O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳазм қилиш органлари.
Ҳаракат органлари. Икки хил: тоқ ва жуфт ҳаракат органларини фарқ қилиш керак. Тоқ ҳаракат органлари – елка, дум, анал сузгичлари скелети бошқа қисмлар билан қўшилмайдиган бир қатор тоғай ёки суяк нурлардан ташкил топган.
Жуфт ҳаракат органлари – скелети ҳаракат органлари камарлари ва эркин ҳаракат органлари скелетига бўлинади. Ҳаракат органлари камарлари ҳамма вақт ҳайвон танасининг ичида жойлашган бўлади. Уларнинг тузилиши ҳар хил гуруҳларда турлича бўлганлиги учун ўз жойида тушунтирилади. Умуртқали ҳайвонларга эркин ҳаракат органларининг скелети икки хил: балиқларда сузгичлар ва ерда яшовчиларда беш бармоқли ҳаракат органлари бўлади. Биринчи ҳолатда скелет камарга нисбатан ричаг сифатида ҳаракат қилувчи бир неча қатор тоғай ёки суяклардан иборат. Беш бармоқли ҳаракат органларида скелет фақат камарга нисбатан биргаликда ҳаракат қилувчи эмас, балки бири иккинчисига нисбатан ҳам алоҳида ҳаракат қила оладиган бир қанча ричаглардан ташкил топган Ҳазм қилиш органлари. Ҳазм қилиш органлари системаси асоси оғиз тешигидан бошланиб, анал тешиги билан тугалланадиган найчадан иборат. Ҳазм қилиш йўли гаструланинг энтодермал найчасидан ҳосил бўлади (лансетникнинг ривожланишига қаранг). Шунга кўра ҳазм қилиш йўлининг эпителийси энтодермадан иборат. Фақат оғиз ва анал тешиги олдида энтодермал эпителий секин-аста эктодермал ҳолатга ўтади. Бу юқорида айтилган тешиклар пайдо бўлиши вақтида тана деворларининг (демак, энтодерманинг) бўртиши билан боғлиқ. Ҳазм қилиш йўли қуйидаги асосий қисмларга бўлинади: 1) озиқни қабул қилувчи оғиз бўшлиғи; 2) ҳамма вақт нафас олиш органлари билан боғлиқ бўлган ҳалқум; балиқларда ҳалқумга жабра ёриқлари очилади, ерда яшовчиларда эса томоқда ҳиқилдоқ тешиги жойлашган; 3) қизилўнгач; 4) ошқозон (меда) ҳазм қилиш йўлининг кенгайган қисми бўлиб, баъзи ҳолларда (кавш қайтарувчи сут эмизувчиларда) анча мураккаб тузилган; 5) ичак. Типик ҳолатларда у олдинги, яъни ингичка, ўрта, яъни йўғон, орқа, яъни тўғри ичакка бўлинади. Оддий ҳолатларда, тўгарак оғизлиларда ичак қисмларга бўлинмйди, у тананинг узунлигидан калтароқ бўлади. Баъзи бир сут эмизувчиларда айтилган бўлимлардан ташқари, бошқа бўлимлар – ўн икки бармоқ ичак ва кўр ичак фарқ қилинади ва уларнинг умумий узунлиги тана узунлигига нисбатан бир неча марта ортиқ бўлади. Иккита асосий ҳазм қилиш бези-жигар билан ошқозон ости бези эмбрионал ичакнинг олдинги томони бўртишидан ҳосил бўлади. Жигар ичак кўр ўсимтасининг қорин томони деворидан пайдо бўлади (лансетник ичагининг жигар ўсимтасини таққосланг). Пайдо бўлган жигарнинг суюқлик йўллари ингичка ичакка қўшилади. Ошқозон ости бези ичак ўсимтаси ҳисобланган бир нечта, кўпинча учта муртакдан пайдо бўлади. Бу без йиғиқ (жипс) бўлмай, бўлакчалари ўн икки бармоқ ичак тутқичи бўйлаб жойлашганлиги билан жигардан фарқ қилади. Бу иккала безнинг вазифаси озиқ ҳазм қилишга нисбатан анчагина кенг. Масалан, жигар мойларни эмулсияловчи ва бошқа ферментларни активлаштирувчи ўт суюқлиги ишлаб чиқаришдан ташқари, моддалар алмашинувида катта рол ўйнайди. Моддалар парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган баъзи заҳарли маҳсулотлар бу ерда нейтралланади, мочевина ҳосил бўлади, гликоген тўпланади. Ошқозон ости ферментлари оқсиллар, ёғлар ва углеводларни парчалайди. Шу билан бирга ошқозон ости бези ички секретсия органи ҳисобланади. Бу функсиянинг бузилиши организмнинг қанддан фойдаланиш қобилияти йўқолишига сабаб бўлади. Натижада оғир касаллик – диабет пайдо бўлади. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling