O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Мавзу: Бошскелетсизлар ( Acrania ) кенжа типининг умумий тавсифи ва таснифи. Ланцетникнинг тузилиши, к Ў пайиши, ривожланиши ва аҲамияти . режа
- Таянч сўзлар
- Бошскелетсизлар кенжа типи
Назорат саволлари:
1. Хордалилар типининг систематикасини баён қилинг 4. Личинка хордалилар кенжа типига кирувчи ҳайвонларнинг ўзига хос тузилиши, кўпайиши, тарқалиши ва аҳамиятини тушунтиринг. 3. Мавзу: Бошскелетсизлар (Acrania) кенжа типининг умумий тавсифи ва таснифи. Ланцетникнинг тузилиши, кЎпайиши, ривожланиши ва аҲамияти. режа: Бошскелетсизлар (Acrania) кенжа типининг умумий тавсифи ва таснифи. Ланцетниклар (Amphioxi) синфи вакилларининг тузилиши ва ҳаёт кечириши. Ланцетникларнинг кўпайиши, ривожланиши ва аҳамияти. Бошскелетсизларнинг келиб чиқиши. Таянч сўзлар: ланцетник, эмбриолог, симметриясизлар, миосепта, миомер, метамер, эндостил, Гессе кўзчалари, бластула, гаструла, атриал. Мавзу баёни: Бошскелетсизлар ҳақиқий денгиз ҳайвонлари бўлиб, кўпчилик турлари сув тубида ҳаёт кечиради. Бу кенжа тип вакиллари бутун ҳаёти давомида юқорида кўрсатиб ўтилган хордалилар типининг тузилиши хусусиятларини сақлаб қолади. Ана шу сабабдан бошскелетсизлар хордалиларни келиб чиқишини тушунтиришда катта аҳамиятга эга. Бошскелетсизлар кенжа типи 30-35 тага яқин турлардан иборат ягона Хордабошлилар синфини ўз ичига олади. Ланцетниклар Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанлари ва улар билан боғлиқ бўлган илиқ сувли денгизларда, шу жумладан Қора денгизда кенг тарқалган. Ланцетниклар одатда соҳил яқинида сув тубида ҳаёт кечиради. Ланцетникларни биринчи марта П.С. Паллас 1774 йилда тасвирлаб берган. Лекин олим уни моллюскалар типига киритган эди. Кейинчалик зоологлар ланцетникни балиқлар синфига киритишган. Фақат атоқли рус олими, эмбриолог А.О. Ковалевский ланцетникни ҳақиқий хордали ҳай-вон эканлигини ва у личинка хордалилар билан умуртқалилар ўртасида турувчи оралиқ ҳайвон бўлишини кўрсатиб берди. Ланцетниклар синфи ланцетниклар (Branchiostoma) ва симметриясиз-лар (Asymmetrion) уруғларини ўз ичига олади. Кейинги уруғ вакилларининг танаси асимметрик тузилишга эга. Уларнинг катталиги 5 см.га яқин бўлиб, жинсий безлари танасининг ўнг томонида жойлашганлиги ва сузгич қанотларининг тузилиши билан ҳақиқий ланцетниклардан фарқ қилади. Бошқутисизлар орасида ланцетник (Amphloxus lanceolatus) яхши ўрганилган. Қуйида ланцетникнинг тузилиши ва ҳаёт кечиришига тавсиф берилади. Ланцетниклар узунлиги 8 см.гача келадиган ҳайвон бўлиб, денгизнинг саёз қисмида қумга кўмилиб ҳаёт кечиради. Қумдан ҳайвоннинг фақат олдинги қисми чиқиб туради. У сув юзасидан сув тубига чўкаётган майда органик қолдиқлар билан озиқланади. Ланцетникни бош қисми ривожланмаган, чўзиқ танаси икки ён томондан сиқилган, олдинги ва кейинги томонлари ингичкалашган бўла-ди. Танасининг орқа томони бўйлаб унча баланд бўлмаган орқа сузгичи ўтади. Танасининг кейинги қисмида жарроҳлик асбоби – ланцетга ўхшаб кетадиган дум сузгичи жойлашган. Ана шу сабабдан бу ҳайвон ланцетник номини олган. Ланцетник танаси кейинги қисмининг қорин томони бўй-лаб жуфт қорин сузгичлари жойлашган. Орқа, дум ва қорин сузгичлари тери бурмаларидан ҳосил бўлган. Ланцетник танаси оқиш тусда, пигментсиз шаффоф териси бир қават жойлашган эпителий ҳужайраларидан иборат. Эпителий остида юпқа бириктирувчи тўқима қавати жойлашган. Скелети танаси бўйлаб жойлашган таранг тортилган ипга ўхшаш хордадан иборат. Хорда ўқ скелети ҳисоб-ланади. Ланцетник мускуллари тасмага ўхшаб танасининг икки ёни бўй-лаб жойлашган. Мускул тасмалари бириктирувчи тўқимадан иборат юпқа тўсиқлар – миосепталар ёрдамида қатор бўлиб жойлашган миомерлар (сегментлар)га ажралган. Ланцетникнинг қон айланиш системаси бошқа хордали ҳайвонлар сингари ёпиқ бўлиб, иккита йирик орқа ва қорин қон томирлари ҳамда улардан кетувчи кичикроқ томирлардан иборат, юраги йўқ. Карбонат ангидрит билан тўйинган қон бутун танадан қорин қон томирига йиғилади ва ундан тананинг олдинги томонига оқади. Қорин қон томиридан жабраларга жуда кўп майда қон томирлари келади. Жабраларда содир бўлади-ган газ алмашинуви туфайли қон кислород билан бойийди. Бу қон жабралардан иккита орқа қон томирга оқиб чиқади. Бу томирлар халқумдан ўтгач умумий битта томирга бирлашади. Қон орқа томирлардан бошланадиган майда томирлар орқали танадаги барча органларга тарқалади. Ланцетник халқуми деворида жуда кўп жабра тешиклари бор. Бу тешикларнинг девори жуда майда капиллярлар билан таъминланган. Жабра тешиклари махсус жабраолди бўшлиғига, бу бўшлиқ эса қорин томонидан ташқарига очилади. Айириш органлари метанефридийларга ўхшаш бўлиб, жабралар бўйлаб метамер жойлашган. Оғзи пайпаслагич-лар билан ўралган бўлиб, оғиз бўшлиғига очилади. Ундан кейин жойлашган халқумнинг қорин томонида эндостил деб аталадиган узун тарновча бўлади. Эндостил ҳужайралари шилимшиқ ишлаб чиқаради. Киприкчаларнинг ҳаракати туфайли органик қолдиқлар ва майда организмлар халқумга тушади. Озиқ зарралари эндостил ажратиб чиқарадиган шилим-шиққа ёпишиб қолади ва ўрта ичакка ўтиб ҳазм бўлади. ўрта ичакнинг олдинги томонига қараб кетган ўсимтаси жигар функциясини бажаради. Анал тешиги қорин бўлимининг кейинги қисмида жойлашган. Марказий нерв системаси тананинг орқа томонида хорда устида жойлашган узун найдан иборат. Нерв найининг олдинги томони бироз кенгайган, унинг ички қисми бўйлаб тор тирқиш ўтади. Найдан жуда кўп нервлар чиқади. Улардан тананинг олдинги қисмига кетган икки жуфти бош нервлар деб аталади. Сезги органлари жуда содда тузилган. Ҳақиқий кўзлар бўлмайди. Нерв найи бўйлаб тарқоқ жойлашган жуда кўп қора пигментлар – Гессе кўзчалари орқали ҳайвон ёруғликни сезади. Бошскелетсизлар айрим жинсли ҳайвонлар. Кўпайиш органлари жабраолди бўшлиғининг ён томонида жойлашган кўп сонли жуфт жинсий безлардан иборат. Етилган жинсий ҳужайралари жабраолди бўшлиғига, ундан эса сувга тушади. Тухумлар сувда уруғланади. Ланцетникнинг эмбрионал ривожланишини А.О. Ковалевский батафсил ўрганиб чиққан. Эмбрионал ривожланишининг дастлабки даврлари, хусусан тухумнинг майдаланиши, бластула ва гаструланинг ҳосил бўлиши игнатерилилар ва бошқа умуртқасизларга ўхшаб кетади. Бошскелетсизларнинг аждодлари тўғрисида аниқ маълумотлар бизгача етиб келмаган, чунки улар нозик гавдали ва кичкина бўлиб, қолдиқла-ри қазилма ҳолда сақланмаган. Шунга қарамасдан, академик А.О. Ковалевский ва А.Н. Северцовларнинг солиштирма анатомия ва эмбриология соҳасидаги текширишлари ланцетникларнинг қадимги аждодлари сувда эркин сузиб юрувчи икки томонлама симметрияли ҳайвонлар бўлган деган хулосага келишади. Бу ҳайвонларнинг мускуллари гавдасининг бошидан-оёғигача сегментланган, жабраолди бўшлиғи бўлмаган, хордаси бошигача етиб бормаган, жабра ёриқлари оз, яъни 17-20-тача бўлган ва тўғри-дан-тўғри ташқарига очилиб турган деб тахмин қилинган. А.Н. Северцовнинг фикрича, бу бошланғич бошскелетсизлардан 2-та шохча чиққан. Битта шохча сувда эркин сузиб юрувчи ҳайвонлар сингари тараққий этаверган ва умуртқалиларни пайдо қилган. Иккинчи шохча вакиллари сув тубида ҳаёт кечиришга ўтиб, чап томони билан ётишга лаёқатланиб қол-ган. Кейинчалик, сув тубидаги қумга кўмилиб яшашга мослашиши орқа-сида ланцетникнинг аждодлари пайдо бўлган. Уларда жабра ёриқларини ифлосланишдан сақлайдиган жабраолди бўшлиқ – атриал тараққий этган. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling