Назорат саволлари:
1. Балиқлар яшаш муҳитига қараб қандай экологик гуруҳларга бўлинади?
2. Пелагик экологик гуруҳга кирувчи балиқларнинг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва яшаш тарзини кўрсатинг.
3. Литорал экологик гуруҳда яшовчи балиқлар ва уларга хос белгилар нималардан иборат?
4. Абиссал экологик гуруҳга кирувчи балиқлар ва уларга хос белгиларни кўрсатинг.
5. Балиқлар яшаш тарзига қараб қандай миграцияларга бўлинади?
6. Балиқларни сунъий усулда кўпайтиришни тушунтиринг. Қайси тур балиқлар Ўзбекистонда иқлимлаштирилган?
9. Мавзу: ТЎрт оёҚлилар (Tetrapoda) катта синфи. Сувда ҲамДА ҚуруҚликда яшовчилар (Amphibia) синфининг умумий тавсифи ВА таснифи, экологияси ҲАМДА аҲамияти
режа:
1. Тўрт оёқлилар катта синфининг умумий тавсифи ва таснифи.
2. Сувда ҳам қуруқликда яшовчилар синфи вакилларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари.
3. Амфибияларнинг кўпайиши ва ривожланиши.
4. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар синфининг таснифи.
а) Оёқсизлар (Apoda) туркуми.
б) Думлилар (Caudata, Urodela) туркуми.
в) Думсизлар (Ecaudata, Anura) туркуми.
5. Амфибияларнинг экологияси.
Таянч сўзлар: ричаглар, амфибиялар, эпидермис, процел, уростил, меккел, гиомандибуляр, гиоид, прокаракоид, линзасимон, хоаналар, евстахиев, акти, метаморфоз, редукцияланган, копулятив, червяга, неотения, саламандра, тритон, протей, пойкилотермли, ихтиостегидлар, стегоцефаллар, лабиринтодонтлар, проанурлар.
Мавзу баёни:
Тўртоёқлилар қисман (сувда Ҳам қуруқликда яшовчилар) ёки бутунлай (судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар) қуруқликда ҳаёт кечи-ришга ўтган умуртқали ҳайвонлар. Айрим тўрт оёқлилар қайтадан сувда яшашга ўтган (кўпчилик думли амфибиялар, тимсоҳлар, айрим тошбақа-лар, илонлар, пингвинлар, куракоёқлилар, китсимонлар ва бошқалар). Барча тўрт оёқлилар ўпка билан нафас олади. 2 та қон айланиш доираси-га эга. Икки жуфт ҳаракат органлари кўп ричаглар шаклида 5 бармоқли бўлади. Ричаглар оёқларнинг фақат танага нисбатан эмас, балки оёқлар-нинг айрим қисмларига нисбатан ҳаракат қилишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |