O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Шуъла қанотли балиқлар кенжа синфи


Download 7.21 Mb.
bet16/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Шуъла қанотли балиқлар кенжа синфи вакилларининг шакли хилма-хил бўлиб, Ер юзининг ҳамма сув ҳавзаларида тарқалган.
Шуъла қанотлилар 3 та катта туркумга бўлинади: 1. Суякли ганоидлар; 2. Суякдор балиқлар; 3. Кўп қанотлилар.
Суякли ганоидлар катта туркумидан Ҳозирги вақтда фақат 2 та вакили, яъни каймон балиқ ёки панцерли чўртан балиқ ва лойқа балиқ (амия) сақланиб қолган. Бу балиқларда ҳам осётрсимон балиқлардаги сингари ичакларида спирал клапани, юракларида артериал конуси сақланган,
устки энса суяги йўқ. Каймон балиғи ва лойқа балиқ Шимолий Америкада яшайди.
Суякдор балиқлар катта туркуми балиқлар ичида энг кўп турларни ўз ичига олиб, ҳозирги замон балиқларини 90%-ни ташкил этади. булар Ер юзидаги ҳамма сув ҳавзаларида тарқалган. Суякдор балиқлар катта туркуми кўплаб туркумларга бўлинади.
Сельдсимонлар туркумига энг примитив суякдор балиқлар киради, буларнинг бош скелетининг анчагина қисми тоғайдан тузилган. Сузгич қанотларининг шуълалари юмшоқ ва бўғимли бўлиши характерлидир.
Бу туркумга сельдлар ва лосослар оилалари киради. Сельдлар оиласига 150-тача тур балиқлари киради. Булар асосан ден-гиз ва океанларда яшайди, баъзилари эса кўпайиш учун дарёларга киради. Сельдлар дунёда тутилаётган балиқларнинг 37%-ини ташкил қилади. Буларнинг типик вакили бўлиб Шимолий ва Узоқ Шарқдаги денгизларда яшовчи шимол сельди, Каспий денгизи ва Волга ҳамда Урал дарёларида яшовчи қора орқали сельд, Болтиқ ва Қора денгизларда яшовчи килькалар ҳисобланади. Лосослар орқа ва дум сузгич қанотлари орасида теридан иборат скелетсиз ёғ сузгич қанотлари бўлиши билан характерланади. Бу балиқлар қимматбаҳо гўшт ва қизил икра беради. Лосослар Шимолий ярим шарда тарқалган бўлиб, денгизларда яшайди ва икра ташлаш учун дарёларга киради. Лососларга Узоқ Шарқ денгизларда яшайдиган кета, горбуша, нерка, кўл ва сойларда яшайдиган гулмой балиқлари киради.
Карпсимон балиқлар туркумининг аксарият кўпчилиги чучук сувларда яшайди. Бу туркумга 2 та оила: карплар ва лаққа балиқлар киради.
Карпларнинг оғзида тишлари бўлмайди, лекин орқа жабра ёйларда ўрнашган ҳалқум тишлари бор. Бу оилага кўл ва дарёларда яшайдиган плотва, Каспий-Волга ҳавзасида яшайдиган вобла, лешч, зоғора балиқлар киради. Орол денгизи, Зарафшон, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг дарё ва кўлларида учрайдиган мўйлов балиқ, қора балиқ, мойбалиқ, оқча балиқ ҳам карпсимонлар туркумига киради. Лаққалар оиласининг ҳақиқий тангачалари йўқ, жағларида тишлари бор.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling