O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
-расм. Сазаннинг ташқи тузилиши
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Балиқни ёриш
- Ички органларининг тузилиши: Қон айланиш системаси.
9-расм. Сазаннинг ташқи тузилиши: 1-жабра қопқоғи; 2-бурун тешиги; 3-ён чизиқ органи; 4-кўкрак сузгичи; 5-қорин сузгичи; 6-анал тешиги; 7-орқа сузгичи; 8-анал сузгичи; 9-дум сузгичи; 10-оғиз тешнги.
Балиқни ёриш: 1. Балиқнинг қорнини тепага қилган ҳолда чап қўлга ётқизиб думсиз тарафда турган анал тешигининг олдидан қайчи учи билан кўндаланг кичик кесик ҳосил қилинг. 2. Қайчининг ўтмас (тўмтоқ) учини кесилган тешикка тиқиб, корин бўйлаб балиқнинг то жабра қопқоқлари орасига қадар кесинг (бунда ички органларга зарар етказмаслик керак). 3. Анал тешиги олдидаги кесикдан юқорига томон то умуртқа поғонасига (ички бўшлиқни устки деворига) қадар кўндалангига кесинг. 4. Қесикдан ҳосил бўлган тана деворини кўтариб, умуртқа поғонаси бўйлаб бош томонга ҳараб кесикни жабра қопқоғигача давом эттиринг ва ҳосил бўлган парчани танадан ажратиб олинг. 5. Жабра қопқоғини кесиб ташланг. Бу ишлар бажарилгач, препаратни аниқ кўриш учун уни пинтсет, скалпел ва нина ёрдамида мускул парчалари ва ҳар хил пардалардан (баъзи органларга зарар етказмаслик учун) секин-аста тозаланг, кесиш вақтида ҳосил бўлган қонни пахта ёки дока тампонлар билан тозалаб туринг. 6. Бу ишлар бажариб бўлингач, ички органлар тузилиши билан қуйидаги тартибда танишиб чиқинг. Ички органларининг тузилиши: Қон айланиш системаси. Сазаннинг юраги (соч) тана бўшлиғининг олдинги қисмида қорин томонида жойлашган. Унинг фақат учта бўлими: веноз синуси (қўлтиғи) (10-расм), юрак бўлмаси ва унинг остида жойлашган мускулли юрак қоринчаси бор. Шундай қилиб, сазан ва умуман суякли балиқлар юрагида артериал конус бўлмаслиги билан тоғайли балиқлар юрагидан фарқ қилади. Юрак қоринчасидан йўғон қон томири-қорин аортаси чиқиб, бошланиш жойида аорта сўғони деб аталадиган кёнгайиш ҳосил қилади. Аорта сўғони клапанлари ва кўндаланг йўлли мускуллари бўлмаслиги билан юрак бўлимларидан, хусусан, артериал конусдан фарқ қилади, шунинг учун ҳам у, юрак сингари мустақил уриб (ишлаб) туролмайди. Тил ости жабрасининг ярим бўлаги тўлиқ тараққий этмаганлиги натижасида унинг қон олиб келувчи жабра артерияси йўқолган, шунинг учун фақат тўрт жуфт қон олиб келувчи жабра артериясига эга. Қон айланиш системасининг навбатдаги периферик қисмларини оддий препаровкаларда кўздан кечириб бўлмайди, бунинг учун махсус инъектсия қилинган препарат талаб қилинади. Шундай қилиб, олиб келувчи жабра артериялари, жабра япроқларида капиллярлар системасига бўлиниб кетади. Бу капиллярларнинг жуда юпқа деворлари орқали қон билан жабрани ювиб ўтувчи сув орасида газлар алмашинуви рўй беради. Сўнгра кислородга бой артериал қон, капиллярлар орқали олиб кетувчи жабра артерияларига йиқилиб, натижада тоза қон орқа (дорзал) томонда жойлашган бир жуфт аорта илдизига қуйилади. Аорта илдизлари бошнинг орқасида умуртқа поғонасининг тагида бир-бири билан қўшилиб, бутун органларга қон олиб борувчи қон томирлар чиқадиган орқа аортани ҳосил қилади. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling