20-rasm. Kaptarning umumiy skeleti tuzilishi sxemasi: 1 - bo’yin umurtqalari, 2 - ko’krak umurtqalari, 3 - dum umurtqalari, 4 - dum suyagi, 5 - ilmoqsimon o’simtali qovurg’aning orqa bo’limi, 6 - qovurg’aning qorin bo’limi, 7 - to’sh suyagi, 8 - ko’krak toj suyagi, 9 - kurak suyagi, 10 - korakoid, 11 - o’mrov suyagi, 12 -yelka suyagi, 13 - bilak suyagi, 14 - tirsak suyagi, 15 - kaft suyagi, 16 – I-chi barmoq, 17 – II-chi barmoq, 18 – III-chi barmoq, 19 - yonbosh suyagi, 20 - quymich suyagi, 21 - qov suyagi, 22 - son suyagi, 23 – bolder suyagi, 24 - ilik suyagi, 25 – I-chi barmoq, 26 – IV-chi barmoq.
Орқа оёқлар учта асосий бўлим: сон, болдир, оёқ панжаларидан ташкил топган. Орқа оёқлар скелети; бақувват найсимон суяклардан иборат. Сон суягининг, проксимал учида чаноқ камарига бирикадиган думалоқ боши бўлади. Дистал учида эса болдир суяклари бирикиши учун бўғим юзаси бор. Қушларнинг тизза бўғимида думало суякча-тизза; косаси жойлашган. Болдири иккита суякдан-катта ва кичик болдир суякларидан ташкил топган, катта болдир суяги жуда кат-та бўлса, кичик болдир суяги рудимёнтла-шиб катта болдир суягига қўшилиб кетади.
Катта болдир суягининг дистал қисми товон суякчаларининг проксимал қатори иккита суякчасининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Шунинг учун қушлар болдири болдир-товонолди деб номланган. Бундан кейинги бўлим битта катта суяк-пихдан иборат. Пих оёқ кафти суякчаларининг бир-бирига қўшилишидан ва бунга товон дистал қисмидаги суякчаларининг туташиб кетишидан ҳосил бўлган. Шунинг учун ҳам пихни болдирга ўхшаб, кафт-товон суяк деб махсус номланган. Натижада қушларнинг орқа оёқларида қўшимча ричаг ҳосил бўлади. Шундай қилиб, қушларнинг товон бўғими, судралиб юрувчилардагидек, икки қатор товон суякчалари орасига жойлашган ва интертарзал ёки товонаро бўғимни ҳосил қилади.
Пихнинг дистал қисмида бармоқ фалангаларнинг бирикиши учун бўғим юзалари бор. Бошқа кўпгина қушлардагидек, каптарда ҳам тўртта бармоқ бўлиб, бу бармоқларнинг учтаси (иккинчи, учинчи ва тўртинчи) олдинга, биттаси (биринчиси) орқага йўналган.
Do'stlaringiz bilan baham: |