Илон балиқлар туркуми вакилларининг гавдаси узун илонсимон бў-либ, қорин ва баъзан эса кўкрак сузгич қанотлари бўлмайди, анал, дум ва орқа сузгич қанотлари бир-бири билан қўшилиб кетган. Илон балиқлар-нинг турлари кўп бўлмайди, асосан субтропик ва тропик зона сувларида яшайди. Бу балиқнинг қизиқ томони шуки, у икра ташлаш учун дарёлардан денгизга ўтади ва денгизда уруғланган икрадан чиққан личинка ҳаёти-нинг 3 инчи йилида вояга етиб дарёларга киради.
Чўртансимонлар туркуми турлари кам бўлиб, йиртқич ҳаёт кечириши, ўткир тишли жағларининг кучли тузилганлиги билан характерланади. Дарё ва кўлларда яшайди.
Олабуғасимонлар ёки окунсимонлар туркумининг турлари жуда кўп (6500-га яқин) бўлиб, асосан денгизларда ва баъзилари чучук сувларда яшайди. Бу балиқларнинг сузгич қанотларида учи ўткир ва бўғимларга бўлинмаган шуълалари бўлади, қорин сузгич қанотлари кўкрак сузгич қанотларининг остида ёки сал олдинроқда туради. Окунсимонлар туркумига Қора ва Каспий денгизларида энг кўп овланадиган судак типик вакил ҳисобланади. Скумбрия ва буқа балиқлари ҳам шу туркумга мансуб.
Трескасимонлар туркуми вакиллари ҳамма сузгич қанотлари юмшоқ ва бўғимларга бўлинган шуълалари бўлиши, қорин сузгич қанотлари кўкрак сузгич қанотларидан олдинда жойлашганлиги билан характерланади. Трескасимонларнинг жуда кўп турлари денгизларда яшайди, кўп овланади. Типик вакиллари – треска, пикша ва навагалар Баренц денгизида кўп тутилади.
Кўп қанотлилар катта туркуми тури кўп бўлмаган, лекин ўзига хос чучук сув балиқларидир. Териси йирик, харакатчан, туташган ромбсимон тангачалари билан қопланган. Орқа сузгич қанотлари бир нечта. Кўкрак сузгич қанотларининг асосий палласи гўштдор бўлади. Шуълалари паллага ўрнашган. Ҳозирги вақтда кўп қанотлиларнинг 10 та тури бўлиб, Африканинг тропик қисмида тарқалган.
Чўтка қанотлилар қадимги ва деярли қирилиб кетган ўзига хос белгиларга эга бўлган балиқлар кенжа синфидир. Бу балиқларнинг биринчи вакили 1938 йилда Ҳинд океанида Африканинг Жанубий-Шарқий қир-ғоқларидан тутилган. Бу балиқнинг бўйи 150 см, оғирлиги 57 кг бўлган. Бунга «латимерия» деб ном берилган. Комор ороллари атрофидан латимерия турига мансуб бўлган яна бир нечта балиқлар тутилган. Латимерия йиртқич бўлиб, оғзида ўткир тишлари бор. Жуфт сузгич қанотлари кўп қанотлилардагидек тангачалар билан қопланган, гўштдор асосий палласи бўлади. Чўтка қанотлилар шу билан диққатга сазоворки, булардан сувда ҳам қуруқликда яшовчилар келиб чиққан.
Do'stlaringiz bilan baham: |