O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бақани ёриш
- 13-rasm. Urg’ochi baqada ichki organlarining joylashishi
Иш тартиби. Ёриш учун танланган йирик бақа тажриба ўтказиш учун қулай. Бақани ёришдан олдин уни бир идишга солинг, сўнгра унга бир неча томчи хлороформ томизилган пахтани ташланг. кейин банка оғзини қопқоқ билан маҳкам беркитиб, бақани идишда 20-30 дақиқа қолдиринг. Шунда бақа ўлади ва уни ёриш мумкин. Ёришдан олдин бақани совуқ сувда ювиб, 5-10 дақиқа очиқ ҳавода хлороформ хидини кетказиш учун шамоллатинг.
Бақани ёриш: Ёриш учун тайёрланган бақани ванна ичига чалқанчасига (қорин томонини юқорига қаратиб) ётқизиб, оёқлари ва тумшуғини тўғноғич билан ванна тубига каданг. Сўнгра пинтсет билан қорин терисини юқорига кўтариб кейинги оёқларининг асосидан бир оз олдинроқда қайчи учи билан кўндалангига озгина кесинг, сўнгра шу кесикдан тумшуқ томом терини бўйига кесиб чиқинг (13- расм). Терининг ичкаридан гавдага ёпишган жойларини скалпел ёки қайчи билан қирқинг. Ҳосил бўлган тери парчаларини бақанинг ён томонига ёйиб, ванначага нина ёки тўғнағичлар билан қаданг. Сўнгра терининг ички юзасини диққат билан кўздан кечирсак, жуда кўп сонда майда қон томирлари билан қопланганлигини кўрамиз, бу қон томирлар, жуфт тери артерияси ва катта тери венасннинг тармоқларидир. Қон томирларининг тери остида кўп тарқалиши бақаларнинг тери орқали хам нафас олишини тасдиқлайди. 13-rasm. Urg’ochi baqada ichki organlarining joylashishi: 1 - yurak, 2 - o’pka, 3 - jigarning chap pallasi, 4 - jigarning o’ng pallasi, 5 - o’t pufagi, 6 - oshqozon, 7 - oshqozon osti bezi, 8 - o’n ikki barmoqli ichak, 9 - ingichka ichak, 10 - to’g’ri ichak, 11 - taloq, 12 - kloaka, 13 – siydik pufagi, 14 - siydik pufagi teshigi, 15 - buyrak, 16 - siydik yo’li, 17 – siydik yo’lining kloakadagi juft teshigi, 18 - o’ng tuxumdon (chap tuxumdoni olib tashlangan), 19 – yog’ tanacha, 20 - o’ng tuxum yo’li, 21 - chap tuxum yo’li, 22 – tuxum yo’lining bachadon qismi, 23 – tuxum yo’lining kloakaga ochilgan teshigi, 24 - orqa aorta, 25 - orqa kovak vena, 26 - umumiy uyqu arteriyasi, 27 - aortaning chap yoyi, 28 - o’pka-teri arteriyasi. Қориннинг тўғри мускулини кесганда қорин қон томирини кесмаслик учун кесиш чизиғини бир оз ён томондан ўтказиш лозим (акс ҳолда вена ичидаги қон ташқарига қуйилади). Қорин мускулини бўйига кесишни то тўш суягига қадар давом эттиринг. Кейин пинтсет билан тўш суягини юқорига кўтариб, қайчи билан ўртасидан кесиб, иккига ажратинг ва олдинги оёқлардан тўғнағичларни олиб, оёқларни ён томонларга: янада тортиб ваннага қайтадан қаданг. Бу ишларни бажаргандан сўнг ваннага препарат (бақа)ни қоплайдиган даражада сув қуйинг. Препаратнинг олдинги (ёрувчига нисбатан) томонида бақанинг юраги жойлашган бўлиб, у янги ўлдирилган (наркозланган) бақада қисқариб ва кенгайиб туради. Юракнинг ён томонларида чўзилувчан халтасимон ўпкалар бор. Улар ичида ҳаво бўлгандагина қизғиш рангли бўлиб аниқ; кўринади. Шунинг учун уларни пинтсет билан жойидан (юрак остидан) тортиб чиқазиб ёки ҳиқилдоққа учи ингичка шиша найча тиқиб пуфланса, ичига ҳаво тўлиб бўртган ўпкаларни кўриш мумкин. Юракнинг пастки қисми сербар, тўқ қизил рангли жигар паллалари оралиғида жойлашган. Жигар ағдарилса, унинг тагидаги тўқ кўк рангли катталиги мошдай ўт пуфаги кўринади. Жигарнинг ўнг (ёрувчига нисбатан) томонидан ошқозоннинг кейинги бўлими чиқиб туради. Агар жигар юқорига кўтарилса, унинг ҳамма қисми кўринади. Бақа ошқозони шишасимон бўлиб, оч сарғиш ранглидир. Ошқозоннинг кейинги қисмидан ўн икки бармоқли ичак бошланади. Бақанинг узунчоқ тўқ сариқ рангли ясси ва компакт ошқозон ости бези ўн икки бармоқли ичак қовузлоғида жойлашган. Ўн икки бармоқли ичак бир нечта бурмали бўлиб, билинар-билинмас чегара билан ингичка ичакка, у эса ўз навбатида кенг ва охирги учи клоакага очиладиган орқа (тўғри) ичакка айланади. Клоакага, бундан ташқари юпқа деворли ва икки паллали сийдик пуфаги ҳам очилади. Ичак бурмалари орасидаги кичик, нўхатдек қизил рангли талоқни излаб топинг. Барча ички органлар остида жойлашган буйракни кўриш учун ичак бурмаларини бир томонга суриш керак. Шунда фақат буйракларнигина эмас (еркак бақаларда) ҳатто буйракнинг олдинги учига тақалиб турадиган бир жуфт оқимтир юмалоқ уруғдонларни ҳам кўриш имконияти туғилади. Урғочи бақаларнинг жинсий безлари бир жуфт тухумдондан иборат бўлиб, унинг катталиги йил фаслига қараб ўзгариб туради: ёз ва кузда кичик бўлса, баҳорда жуда катта бўлиб, ичи юмалоқ қора тухумлар билан тўлиб туради. Шу пайтда у бутун ички органларни атрофлича қоплагани учун уларни аксари ҳолларда бутунлай кўриб бўлмайди. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг кўпайиш органлари бир жуфт жинсий безлардан иборат. Эркак бақа жинсий безлари юмалоқ оқимтир бўлиб, буйракнинг олдинги учига яқин жойлашган. Уруғдонлардан чиққан уруғ йўли буйракдан ўтиб волфов каналига, ундан клоакага қўшилади. Волфов каналлари клоакага киришдан олдин спермани вақтинча резерв ҳолида асрайдиган кенгайма-уруғ пуфакларини ҳосил қилади. Урғочиларининг тухумдонлари юпқа деворли халтачадан иборат бўлиб, вояга етган индивидларида унинг ичи пигментлашган тухумлар билан тўлган бўлади. Тана бўшлиғининг ён томонларида буралиб-буралиб ётган тухум йўллари (мюллер каналлари) жойлашган. Тухум йўллари (мюллер каналлари) клоакага очилишдан олдин буралиб-буралиб кетган бир жуфт найдан иборат, уларнинг кичикроқ ички тешиклари умуртқа поғонасининг ёнига, ўпкага яқин ерга ўрнашган, ташқи тешиклари эса мустақил равишда клоакага очилади. Тухум йўлларининг воронкаси юрак халтасига ёпишган, шунга кўра улар (воронкалар) юрак урганда дам қисилиб, дам ёзилиб туради ва натижада гавда бўшлиғидан тухумларни сўриб олади. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling