O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet38/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Узунқанотлар (Apodiformes) туркуми бир-биридан яхши ажралиб турадиган жарқалдирғочлар ва колибриларни ўз ичига олади.
Жарқалдирғочлар кичик қушлардир, тумшуқлари кичик, қаноти узун ва ўткир қиличсимон. Оғиз қисми жуда катта. Оёқлари калта, тўртала бар-моғи ҳам олдинга қаратилган. Асосий вақтини ҳавода ўтказади. Овқатла-рини – майда ҳашаротларни ҳавода учиб юриб ушлайди. Тарихий ёдгорликлар коваклари, уй шиплари, тоғ қояларида уя қўяди. Бизда оқ қоринли ва қора жарқалдирғочлар яшайди. Осиёнинг жанубий-шарқий томонида саланган жарқалдирғочи яшайди, бу қуш сўлак безларидан чиқадиган ёпишқоқ моддадан уя қуради. Бу уяни одамлар овқатга ишлатадилар.
Колибрилар энг майда қушлар ҳисобланади. Америка қитъасида тар-қалган. Тумшуғи ингичка ва узун. Ранги одатда очиқ, ялтироқ. Катталари кичик қалдирғочдек учади, қанотини бир секундда 20-25, ҳатто 50 мартагача қоқади. Кечаси гавда ҳарорати 17-21 С0га тушади. ўрмонларда яшаб, гул нектари ва гулдаги майда ҳашаротлар билан овқатланади.
Кўк қарғалар (Coraciiformes) туркуми вакиллари тузилиши ва биологик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилувчи қушлар гуруҳи ҳисобланади. Ёпиқ уялар қуришади. Бу туркумга яшил - ҳаворангли кўкқарға, сариқ тарғил, кокилдор сассиқпопишак, ариқ ва ҳовуз бўйларида яшовчи ҳаворанг кўктарғоқ, асалариларни қирадиган куркунаклар киради.
Қизилиштонлар (Piciformes) туркуми вакиллари дарахтда яшашга мослашган кичик ва ўртача катталикдаги қушлар ҳисобланади. 2та бармоғи олдинга, 2таси орқага қаратилган. Дум патлари пона шаклида, қат-тиқ ва эгилувчан. Дарахт танасига думи билан таянади. Тумшуғи қаттиқ ва тўғри. Тили узун, ёпишқоқ ва унинг ёрдамида дарахт пўстлоғи остидан ҳашаротларнинг личинкаларини чиқариб олади. Қора, ола қанотли қизил-иштонлар ва бурма бўйин бу туркумнинг типик вакилларидир. Қизилиш-тонлар дарахт танасидаги зараркунанда ҳашаротларни қириб, фойда келтиради. Уларни муҳофаза қилиш керак.
Чумчуқсимонлар (Passeriformes) энг кўп, яъни 5000га яқин турни ўз ичига олган туркумдир. Ҳозирги замонда яшовчи қушларнинг 60%ни ташкил қилади. Ташқи кўриниши ва ўлчами ниҳоятда хилма-хил бўлади. Булар Ер шарининг деярли ҳамма қисмида тарқалган. Жуда ҳам пишиқ ва хилма-хил ясалган уяларини турли жойларга қўяди.
Чумчуқсимонлар туркумига қарғалар, зарғалдоқлар, шақ-шақлар, мойқутлар, жиблажибонлар, қалдирғочлар, тўрағайлар, чуғурчиқлар, чит-таклар, деҳқон чумчуқлар ва бошқа бир қанча оилаларнинг вакиллари киради. Аксарият кўпчилиги ҳашаротхўр қушлар бўлиб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради.
Мавзу баёни:
Қушларнинг яшаш шароити ниҳоятда хилма-хил ва улар Ер шарида энг кенг тарқалган ҳайвонлар ҳисобланади. 81-820 шимолий кенгликда ва Антарктиданинг ички қисмларида ҳам қушлар учрайди. Осиё тоғларининг денгиз сатҳидан 4700 м. баландликда балиқчилар, 7000 м. баландликда – тасқаралар яшайди. Пингвинлар эса 20 м. чуқурликкача шўнғиди. Учиш қобилиятига эга бўлишлиги ва гавда ҳароратининг юқори ҳамда доимий бўлганлиги сабабли қушлар турли хил муҳит шароитларига мослашган. Шу билан бирга, ташқи муҳит омилларига камроқ боғлиқдир.
Яшаш шароитига қараб қушлар бир неча экологик гуруҳларга бўли-нади. Дарахтда яшовчи қушлар экологик гуруҳи вакиллари ҳаётининг кўп вақтини дарахтларда ва буталарда ўтказади. Бу гуруҳга аксарият кўпчилик майда қушлар киради. Уларнинг гавдалари чўзиқ, ён томондан бироз қисилган, оёғи калта, тирноқлари ўткир. Бармоқлари 4та бўлади – 3та-си олдинга, 1таси орқага, ёки 2таси олдинга, 2таси орқага қаратилган бўлиб, орқа бармоғи доимо яхши ривожланган бўлади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling