Мавзу баёни:
Гагарасимонлар (Caviformes) туркумига кирувчи қушлар сувда яшайди, сувда яхши суза олади ва шўнғий олади, лекин яхши юра олмайди ва уча олмайди. Гагаралар оёқларидаги 3та олдинги бармоғи яхлит сузгич парда билан бир-бирига қўшилган бўлиши, патлари зич жойлашганлиги, тумшуғи узун, тўғри, ўткир бўлиши билан характерланади. Гагараларнинг иккала жинсининг ранги ҳам бир хилдир. Бу туркум вакилларидан Ўзбекистонда қора томоқ гагара учрайди. Унинг ҳажми ғоздан кичикроқдир. 2-3та тухум қўяди. Уларнинг саноатда аҳамияти йўқ, лекин бу қушлар кўлларни безаб туради. Патли терисидан безак тайёрланади.
Лайлаксимонлар (Ciconiiformes) туркуми. Бу туркумга лайлаклар, ибислар ва қўтонлар киради. Лайлаксимонларнинг бўйинлари, тумшуқла-ри ва оёқлари узун бўлиб, сув бўйларида ва ботқоқликларда яшайди. Ер юзида қутблардан ташқари ҳамма жойда тарқалган. Баъзилари колония бўлиб дарахтларда уя қурса, қўтонлар якка уя қуради. Бизда оқ лайлак ва қора лайлаклар тарқалган ва улар «Қизил китоб»га киритилган. Каспий бўйларидаги ўзига хос тумшуғи билан қизил ғоз ҳам шу туркумга киради. Лайлакларда товуш бойламлари йўқ.
Ғозсимонлар (Ansoriformås) туркуми вакиллари сувда яшайди. Бармоқлари орасида сузгич пардалари бор. Дум безлари яхши ривожланган. Тумшуқлари ясси бўлиб, юмшоқ шох қатлам билан қопланган, учида қат-тиқ тирноқчаси бор. Тумшуқнинг қирраларида эса шох пластинкалари бўлади. Бу туркумга ғозлар, оққушлар, ўрдаклар киради. Улар ҳаммаси овланадиган қушлардир. Булар Ер юзида кенг тарқалган. Сув қирғоқлари яқинига уя қуради. Жўжалари катта бўлгач пана жойларда туллайди. Қа-нот ва руль патлари бирдан тушиб, учиш қобилиятини йўқотади.
Кундузги йиртқичлар (Falconiformes) туркумига ўрта ва йирик қуш-лар киради. Устки тумшуғининг учи ва тирноқлари эгилиб, илмоқ ҳосил қилади. Қизилўнгачларида жиғилдони бўлади. Кундузги йиртқич қушлар Ер юзининг деярли ҳамма қисмида тарқалган. Булар одатда жуфт бўлиб яшайди ва ерга, дарахтга, қояларга беўхшов уялар қуради. Йириклари 1-3та, кичиклари 4-7та тухум қўяди. Тухумларни эркаклари ва урғочилари навбатлашиб босади. Тухумдан чиққан жўжалари кўзи очиқ, лекин нимжон, териси юмшоқ пат билан қопланган бўлади. Бу қушлар фақат ҳай-вонлар билан овқатланади.
Бу туркумга ўлимтик билан овқатланадиган америка тасқаралари ва бизда тоғли жойларда яшайдиган одатдаги тасқаралар ҳам киради. Кўпчи-лик кундузги йиртқич қушлар ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириб фой-да келтирса, тасқаралар ўлимтиклар билан озиқланиб табиат санитарлари вазифасини бажаради. Баъзи жойларда йирик лочинлар, қарчиғайлар, бургутлар спорт ва саноат овида тутувчи қуш сифатида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |