O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet37/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Каптарлар (Columbiformes) туркуми вакиллари ўртача катталикдаги донхўр қушлардир. Жиғилдони яхши ривожланган. Қаноти узун ва ўткирлашган. Каптарларнинг устки тумшуғи асосида юмшоқ терили восковицаси бўлади. Кўк каптар, ўрмон зонасида яшовчи ғоз каптар ва ҳар хил мусичалар шу туркумнинг типик вакилларидир.
Тўтиқушлар (Psittaciformes) туркуми вакиллари – Ер шарининг тропик ва субтропик ўрмонларида яшовчи мевахўр қушлардир. Устки жағи бош скелети билан ҳаракатчан қўшилган, пастки жағи эса юқори ва пастга ҳамда ён томонга қараб ҳаракат қилади. Тумшуғи катта бўлиб, учи илмоқ ҳосил қилади. 2та бармоғи олдинга, 2таси орқа томонга қаратилган. Жиғилдони бор. Тўтиқушларнинг типик вакилларига Америкада – ара тў-тиси, қафасда боқиладиган кўк тўти, Австралияда – кокилдор какаду, Африкада – жако, Янги Зеландияда – нестор тўтиси ва бошқалар киради.
Каккулар (Cuculiformes) туркуми вакиллари дарахтда яшашга мослашган. 2та бармоғи олдинга, 2таси орқа томонга қаратилган. Асосан ҳашаротлар билан овқатланади. Каккуларнинг 70% га яқини уя паразити ҳисобланади, яъни ўзлари уя қурмасдан, тухумларини бошқа қушларнинг уясига қўяди. Тухумдан чиққан боласи уя эгасининг тухумини ёки болаларини уядан чиқариб ташлайди. Шу туркумга типик вакил қилиб одатдаги каккуни келтириш мумкин.
Япалоққушлар (Strigiformes) туркумига кирувчи қушларнинг тумшуқлари ва тирноқларининг учи эгилиб, худди кундузги йиртқич қушлар сингари илмоқ ҳосил қилади. Кўзлари катта бўлиб, бошнинг олдинги томонига қаратилган, эшитиш органи яхши ривожланган. патлари жуда майин ва учган вақтида шовқин чиқармайди. Япалоққушлар Ер юзида жуда кенг тарқалган ва кечаси фаол ҳаёт кечиради. Дарахт ковакларига, қояларга, ер ковакларига уя қуради. Кемирувчилар ва ҳашаротлар билан овқатланади ва қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Укки, бойўғли, пўн-қуш, соғлар, қулоқдор япалоққушлар бу туркумнинг типик вакилларидир. Укки япалоққушлар орасида энг йириги ҳисобланади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling