O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet58/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Иш тартиби.
Микроскоп ёки лупа ёрдамида фиксатсияланган баланоглосс органларинингтузилиши билан танишиб бўлгач, қуйидаги расмларни албомга чизиб олинг.
1. Баланоглосснинг барча орган ва системаларинингён томондан кўриниши (лупа билан).
2. Баланоглосс ҳалқумининг кўндаланг кесими (микроскоп орқали).
3. Баланоглосс ичагининг кўндаланг кесими (микроскоп орқали).


Машғулот-2. Хордалиларнинг умумий тузилиш белгилари
Керакли жиҳозлар: хордалиларни кармин бўёғида бўялган тотал препарати; қобиқлиларни ичак атрофининг кўндаланг кесимидан тайёрланган препарати; штативли лупа; биологик микроскоп.
Қисқача мазмуни:
Тери қоплами функсионал жиҳатдан жуда муҳим органлар системасидир. Тери ташқи муҳит билан бевосита боғлиқ бўлганлиги туфайли унинг таъсирига бевосита дуч келинади (шунинг учун ҳам эмбрионал ривожланиш даврида кўпчилик сезги органлари муртакнинг ташқи қоплагичидан ҳосил бўлади). Тери қоплами танани меҳаник, кимёвий ва температура таъсиридан, унга микроблар киришидан ҳимоя қилади. У газлар алмашинувида ва парчаланиш маҳсулотларининг ташқарига чиқарилишида иштирок этади. Ниҳоят, тери маҳсулотлари ҳаракат органлари (туёқ) шаклланишида, нарсани ушлаш (тирноқ), ҳимоя ва ҳужум органлари (шох ва ниналар) ҳосил бўлишида иштирок этади.
Умуртқалилар териси икки қаватли. Ташқи қавати – эпидермис эктодермадан келиб чиққан. У ҳар доим кўп қаватли бўлади. Остки қавати бир умр ҳаётчан бўлиб, янги-янги ҳужайралар ажралиб туради. Эпидермиснинг устки қавати паст (ясси) ҳужайралардан иборат бўлиб, қуруқда яшовчи умуртқалиларда у шох қаватга айланиб, доимо қипиқланиб тўкилиб тутади. Эпидермис шох, тангача, пар, тирноқ, туёқ, ичи ковак шох ҳосил қилиб туради. Унда ҳар хил тери безлари ҳам ҳосил бўлади.
Терининг ички толали қавати-кориум, яъни кутис ёки ҳақиқий тери сомитнинг тери баргчасидан мезодерма қисмидан ҳосил бўлади. Терининг асосий қисмини ташкил қилувчи кориум қатлами қалин, анча пишиқ бўлади. Терининг бу қисмидаги балиқ тангачалари (ўқ скелетидан фарқ қилувчи), қоплагич суяклар шаклидаги ҳар хил суяк элементлари тери скелетини ҳосил қилади. Буғуларнинг суяк шохи ҳам худди шундай ҳақиқий теридан ҳосил бўлади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling