O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Очиқ ерда яшовчи қушлар экологик гуруҳи


Download 7.21 Mb.
bet39/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Очиқ ерда яшовчи қушлар экологик гуруҳи вакиллари одатда кўп вақтини ерда ўтказади ва қадам босиб ёки югуриб ҳаракат қилади. Булар-нинг гавдаси катта, пишиқ ва кенг бўлади. Кўпчилигининг қаноти калта ва сербар бўлади. Оёғи кучли, орқа бармоғи кўпинча йўқ, бўйни узун. Бу гуруҳга кирувчи қушларнинг пат қатлами сийрак, пари деярли йўқ. Дум усти безлари йўқ ёки кам ривожланган. Очиқ ерда яшовчи қушларга булдуруқлар, тувалоқлар, туяқушлар киради. Уялари доимо ерда жойлашади.
Ботқоқликда яшовчи қушлар экологик гуруҳи вакиллари одатда бот-қоқ жойларда ва сув бўйларида яшайди. Уларнинг оёқлари ва бармоқлари орасида тўлиқ сузгич пардаси йўқ. Оёғининг болдир ва илик қисми пат билан қопланмаган. Бўйни ва тумшуғи узун, думи калта. Гуруҳга қўтон-лар, турналар, лайлаклар, сувмошаклар ва кўпчилик лойхўраклар киради.
Сувда сузувчи қушлар экологик гуруҳи вакилларининг ҳаёти албатта сув билан боғланган. Булар сувда яхши сузади ва шўнғийди. Гавдаси ялпоқ, оёқлари тананинг анча кейинги қисмида жойлашган. Бармоқлари-нинг орасида сузгич пардалари бор. Дум усти безлари яхши ривожланган. Патлари зич бўлиб, пари жуда ҳам кўп. Думи анча калта. Бу гуруҳга ўр-даклар, ғозлар, оққушлар, сақоқушлар, қоравойлар, қўнғирлар, кайралар, пингвинлар, балиқчилар ва бошқа қушлар киради.
Қушларнинг географик тарқалиши, яшаш жойларига тақсимланиши, гўштдорлиги аввало уларнинг овқатланишига боғлиқ бўлади. Овқат ейишига қараб уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: йиртқичлар, ўлимтикхўрлар, балиқхўрлар, ҳашаротхўрлар, донхўрлар ва мевахўрлар.
Йиртқичларга кундузги йиртқич қушлар билан япалоққушларнинг жуда кўп турлари ҳамда чумчуқсимонлардан қарқуноқлар киради. Буларни тумшуғининг учи қайрилиб, илмоқ ҳосил қилган ва чангалли тирноқлари кучли бўлиб, бошқа қушларни, сутэмизувчиларни ва судралиб юрувчиларни тириклайин тутиб ейишга мослашган.
Ўлимтикхўр қушларга америка тасқаралари, ватанимизда учровчи тасқаралар ва жўрчилар киради. Баъзи бургутлар, бўронқушларнинг махсус мосламалари бўлмаса ҳам, улар шартли равишда шу гуруҳга киритилади. Мазкур гуруҳга кирувчи қушлар табиат санитарлари ҳисобланади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling