O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


машҒулот-4-5. Ланцетникнинг


Download 7.21 Mb.
bet63/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

машҒулот-4-5. Ланцетникнинг ташқи ва ички тузилиши
Объектнинг систематик ҳолати
Тип. Хордалилар – Chordata
Кенжа тип. Бош скелетсизлар – Acrania
Синф. Хордабошлилар – Cephalochordata
Туркум. Ланцетниксимонлар– Amphioxiformes
Вакил. Ланцетник – Branchiostoma lanceolatum
Керакли материаллар ва жиќозлар: 70 даражали спиртда фиксирланган ланцетниклар; ланцетникнинг тотал бўялган микропрепаратлари; ланцетник ҳалқуми ва ичак атрофи кўндаланг кесимларидан тайёрланган микропрепаратлар; биологик микроскоп; штативли лупа; ланцетникнинг ташқи кўриниши, ички органларининг жойлашиши, ҳалқум атрофи ва ичак атрофи кўндаланг кесмалари акс еттирилган жадваллар ҳамда ланцетникнинг қон айланиш системаси схемаси.
Машғулотнинг мақсади: ланцетник мисолида бош скелетсизлар кенжа типи вакилларининг хордалиларга хос бўлган характерли хусусиятлари билан танишиш. Ланцетникнинг ташқи ва ички тузилишини ўрганиш.
Ишнинг мазмуни
Ланцетник-бош скелетсизлар кенжа типи вакили бўлиб, энг содда тузилган тубан хордалилардандир. Хордалилар типига тегишли бўлган барча белгилар бош скелетсизларда бутун умри давомида сақланади. Ўқ скелети сифатида хорда мавжуд. Марказий нерв системаси нерв найидан иборат, лекин у ҳали бош ва орқа мияга ажралмаган.
Овқат ҳазм қилиш системаси кучсиз дифференциалланган най бўлиб, ҳалқум ва ичакдан иборат. Ҳалқум деворида кўплаб жабра тешикчалари мавжуд.
Ланцетникда иккиламчи оғиз ва иккиламчи тана бўшлиғи –целом мавжуд. Кўпчилик органларида метимерия сақланган. Бош скелетсизларнинг танаси икки томонлама симметрияли. Ушбу ҳолат бош скелетсизларни баъзи бир умуртқасизлар (ҳалқали чувалчанглар, игна терилилар ва бошқалар) билан филогенетик яқинлигидан далолат беради.
Булардан ташқари ланцетникда бошланғич примитив белгилар ҳам бўлиб, бошқа хордалилардан ажралиб туради. Булар қуйидагиларда кўринади. Эпидермиси бир қаватли бўлиб, юпқа кутикула билан қопланган. Кутиси, яъни чин тери қавати аниқ сезилмайди, юпқа ҳолдаги ғоввак тўқимадан иборат. Мияси йўқлиги учун бош скелети қопқоғи йўқ. Сезги органлари суст ривожланган. Жабра тешиклари ташқарига очилади.
Ҳалқумининг остки қисмида киприкли эпителий билан қопланган тарновсимон жой бўлиб, бу эндостил дейилади.
Эндостилнинг асосий вазифаси сув таркибидаги озуқа маҳсулотларини ажратиб олишдир. Озуқа сув оқими билан ичакнинг томоқ қисмига тушади ва унинг тубига чўкади, шилимшиқ модда билан ўралади ва киприкли (ҳилпилловчи) ҳужайралар ёрдамида оғиз бўшлиғига ҳайдалади. Бу ердан озуқа луқмалари жабра усти йўлакчасига кўтарилади ва ичакка ўтади.
Ланцетникнинг қони рангсиз, юраги йўқ. Айириш органи метамер шаклидаги нефридиялардан иборат бўлиб, 90 жуфт қисқа найчалар ҳалқум устида жойлашган.
Ҳар бир найчанинг бир томонида бир неча тешикча бўлиб, у нефростомлар билан целомга очилади, иккинчи томони билан еса бир тешикча орқали атриал бўшлиққа очилади. Бу тешиклар - нефростомлар тўғнағичсимон махсус ҳужайралар – соленоцитлар билан қопланган. Соленоцитлар ичида еса тебранувчи киприкчали найчалар бўлади.
Кўпайиш органлари - тухумдон ва уруғдонлари ташқи кўринишидан ўхшаш бўлиб, юмалоқ таначалардан иборат ва улар селомнинг жабра қисмида жойлашган. Етилган жинсий маҳсулотлар вақтинча пайдо бўладиган махсус жинсий суюқлик йўллари орқали атриал бўшлиққа қуйилади.
Бош скелетсизлар ҳақиқий денгиз ҳайвонлари ҳисобланади. Ҳаётининг кўп қисмини қумга кўмилиб, бош қисмини қумдан чиқариб яшайди. Озиқланиши пассив, озиқани сувдан ажратиб олади.
Ланцетникни тотал препаратда ташқи кўриниши ва умумий тана тузилишини, шунингдек, унинг кўндаланг кесимидан тайёрланган препаратларни лупада кўриб ўрганилади.
Ланцетник танасининг олдинги учида пастга қараган ва сезувчи (ўсимта) қамрагичлар билан ўралган катта оғиз олди воронкаси бўлади (2-расм).




Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling