O`zbekiston respublikasi оliy va o`rta махsus та’liм vazirligi bухоrо даvlat universiteti


Дарсни якунлаш ва талабаларни баҳолаш


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/121
Sana14.10.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1702101
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
hozirgi ozbek adabiy tili sintaksis

Дарсни якунлаш ва талабаларни баҳолаш 
Тўпланган барча фикрлардан кўп микдорга эга бўлган фикр ғолиб деб 
топилади. Буни мунозара пайтида овоз бериш йўли билан ҳал қилиш мумкин. 
Ҳар бир иштирокчи томонидан ишлаб чиқилган ва билдирилган муҳим фикрлар 
тўпланади ҳамда талаба шу асосда баҳоланади.
Таянч тушунчалар: 
Синтактик алоқа, тенгланиш, тобеланиш, синтактик алоқани юзага 
чиқарувчи воситалар, валентлик, унинг турлари: маъновий валентлик 
(бирикувчанлик) шаклий бирикувчанлик, жойлашув асосидаги бирикувчанлик, 
сўз валентлиги, валентлик ва синтактик алоқа орасидаги диалектик 
алоқадорлик ҳамда зиддият.
 


Адабиѐтлар: 
1. Абдураҳмонов Ғ., Холиѐров Х. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. – 
Т., 1979.
2. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. – Т., 
1995.
3. Неъматов Ҳ., Сайфуллаева Р., Курбонова М. Ўзбек тили структурал 
синтаксиси асослари. – Т., 1999.
4. Расулов Р. Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор 
валентликлари. – Т., 1989
5. Сайфуллаева Р., Менглиев Б. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. III. 
– Т., 2006.
6. Степанова М.Д., Хельбиг Г. Части речи и проблема валентности в 
современном немецком языке. –М., 1978.
7. Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек тили (содда гап синтаксиси учун 
материаллар). –Т., 2002.
8. Ғуломов А., Аскарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. –Т., 1987.
Мавзу: СБ лисоний – синтактик қурилиши ва унинг
субстанциал таҳлили. 
Бу мавзу бўйича семинар машғулотини ўтишда «фикрлар ҳужуми» 
технологиясидан фойдаланиш мумкин. Мазкур усул ягона мавзу йўналишида 
имкон қадар кўп микдорда ғояларни йиғиш, талабаларни бир хил фикрлаш 
асоратидан қутқариш, ижодий тафаккурни ривожлантириш, дастлабки, ўткинчи 
фикрлар исканжасидан қутулиш ва мантиқан изчил, пухта фикр юритиш 
натижасида чуқур билимга эга бўлиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир. 
Шунингдек, ушбу технология талабаларнинг ўзлаштирилган илмий 
адабиѐтлардан ўринли фойдалана олиши, матн таҳлилида назарий асосларга 
таяниш, ўқув материалини хотирада сақлай олиши, илмий далиллардан тўғри 
фойдаланган ҳолда шахсий фикр мулоҳазасини эркин баѐн эта олиши ҳамда 
дарс давомида уларнинг кўпчилигини санаб ўтилган жиҳатлардан баҳоланиши 
учун қулай имконият беради.

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling