O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Найбурунлилар ( Tubinares ) туркумига
- Куракоёқлилар ёки пеликансимонлар ( Steganopodes ) туркумига
- Назорат саволлари
Кўкрак тожлилар (Carinatae) катта туркумига кирувчи қушларнинг аксарият кўпчилиги учиш қобилиятига эга, тўш суягида кўкрак тож суяги тараққий этган, елпиғич патларида илмоқчалари бор, терисида аптерия бўлади, суяклари пневматик. Кўкрак тожли қушлар Ер юзида кенг тар-қалган ва бир қанча туркумларга бўлинади. 8500га яқин тури бор. Ўзбе-кистонда 410 дан ортиқ тури учрайди.
Найбурунлилар (Tubinares) туркумига ташқи кўриниши балиқчиларга ўхшайдиган, жуда яхши учадиган, очиқ сув, денгиз ва океанларда яшайдиган қушлар киради. Найбурунлиларнинг қанотлари узун ва ўткир, бармоқлари орасида сузгич пардалари бор. Бурун тешикларининг калта найчалар ичига ўрнашганлиги билан бошқа қушлардан фарқ қилади. Найбурунлиларнинг типик вакиллари – бўронқушлар билан альба-трослардир. Жанубий ярим шарда яшайдиган одатдаги альбатроснинг бў-йи 1 м.га, ёзилган қанотининг узунлиги 3,5 м. га боради. МДҲ нинг шимолий денгизларида бу қушлардан глупиш учрайди. Узоқ Шарқда эса качуркалар тарқалган. Куракоёқлилар ёки пеликансимонлар (Steganopodes) туркумига сувда яшайдиган йирик қушлар киради. Буларнинг характерли белгиси бўлиб тўртала бармоғининг умумий сузгич парда билан бир-бирига қўшилганлиги ва пастки жағининг остида ҳар хил даражада такомиллашган тери халтачаси борлиги ҳисобланади. Ер юзида кенг тарқалган, денгиз, кўл ва дарёларнинг қуйи оқимларида яшайди. МДҲнинг жанубий туманларида сақоқуш ва қоравойлар яшайди. Булар асосан балиқлар билан овқатланади. Қоравойлар балиқларни катта чуқурликларга шўнғиб ушласа, сақоқушлар сувнинг саёз жойларида тутади. Назорат саволлари: Қушлар мускулларининг ўзига хос тузилиш хусусиятларини изоҳ-ланг. Қушларнинг қайси мускуллари кучли ривожланган? Ухлаётган қуш нима сабабдан дарахт шохидан йиқилиб тушмайди? Қушлар марказий нерв системасининг қайси бўлимлари судралиб юрувчиларга нисбатан кучли ривожланган? Қушлар сезги органларидан қайсилари яхши ривожланган? Қушлар овқат ҳазм қилиш системасининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва функцияларини тушунтиринг. Қушлар нафас олиш органларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва функциялари нималардан иборат? Қушлар юрагининг тузилиши ва қон айланиш системасини тушунтиринг. Қушларнинг иссиққонли бўлиши улар тузилишининг қайси хусусиятлари билан боғлиқ? Қушлар айириш органларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва функциясини изоҳланг. Қушлар кўпайиш органларининг ва тухумларининг тузилишини тушунтиринг. Қушлар синфининг кенжа синфларга бўлиниши. Дастлабки қушлар (Archaeornithes), яъни калтакесак думлилар (Saururae) кенжа синфи. Ҳақиқий қушлар (Neornithes), яъни елпиғич думлилар (Ornithurae) кенжа синфининг умумий тавсифи ва таснифи. Сузувчилар, яъни пингвинлар (Jmpennes) катта туркуми. Кўкрак тожсизлар, яъни туяқушлар (Ratitae) катта туркумининг умумий тавсифи ва таснифи. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling