O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суякли балиқларнинг скелети: А-умумий тузилиши
- Б-тана умуртқаси. В-дум умуртқаси
- Суякли балиқларнинг мия қутиси.
Суякли балиқлар скелети:
Суякли балиқларнинг умуртқа поғонаси фақат хондрал суяклардан ташкил топган бир қанча умуртқалар йиғиндисидан иборат. Сазаннинг умуртқа поғонаси ҳам фақат тана ва дум бўлимларига бўлинади, умуртқалар танаси қўш ботиқ амфитсел (умуртқа танасини ҳар иккала юзаси ҳам ичкарига ботиб кирган) типда, уларнинг орасида хорда ҳолдиқлари сақланиб қолган (11-расм), хорда қолдиқлари умуртқа тавасини тешиб ўтадиган тор канал-лар орқали бир-бирига қўшилади. тана ва дум бўлимларининг умуртқалари тузилиш жиқатидан бир-биридан фарқ қилади. Тана бўлими умуртқа танасининг кўндаланг кесими юмалоқ бўлиб, унинг ён томонларидан ёнбош ўсимталар чиқади. 11-расм. Суякли балиқларнинг скелети: А-умумий тузилиши: 1-жағи, 2-бош скелети, 3-жабра қопқоғи, 4-елка камари, 5-кўкрак қаноти скелети, 6-қорин қаноти скелети, 7-қовурғалари, 8-қанот шуълалари, 9-умуртқалари. Б-тана умуртқаси. В-дум умуртқаси: 1-умуртқанинг устки остист ўсимтаси, 2-умуртқанинг устки ёйи, 3-ён ўсимтаси, 4-умуртқанинг остки ёйи. Бу ўсимталарга тана бўшлиғини устки томондангина эмас, балки ён ва қисман қорин томондан ҳам ўраб турувчи қиличсимон қайрилган қовурғалар бирикади, умуртқаларнинг устки қисмидан устки ёйлар чиқиб, улар устки қилтаноқ ўсимталар билан қўшилади. Устки ёйлардан ҳосил бўлган каналда орқа мия жойлашган. Дум бўлими умуртқаларининг ҳам тана ва ёй қисмлари бўлади, бироқ уларнинг кўндаланг ўсимталари пастга жойлашиб, пастки ёйларни ҳосил қалади ва остки қилтаноқ ўсимталари билан қўшилади. Остки ёйлардан ҳосил бўлган канал гемал канал деб аталади ва унда дум артерия ва веналари жойлашган. Бундан ташқари, сазанда, кўпчилик суякли балиқларда бўлгани каби, ёш томондан ҳар қайси қовурғага мускулларга ўрнашган ингичка мускул суякчаси келиб қўшилади, бу суякчалар қилтаноқлар деб аталади. Суякли балиқларнинг мия қутиси. суякли балиқларнинг бош скелети ҳам акуланинг бош скелети сингари, иккита асосий бўлимга: мия қутиси ва вистсерал скелетга бўлинади. Суякли балиқларнинг бош скелети деярли фақат суяк тўқимадан ташкил топган бир қанча айрим суяклардан тузилган. Мия қутиси бир неча бўлимга бўлиниб, бу бўлимларда бир қанча суяклар жойлашган. Унинг энса бўлими энса тешигини ўраб турадиган тўртта энса суягидан ташкил топган: катта энса тешигининг пастки қисмида тоқ асосий энса суяги), икки ён томонида бир жуфт ён энса суяги ва устида битта устки энса суяги бўлади. Ешитув бўлимида эшитув капсуласини ташкил этадиган қулоқ суяклари ёки отикалар бор, улар сазан мия қутисининг ҳар томонида тўрттадан жойлашган. Мия қутисининг олд қисмидаги кўз бўлимида кўзлараро тўсиқни ҳосил қилишда иштирок этувчи суякли балиқларнинг кўпчилигида тоғайлигича қоладиган понасимон суяклар ёки сфиноидлар ётади. Чунончи: тоқ асосий понасимон суяк, жуфт қанот-понасимон суяк ва жуфт кўз-понасимон суяк бўлади. Бу суяклар кўзлараро юпқа тўсиққа жойлашганлигидан кўп ҳолларда тажриба вақтида синиб, бузилиб кетади. Ниҳоят, мия қутисининг олдинги қисми, яъни ҳидлов бўлимини, одатда, кўп қисми тоғай ҳолича қоладиган ҳидлов суяклари ёки этмаидлар ташкил этади. Бу бўлимда битта ҳидлов суяги бўлади. Бу суякларнинг ҳаммаси келиб чиқиш жиҳатидан хондрал (бирламчи) суяклардир. Мия қутисини устки ва остки томоидан қопловчи суяклар келиб чиқиш жиҳатидан қоплақич (иккиламчи) суяклардир. Улар дастлаб терининг бириктирувчи тўқима қатламида вужудга келган бўлиб, сўнгра терининг остига, яъни бош скелет тоғайининг устига жойлашган. Шулардан мия қутисининг уст қисмига жуфт бош тепа суяги, манглай суяги ва бурун суяги, пастки қисмида эса катта тоқ парасфинрид суяги ўрнашган. Парасфиноид суяк бутун мия қутиси учун асосий тўсиқ вазифасини бажаради ва унинг олдида тоқ димоғ суяги ҳам бўлади. Юқорида айтилганлардан ташқари мия қутисининг ён томонида кўз косасини ҳар томонлама ҳалқасимон ўраб олган майда кўз атроф суякчалари бор, булардан энг олдингиси кўз ёш суягидир. Висцерал скелет. Суякли балиқларнинг вистсерал ёйлари ҳам акуланинг вистсерал ёйларига ўхшаш, жағ ёйи, тил ости ва жабра ёйларидан иборат. Жағ ёйи бирламчи ва иккиламчи жағлардан иборат. Бирламчи жағ хондрал суяклардан ташкил топиб, акуланинг танглай-квадрат ва меккел тоғайларига тамомила гомологдир. Устки жағда улар, олдинги қисм учида жойлашган бир жуфт танглай суяк орқасида (пастки жағ билан бириккан жойда) бир жуфт квадрат суякдан иборат, бу суякларнинг орасида учта қанотсимон суяклар бор; булардан биттаси кейинги қанотсимон хондрал суяк, қолган иккитаси қоплағич суякдир. Суякдор балиқларда тутиб туриш функтсиясини бирламчи жағ эмас, балки қоплағич суяклар, чунончи, жағаро жуфт суяк ва устки жуфт жағ суякларидан ҳосил бўлган иккиламчи (сўнгги) жағ бажаради. Пастки жағ таркибига уч жуфт суяк: квадрат суяк билан бирикадиган ва акуладаги меккел тоғайига гомолог бўлган хондрал қўшув суяги, иккита янги қоплағич элемент-қўшув суягининг дистал қисмини ғилоф каби қоплаб олган катта тиш суяги ҳамда қўшув суягининг орқа бурчагига ўрнашган кичкина бурчак суяги киради. Тил ости ёйи фақат хондрал суяклардан ташкил топган. Тил ости ёйининг устки қисми, худди акуладагидек, катта гиомандибуляр суякдан иборат. Гиомандибулярга бир томондан квадрат суяк билан симплектикум, иккинчи томондан эса тил ости ёйининг пастки элементлари келиб қўшилади. Булардан энг каттаси гиоид ҳисобланади. Шундай қилиб, гиомандибуляр суяк симплектикум билан бирга, акулада бўлгани каби, жағ осма суягининг функтсиясини бажаради, демак, сазаннинг бош скелети ҳам гиостилик типдадир. Юқори жағнинг мия қутисига боғламлар ҳамда мия қутисининг эшитув бўлимида гиомандибуляр суяк ёки тоғай билан бевосита боғланиши гиостилик типда боғланиш дейилади. Ўнг ва чап томоннинг гиоидлари бир вақтда тилни ҳам ушлаб турувчи копула, яъни тоқ суяк орқали қўшилади. Суякли балиқларда беш жуфт жабра ёйлари бир-бири билан ўзаро ҳаракатчан бириккан тўрт жуфт суякчалардан ва ёйларни остки томондан бирлаштирувчи битта (тоқ) элемент (копула)дан ҳосил бўлган. Бироқ суякли балиқларда бешинчи жабра ёйи (охиргиси) кучли редуктсияланган. Суякли балиқларда янги тузилма-жабра қопқоғи бўлиб, у ҳар томондан гиомандибуляр суякка қўшиладиган тўртта япалоқ қоплағич суякдан: қопқоқ, қопқоқ олди, қопқоқ ости ва қопқоқ суякларидан тузилган. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling