Мавзу: Синтактик алоқа ва сў
з валентлиги
Мазкур мавзу бўйича семинар машғулотини ўтишда «Ақлий ҳужум»
технологиясидан фойдаланиш мумкин. Ушбу технология талабаларга дарс
жараѐнида ўзлаштирилган илмий адабиѐтлардан ўринли
фойдаланиш, матн
таҳлилида улардаги назарий асосларга таяниш, ўрганилган ўқув
материалини
ѐзда тутиш, илмий далилларни мустақил баѐн этиш шахсий фикр –
мулоҳазаларини эркин билдириш ҳамда дарс давомида талабаларнинг
кўпчилигини баҳолаш имкониятини бериш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.
Дарс мақсади: дарс давомида талабаларга
берилган саволларни якка ва
гуруҳ бўлиб ўзлаштириб олишлари ҳамда ўзаро мунозара, суҳбат усулида
мавзуни қай даражада билишларини назорат қилиш.
Ўтказиш технологияси.
Талабалар 5–6 нафардан иборат гуруҳларга бўлинади. Гуруҳ аъзоларига
қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади:
1. Синтактик алоқа деганда нимани тушунасиз?
2. Синтактик алоқанинг турлари. Тенг ва тобе алоқа. Уларни қиѐсланг.
3. Қандай лисоний воситалар синтактик алоқани юзага чиқаради?
4. Валентлик тушунчасига изоҳ беринг.
5. Валентлик турлари. Маъновий шаклий ва
жойлашув асосида бирикиш
имкониятлари.
6. Сизнингча, сўз валентлиги бирикувчанликнинг алоҳида кўриниши
сифатида ажратилиши мақсадга мувофиқ бўладими?
7. Валентлик ва синтактик алоқа орасидаги алоқадорликни тушунтиринг.
8. Валентлик – УМИС, синтактик алоқа – ЯҲВО мавкеида бўлишини
исботланг.
Ўқитувчи талабалар берилган саволларга жавоб беришда ўз фикр –
мулоҳазаларини билдиришларини, мавжуд илмий манбаларга таяниб, назарий
билимларини баѐн этишларини талаб қилади. Билдирилган фикрларнинг
бирортаси ҳам шарҳланмайди . Асосий фикрларни ўкитувчи флип – карта,
доскага ѐзиб боради ва экранда намойиш этади. Барча мулоҳазалар йиғилади.
Муҳим фикрлар «ақлий ҳужум» вақтида ишлаб чиқилади ва мунозараларда
муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: