Адабиѐтлар:
1. Абдураҳмонов Ғ., Холиѐров Х. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. –
Т., 1979.
2. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. – Т.,
1995.
3. Неъматов Ҳ., Сайфуллаева Р., Курбонова М. Ўзбек
тили структурал
синтаксиси асослари. – Т., 1999.
4. Расулов Р. Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор
валентликлари. – Т., 1989
5. Сайфуллаева Р., Менглиев Б. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. III.
– Т., 2006.
6. Степанова М.Д., Хельбиг Г. Части речи и проблема
валентности в
современном немецком языке. –М., 1978.
7. Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек тили (содда гап синтаксиси учун
материаллар). –Т., 2002.
8. Ғуломов А., Аскарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. –Т., 1987.
Мавзу: СБ лисоний – синтактик қурилиши ва унинг
субстанциал таҳлили.
Бу мавзу бўйича семинар машғулотини ўтишда «фикрлар ҳужуми»
технологиясидан фойдаланиш мумкин. Мазкур усул ягона мавзу йўналишида
имкон қадар кўп микдорда ғояларни йиғиш,
талабаларни бир хил фикрлаш
асоратидан қутқариш, ижодий тафаккурни ривожлантириш, дастлабки, ўткинчи
фикрлар исканжасидан қутулиш ва мантиқан изчил, пухта фикр юритиш
натижасида чуқур билимга эга бўлиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.
Шунингдек, ушбу технология талабаларнинг ўзлаштирилган
илмий
адабиѐтлардан ўринли фойдалана олиши, матн таҳлилида
назарий асосларга
таяниш, ўқув материалини хотирада сақлай олиши, илмий далиллардан тўғри
фойдаланган ҳолда шахсий фикр мулоҳазасини эркин баѐн эта олиши ҳамда
дарс давомида уларнинг кўпчилигини санаб ўтилган жиҳатлардан баҳоланиши
учун қулай имконият беради.
Do'stlaringiz bilan baham: