O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet25/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:

  1. Эмбрион пардали умуртқалиларнинг тузилиши, кўпайиши ва ривожланишидаги ўзига хос белгиларини тушунтиринг.

  2. Амниоталарнинг анамниялардан фарқ қиладиган асосий белгиларини кўрсатинг.

  3. Судралиб юрувчилар синфи вакилларининг ташқи ва ички тузили-шини баён қилинг.

  4. Калтакесак билан бақа скелетининг тузилишида қандай ўхшашлик ва фарқ бор?

  5. Судралиб юрувчиларнинг кўпайиши ва ривожланишини баён қилинг.



11. Мавзу: Судралиб юрувчилар (Reptilia) синфининг таснифи. Судралиб юрувчиларнинг экологияси, келиб чиҚиши ва аҲамияти


режа:

  1. Хартумбошлилар (Rhynchocephаlia) туркуми.

  2. Тангачалилар (Squamata) туркуми.

  3. Тимсохлар (Crocodilia) туркуми.

  4. Тошбақалар (Chelonia) туркуми.

  5. Судралиб юрувчиларнинг экологияси.

  6. Судралиб юрувчиларнинг келиб чиқиши.

  7. Судралиб юрувчиларнинг амалий аҳамияти.

Таянч сўзлар: оптимал, котилозавлар, псевдозухийлар, бронтозаврлар, диплодок, гаттерия, альбатрос, пергаментсимон, гекконлар, агамалар, панцер, карапакс, пластрон, каретта, гавиал, аллигатор, кайман.
Мавзу баёни:
Судралиб юрувчилар синфига 8 мингдан ортиқ тур киради. Ҳозирги даврда судралиб юрувчилар 4та туркумга бўлинади.
Хартумбошлилар туркуми ўз ичига энг қадимги судралиб юрувчиларнинг шу кунга қадар яшаб келган ягона тури – гаттерияни олади. Гаттерия катта калтакесакка ўхшайди ва бўйи 75 см.гача етади. гавдасининг устида учбурчак шаклидаги шох пластинкалари қатор бўлиб жойлашади. Умуртқаси амфицель типда бўлади. Умуртқаларининг орасида хорда сақ-ланади. Тепа кўзи яхши ривожланган. Ноғора бўшлиғи ва ноғора пардаси йўқ. Копулятив органи бўлмайди, – бу судралиб юрувчилар ичида ягона ҳол. Гаттерия Ер юзида фақат Янги Зеландия ва унга яқин оролларда тар-қалган. Кам ҳаракатчан ва кечаси ҳаёт кечиради. Альбатрос ва бошқа океан қушлари билан кўпгина ер ковакларида бирга яшайди. Ҳашарот ва чувалчанглар билан овқатланади. 8-12 та тухуми 12 ой давомида ривожла-нади. Болалари 20 йилда жинсий етилади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling