O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
Мавзу баёни:
Даррандаларнинг фойдали ва зарарли эканлигини аниқлаш анча қи-йин. Чунки бир турнинг ўзи ҳар хил табиий-иқтисодий ҳолатларда ҳар хил амалий аҳамиятга эга бўлади. Бизнинг мамлакатимизда зарарли даррандалар бўлиб каламушлар ва сичқонлар ҳисобланади. Каламушлар уй ва омборларда истеъмол қилина-диган озуқа маҳсулотларини еб қўйишдан ташқари, паррандачилик ва чўчқачилик фермаларида тухум, жўжа, товуқ ва чўчқа болаларини қира-ди. Шу билан улар хўжаликларга катта зарар келтиради. Жанубий туманларда каламуш ва уй сичқонлари ёз пайтлари қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар келтиради. Оддий дала сичқони, жамоатчи дала сичқони, ўрмон сичқони, юмронқозиқлар айниқса дон хўжалик-ларига талайгина зарар етказади. Марказий Осиёда қизил думли қумсич-қон буғдой, техника ўсимликлари ва пахтага анча зарар келтиради. Бундай кемирувчиларга қарши курашда агротехник, биологик, механик ва кимёвий кураш усулларидан фойдаланилади. Даррандаларда учрайдиган кўпгина юқумли касалликлар одам учун ҳам хавфлидир. Бу касалликлар табиий зоналар деб аталади. Бундай касалликларга ўлат (чума), туляремия, кана энцефалити, мавсумий лейшмания ва ҳоказолар киради. Суғурлар, юмронқозиқлар, қумсичқонлар ва каламушлар энг хавфли бўлган ўлат касаллигини тарқатувчиси ҳисобланади. Касалликни қўзға-тувчи бактерияни ҳайвонлар одамга бевосита контакт вақтида ўтказади. Туляремия одамга қон сўрувчи ҳашаротлар (пашша, бурга, бит), кана ор-қали ўтади. Микроб ташувчиси асосан сичқонлардир. Нерв системасини ишдан чиқарадиган энг оғир ва хавфли энцефалит касаллигини қўзғатув-чиси вируслар ҳисобланади. Вирус ташувчиси эса кемирувчилар ва ҳаша-ротхўрлардир. Вирус одамга каналар ва чивинлар орқали ўтказилади. Академик Е.Н. Павловскийнинг текширишлари шуни кўрсатадики, табиатда юқумли зооноз касалликларининг тарқалишида керакли шароит бўлган ерларда ўчоқлар бўлади. Табиий ўчоқлар – шундай жойки, бу ерда касалликни қўзғатувчилар учун оптимал шароитлар яратилган. МДҲ да 350 тур сутэмизувчилардан 150 тури овланади ва бу жиҳат-дан МДҲ дунёда биринчи ўринда туради. Энг кўп овланадиган даррандаларга кемирувчилар (35 тур), йиртқичлар (41 тур), жуфт туёқлилар (20 тур), куракоёқлилар (13 тур), товушқонлар (5-8 тур) ва ҳашаротхўрлар (5 тур) киради. Энг қимматбаҳо мўйна олиш учун тийин, тулки, оқ тулки (песец), қуён, сассиққўзон, кўк сувсар, латча, соболь, норка, қундуз, бобр, суғур, ондатра, енотсимон ит, сувчайқар енотлар овланади ва бу ҳайвонлар мўйначилик саноатининг асосини ташкил қилади. МДҲ да мўйначиликдан ташқари туёқли даррандаларни тутиш яхши ривожланган. Гўшти, териси ва ҳар хил доривор маҳсулотлар олиш учун ҳар йили 500-600 минг бош атрофида туёқли даррандалар тутилади. Масалан, лось, тўнғиз, елик, марал, шимол буғуси ва сайғоқлар. Хонакилаштирилган ва хонакилаштирилаётган сутэмизувчилар инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Махсус даррандачилик фермаларида соболь, норка, оқ тулки, тулки, нутрия ва шиншиллалар мўйна учун кўпайтирила-ди. Чўл қорамол зоти алоҳида диққатга сазовордир. Бундан ташқари, кос-трома сутли ва гўштли зотлари, ярославль сутли зоти, холмогор сутли зоти, олатов сутли зоти ва бошқа бир қанча қорамоллар озиқ-овқат манбаи сифатида инсон томонидан фойдаланилмоқда. Хонаки қўйлар ёввойи европа қўйи-муфлондан келиб чиққан. Хонакилаштириш натижасида қўйларнинг 150 га яқин зотлари яратилган. Бу зотларнинг ичида романов қўйи, меринос қўйларидан аскания қўйи, қозоқ майин жунли қўйлар, ҳисор қўйи, қоракўл қўйлари диққатга сазовордир. Биздаги уй чўчқасини ҳамма зотларининг аждоди ёввойи чўчқа-тўнғиз ҳисобланади. Олимларнинг ҳисобларича, охирги 300 йил ичида 120 тур сутэмизувчи ҳайвонлар Ер юзидан қирилиб кетган. Ҳайвонларнинг келажакда яна йўқолиб кетиш хавфи бўлмаслиги учун 1966 йилда жамоатчиликнинг ташаббуси билан «Халқаро Қизил китоби» ташкил қилинди. Кейинчалик (1983 йилда) эса «Ўзбекистон Қизил китоби» чоп этилди. Ўзбекистонда яшаётган сутэмизувчилардан 22 тури «Қизил китоб»га киритилган. Улар ичида Мензбир суғури, тян-шань қўнғир айиғи, олақў-зон, Ўрта осиё қундузи, туркистон силовсини, қорақулоқ, манул, қор қоп-лони, бухоро буғуси, жайрон, ёввойи қўйлар диққатга сазовордир. Ҳаёти хавф остида қолган ёки сони камайиб бораётган ҳайвонларни ҳимоя қилишнинг энг самарали тадбирларидан қўриқхоналар ва буюртма-хоналар ташкил этиш ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 12 та қўриқхона бор. Буларга Чотқол, Зомин, Зарафшон, Қизилсув, Қизилқум, Сурхон, Нурота, Бухоро жайрон питомниги, Ҳисор, Мироқи, Қўҳитанг ва Бадай-тўқай қўриқхоналари киради. Ўзбекистонга Америка қитъасидан ондатра, нутрия ва норка келтирилиб, иқлимлаштирилган. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling