унга тобелар:
аллақандай, таг – зотининг тайини йўқ, бир.
С. Икки таркибли СГ; ҳоким: бир шофѐрман; унга тобелар: аллақандай,
келгинди, таг – зоти, тайин, йўқ, бир.
Д. Мураккаблашган СГ; ҳоким: шофѐрман – да;
унга берилган барча
сўзлар тобе.
95.Яхшиси, қаҳрамонларнинг ўзлари ҳикоя қилиб бера қолишсин
Do'stlaringiz bilan baham: