O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet18/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Икки хил нафас олувчи балиқлар қадимги ва ўзига хос чучук сувда яшовчи балиқлар кенжа синфи бўлиб, тузилишида примитив белгилари билан бир қатор кислороди камайган сув муҳитларида яшашга ўта мослашган белгилари борлиги билан характерланади. Масалан, скелетининг асосий қисми умрбод тоғай ҳолатида қолади. Бош скелети тоғайдан ташкил топган бўлиб, фақат бир нечта қопловчи суяклари бўлади. Хордаси яхши ривожланмаган.
Икки хил нафас олувчи балиқлар жабрадан ташқари ўпка билан ҳам нафас олади. Жабраларга қон олиб келувчи артерияларнинг биринчи жуфтидан ўпка артерияси чиқади, ўпкадан эса юрак бўлмасининг чап ярмига қуйиладиган ўпка венаси чиқади. Юрак бўлмасида юпқа парда бўла-ди. Бундан ташқари, веноз системасида кейинги жуфт кардинал вена билан бир қаторда кейинги ковак вена ҳам бор.
Икки хил нафас олувчи балиқлар сув қуриб қолган вақтларда ўпкаси ёрдамида ҳам нафас олади, сув келганида – яна жабралар билан нафас олади. Бу кенжа синфга 1 та ўпкаси бўлган ва Австралияда яшайдиган шох тиш ёки неоцератод, 2 та ўпкаси бўлган ва Амазонка дарёсида яшай-диган лепидосирен ҳамда экваториал Африкада яшайдиган протоптеруслар киради.
Назорат саволлари:
1. Суякли балиқлар синфи вакилларининг тузилиши ва яшаш шароитига қараб қандай кенжа синфларга бўлинади?
2. Тоғай-суякли балиқлар кенжа синфи вакилларининг ўзига хос тузилиши белгилари ва яшаш тарзи нималардан иборат?
3. Марказий Осиёда учрайдиган тоғай-суякли балиқларни кўрсатинг.
4. Шуъла қанотлилар кенжа синфига кирувчи балиқларнинг тузилиш хусусиятларини ва энг муҳим туркумларини айтинг.
5. Икки хил нафас олувчилар ва панжа қанотлилар кенжа синфларига кирадиган балиқларнинг ўзига хос тузилиши ва яшаш тарзини тушунтиринг.


8. Мавзу: БалиҚларнинг экологияси ва хЎжаликдаги аҲамияти
режа:
1. Сув-балиқлар яшайдиган ягона муҳит эканлиги.
2. Балиқларнинг экологик гуруҳлари.
3. Пелагик балиқлар экологик гуруҳи.
4. Литорал балиқлар экологик гуруҳи.
5. Абиссал балиқлар экологик гуруҳи.
6. Балиқларнинг миграцияси.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling