O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet113/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Бош скелети. Қушларнинг тропибазал (бош мия кўз косалари оралиғида жойлашмаган) бош скелети ҳозирги замон судралиб юрувчиларининг бош скелетидан, асосан, ўзига хос шакли билан фарқ қилади. Қушлар мия қутисининг олдинги учи тумшуққа айланган бўлиб, икки ён томонида катта-катта кўз косаси бор. Мия қутисининг суяклари билинмайдиган даражада бир-бирига қўшилиб кетиши жиҳатидан, қушлар птеродактиллар билан кўршапалакларга ўхшайди.
Қушларнинг бош скелети хам бошқа умуртқали ҳайвонларники каби, мия қутиси ва таркибига кўз косаси атрофидаги суяклар, неурокраниумга ҳамда жағлар, танглай суяклари ва тил ости аппарати кирадиган юз скелети -сплянхнокраниумга бўлинади.
Кузатишни неурокраниумнинг энса бўлимидан бошлаймиз. Энса бўлимининг таркибйга катта энса тешигининг атрофида турадиган (вояга етган қушларда қўшилиб кетган) тўртта типик энса суяклари: энса тешигининг остидаги тоқ асосий энса суяги ён томонлардаги-жуфт ён энса суяги ва устки-тоқ устки энса суяги киради.
Судралиб юрувчилардагидек, энса тешигининг остидаги тоқ энса бўртмаси ён ва асосий энса суякларнинг бирикишидан ҳосил бўлади. Мия қутиси қопқоқининг таркибига-жуфт тепа, манглай, бурун суяги ва тангача суяклар киради. Кўз косасининг энг олдинги қисмини эса ёш суяги ташкил қилади, бу суякларнинг ҳаммаси, бошқа ҳайвонлардагидек қоплағич суяклардир. Устки тумшуқнинг кўп қисмини жағаро суяклар ташкил этади, булар тумшуқ учида бир-бирига учма-уч келиб турадиган учта узун ўсимта кўринишида қўшилиб кетади. Тумшуқнинг устки қиррасини ҳосил қиладиган устки ўсимта бурун суякларига, тумшуқнинг ички четини ҳосил қиладиган ён ўсимталар эса устки жағ суякларига қўшилади. Устки жағ суяклари орқа томонидан бурун суяги ўсимталарига ва юпқа ёноқ суякларига бириккан. Булар квадрат суякка бирикадиган таёқчасимон квадрат-ёноқ суяги билан бирга қушлар учун характерли пастки чакка ёйни ҳосил қилади.
Кўпчилик қушлардагидек каптарда ҳам иккиламчи танглай йўқ. Оғиз бўшлиғининг қопқоғи тоқ димоғ суяги сербаргина танглай суягидан ташкил топган. Танглай суяк билан квадрат суяк орасида қанотсимон суяк бор. Пастки жағ меккел тоғайига гомолог бўлган икки: орқадаги қушув суяги ва олд томондаги ияк суягидан иборат. Бу суяклар судралиб юрувчилардагидек, талайгина бир-бирига чоксиз бириккан қоплағич суяклар билан, чунончи: тиш суяги, пластинка суяк, бурчак суяк, бурчак усти суяги ва тож суяклар билан қопланган. Ешитув суякчаси-узанги, суяк тузилиши судралиб юрувчиларники каби.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling