O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet29/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:

  1. Судралиб юрувчилар синфига қанча тур киради ва қандай туркумлари бор?

  2. Тангачалилар туркумининг кенжа туркумлари, оилалари ва энг муҳим турларини ўзига хос тузилиш белгилари ва яшаш тарзини тушунтиринг.

  3. Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда учровчи заҳарли илонлар ва уларнинг заҳарсиз илонлардан фарқини кўрсатинг.

  4. Калтакесаклар билан илонларнинг тузилишида қандай фарқлар бор?

  5. Тимсоҳлар туркуми вакилларининг ўзига хос тузилиш белгилари ва яшаш тарзини баён қилинг.

  6. Тошбақалар туркуми вакиллари тузилиши жиҳатдан бошқа судралиб юрувчилардан қандай фарқ қилади?

7. Судралиб юрувчиларнинг келиб чиқиши.
8. Судралиб юрувчиларнинг амалий аҳамияти.


12. Мавзу: Қушлар (Aves) синфининг умумий тавсифи,
уларнинг ташҚи тузилиши ва скелети
режа:

  1. Қушлар синфининг умумий тавсифи.

  2. Қушларнинг тери қоплами ва унинг хоссалари.

  3. Қушларнинг скелетини ўзига хос тузилиш хусусиятлари.

Таянч сўзлар: прогрессив, птерилий, аптерия, контур патлар, гетероцель.
Мавзу баёни:
Қушлар тузилиши жиҳатдан ўзларининг бевосита аждодлари ҳисоб-ланган судралиб юрувчиларга яқин бўлиб, ўша ҳайвонларнинг гавда ҳаро-ратини доимий сақлашга ўтган ва учишга лаёқатланган прогрессив шохчасидир. Қушларнинг судралиб юрувчиларга нисбатан юқори даражада та-раққий этган белгилари қуйидагилар ҳисобланади: 1. Нерв системаси ва хулқ атвори юқори даражада ривожланган; 2. Гавда ҳарорати юқори ва доимий; 3. Учиш қобилиятига эга; 4. Кўпайиши анча такомиллашган.
Қушларнинг бу хусусиятлари уларни Ер шарида ниҳоятда кенг тарқа-лишига ва хилма-хил яшаш жойларида ҳаёт кечиришига имкон беради.
Морфологик тузилишига кўра қушлар олдинги оёқларининг қанотга айланганлиги, кейинги оёқларида иликни ҳосил бўлиши, гавдасининг пат билан қопланганлиги, юрагининг тўлиқ 4 камерали бўлганлиги, бош скелетида 1 та энса бўртмасининг бўлишлиги ва чаноқ буйрагининг борлиги билан характерланади.
Қушларнинг учишга мослашган белгилари қуйидагилардан иборат: 1. Гавдасининг суйри шаклда бўлишлиги; 2. Олдинги оёқларининг қанот-га айланганлиги; 3. Мураккаб пат қатламининг бўлишлиги; 4. Суякларининг енгил бўлиб, найсимон суякларининг ичи бўш бўлишлиги; 5. Ҳаво халтачаларининг бўлишлиги; 6. Жағларида тишлари бўлмаслиги; 7. Тўғри ичакнинг редукцияланиб кетганлигидир.
Қушларнинг тузилиши каптар мисолида кўриб чиқилади. Қушлар-нинг териси юпқа бўлиб, эпидермиси суст ривожланган, суяк ҳосилалари йўқ, тери безлари ҳам деярли бўлмайди. Фақат дум тубининг устида дум бези бўлади. Дум безининг ёғли секрети билан қушлар патларини ёғлайди ва уни ҳўлланишдан сақлайди. Шу сабабли бу без сувда яшовчи қушларда яхши ривожланган.
Қушларда эпидермисдан ҳосил бўлган ҳар хил шох ҳосилалари бўла-ди, яъни устки ва пастки жағлари, тумшуқни ҳосил қилган шох қисмлари бор. Бармоқларининг учларида илиги ва баъзиларининг сонида шох қал-қончалари бўлади. Гавдасининг патлар билан қопланган қисми птерилий деб аталади. Буларнинг орасида патсиз очиқ, аптерия деб аталадиган жойлари бор. Бу мускулларнинг учиш вақтида қисқариши учун қулайлик туғдиради. Шунинг учун аптерия учувчи қушларда бўлади.
Пат тузилиши ва функциясига кўра ҳар хил бўлади. Қушнинг танасини қоплаб олган пат контур патлар дейилади. Бундай пат терига кириб турган қалам учидан ва пат танасидан иборат. Пат танасининг икки ён томонида елпиғичлар жойлашади. Елпиғичлар учида ўзаро илмоқчалар билан туташган. Шу сабабли елпиғичлар эгилувчан эластик пластинкани ҳосил қилади. Бундай патлар ҳавога қаршилик қилади.
Контур патларнинг баъзилари қанотнинг кейинги юзасига жойлашган бўлиб, булар қоқув патлари дейилади. Дум суягига бириккан узун патлар руль патлари дейилади.
Контур патларнинг тагида майда парсимон патлар жойлашади. Бу патларнинг танаси ингичка бўлиб, елпиғичларида илмоқчалари бўлмайди. Баъзи ҳолларда пат дастаси жуда кам бўлиб, елпиғичлари боғлам бўлиб чиқади. Бундай пат ҳақиқий пар дейилади. Бу патлар сувда яшовчи қуш-ларда кўп бўлиб, тана ҳароратини сақлашда катта роль ўйнайди. Оғиз бурчакларида, қовоқда баъзан қилсимон патлар жойлашади. Бу патлар фақат пат дастасидан ташкил топган ва туйғу вазифасини бажаради.
Қушларнинг патлари жуда енгил, пишиқ ва ҳаво билан иссиқликни ёмон ўтказадиган қоплағичдирки, бу гавда ҳарорати доимий шу билан бирга юқори бўладиган учар жониворлар учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, патлар қуш гавдасини суйри шаклига киритади, қоқув патлари эса учиш аппаратининг муҳим қисмини ташкил этади. Контур патлар эса қушни ҳар хил механик таъсиротлардан ҳимоя қилади.
Қушларнинг патлари одатда бир йилда 1 ёки 2 марта тўлиқ ёки қис-ман янгиланиб туллаб турилади. Бу вақтда эски патлар тушиб, уларнинг ўрнига янгиси ривожланиб чиқади.
Қушларнинг скелети учишга лаёқатланган бўлиб, эркин оёқлар ва уларнинг камар скелети ўзгача ўзгарганлиги ҳамда енгил, мустаҳкамлиги билан характерланади. Скелетининг енгиллиги найсимон суякларини ичи бўш бўлиб, ҳаво билан тўлганлиги, мустаҳкамлиги, кўпчилик суякларнинг жуда эрта бир-бири билан қўшилиб кетганлиги ҳамда тузлар миқдорининг кўплиги туфайлидир.
Умуртқа поғонаси 4 та бўлимга: бўйин, кўкрак, думғаза ва думга бў-линади. Бўйин бўлими узун ва жуда ҳаракатчан бўлади. Бу бўлимнинг ҳа-ракатчанлиги умуртқаларнинг қўшилиш юзаларини эгарсимон шаклда бў-лишлигига боғлиқ. Ундай умуртқалар гетероцель умуртқа дейилади ва фа-қат қушларга хосдир. Қушларнинг боши 1800-га, япалоқ қушларда 2700 гача айлана олади. Бўйин умуртқалари каптарда 14 та бўлади. Биринчи 2 та бўйин умуртқалари атлас ва эпистрофей амниоталар учун хосдир.
Кўкрак умуртқалари 4 та, вояга етган қушларда бир-бирига қўшилиб кетган. Бу умуртқаларнинг ҳар биридан 1 жуфтдан қобирғалар чиқади. Қобирғаларнинг елка бўлимидан орқа томонга қараб илмоқсимон ўсимта чиқади. Қобирғаларнинг пастки учи тўш суягига қўшилади. Бу суякнинг олдинги юзасида учувчи қушларда кўкрак тожи ҳосил бўлади. У қанотни ҳаракатга келтирувчи мускуллар бирикадиган жой бўлиб хизмат қилади.
Думғаза умуртқаси 14 та бўлиб, у аслида, яъни эмбрион ривожланишида, 2 та бўлади. Кейинчалик бунга олдинги томондан бел, кейинги томондан олдинги дум умуртқалари қўшилиб кетади ва қушлар учун характерли бўлган мураккаб думғаза ҳосил бўлади. Дум умуртқалари 6 та бўла-ди. Кейинги дум умуртқалари қўшилиб кетиб, вертикал пластинка шакли-даги дум суягини ҳосил қилади.
Бош скелети умумий тузилишининг схемасига кўра судралиб юрув-чиларнинг бош скелетига ўхшаш бўлади. Энса бўлими 4 та энса суягидан тузилган, 1 та энса бўртмаси бор. Эшитиш бўлимида 1 та қулоқ усти суяги бўлади. Мия қутиси тагини асосий понасимон ҳамда танглай ва қанот-симон суяклар ҳосил қилади.
Бош скелетини устки томонидан 1 жуфт бурун, пешона, тепа ва тангача суяклар ёпиб туради. Устки жағ суягига кейинги томондан ёноқ ва квадрат ёноқ суяклари бирикади. Пастки жағ қўшилиш, тишсимон, бурчак ва тож суякларидан ташкил топган.
Олдинги оёқ йирик ичи бўш елка суягидан, билак ва тирсак суякларидан ташкил топган бўлса, билакузук кучли редукцияланган. Унинг устки қисми қўшилиб 2 та суякча ҳосил қилса, пастки қисми кафтга қўши-лади. Кафт 2 та узунчоқ суякчадан иборат бўлиб, 1 та кафт билакузук суягини ҳосил қилади.
Елка камари курак, коракоид ва ўмров суякларидан ташкил топган. Курак суяги узун қиличсимон шаклда бўлиб, қобирғаларнинг устида жойлашади. Ўмров суяклари олдинги томонда учлари билан қўшилиб, қуш-лар учун характерли бўлган айри суягини ҳосил қилади.
Кейинги оёқ сон суяклари катта ва кичик болдир суякларидан ташкил топган, кичик болдир суяги рудимент ҳолида бўлиб катта болдир суя-гига қўшилиб кетади. Товон олди суягининг устки бўлими катта болдир суягининг пастки бўлимига жуда эрта қўшилиб кетади. Товон олди суягининг устки бўлими товон суягига қўшилиб кетади ва қушлар учун характерли бўлган илик суягини ҳосил қилади.
Чаноқ камари юпқа ёнбош, қуймич ва қов суякларидан ҳосил бўл-ган. Қуймич ва қов суякларининг кейинги учлари қўшилмайди ва очиқ чаноқ ҳосил қилади. Ёнбош суяги мураккаб думғазани ҳосил қилишда иштирок этади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling